Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Toshkent viloyati hokimligi Yangiyo‘lda noqonuniy imoratlarning buzilishiga munosabat bildirdi.
Batafsil — https://dy.uz/886Kb
Batafsil — https://dy.uz/886Kb
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилган видеоконференция йиғилишида коронавирус инфекциясига чалинганлар динамикасининг пасайганини эътиборга олиб, фуқароларнинг шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига бўлган чекловларни босқичма-босқич енгиллаштириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.
Видео: «Ўзбекистон 24» телеканали репортажи
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from Kadastr - Live
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Концепцияда шаҳар таркибига
Хонобод посёлкаси,
Ўзгариш посёлкаси,
Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани),
Салар посёлкасининг,
Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми,
Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари),
Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда.
t.iss.one/ygk_uz

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш – бугунги кундаги энг муҳим масала
Жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бормоқда. Кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатди.
Шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кундаги энг муҳим масала ҳисобланади. Бу борада суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда. Ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватлари кенгайтирилмоқда.

"Биз эртанги кун ҳақида, эл-юртимизнинг келажаги тўғрисида ҳар дақиқа ўйлашимиз керак.
Биринчидан, санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади."
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Тошкентда 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди
👉 https://kun.uz/54724912
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👉 https://kun.uz/54724912
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Huquqiy axborot
#Махсус_комиссия_хабари
⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.
✅ Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:
🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;
🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.
Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.
❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Bugun, 30 aprel
🌧 +24°...+13°, Yomg'ir
Hozir: 🌤 +13°, ↙️ 9 m/s
Tong: ☀️ +18°
Kun: ☀️ +23°
Oqshom: 🌤 +21°
Namlik: 70%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 10 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:22
Quyosh botishi: 19:20
🌧 +24°...+13°, Yomg'ir
Hozir: 🌤 +13°, ↙️ 9 m/s
Tong: ☀️ +18°
Kun: ☀️ +23°
Oqshom: 🌤 +21°
Namlik: 70%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 10 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:22
Quyosh botishi: 19:20
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Карантиндаги «снослар». Янгийўлда 47та уй нега бузилишга тушди?
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#расмий_ахборот
Тошкент вилояти Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель куни содир бўлган сув тошқини ҳодисаси юзасидан ахборот
2020 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинди ва вилоят ҳокими зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрмоқда.
Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган.
Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Forwarded from UZ24
Тошкент вилояти ҳокимлиги Янгийўлда ноқонуний иморатларнинг бузилишига муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда 29 апрель, чоршанба куни, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг «Бунёдкор» маҳалласидаги ноқонуний иншоотлар бузилиши юзасидан уларнинг эгалари ҳамда аҳоли вакиллари томонидан юборилган норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкент вилояти ҳокимлиги ана шу ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.
«Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида ‘Ўзбекистон 24’ телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган», — дейилади ҳокимлик муносабатида.
Ҳокимлик томонида маълум қилинишича, Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль апрель ойларида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 7,07 гектар майдондаги юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний иншоотлар қуриб олинган.
Бузиб ташланган 13 та қурилма жойлашган ер юқори бонитетли, экин майдонлари учун мўлжалланган, туман захирасида турган майдон ҳисобланади. Ҳокимликнинг қайд этишича, бу иншоотларда фуқаролар истиқомат қилмайди. Ҳаммаси яқинда солинган иморатлар ҳисобланади.
Прокуратура томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида фуқаролар маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилиши тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олган ҳамда туман давлат хизматлар марказига тақдим этган.
Ҳокимликнинг қайд этишича, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу иморатларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берган.
«Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлса-да, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг билдиришича, юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлса-да, фуқаролар томонидан иморатлар ихтиёрий равишда бузилмаган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида батафсил ахборот тайёрланмоқда.

Forwarded from Kadastr xizmatlari (Allaberganov Navruzbek Allaberganovich)
#Биласизми
Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:
🔹 “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
🔹 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);
🔹 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга.
✅ Шунингдек, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
🔸 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;
🔸 пенсионерларнинг;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.
Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади (энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно).
Манба:t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
t.iss.one// @kadastrxizmati

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Имтиҳонлар шаклини соддалаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Лицейлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир вилоятда намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам качественной организации учебного процесса в условиях пандемии.
Отмечена необходимость проведения упрощенных экзаменов.
Указано на важность развития методики преподавания и квалификации педагогов.
Даны поручения по усилению деятельности лицеев, организации в каждой области образцовых профессиональных школ, колледжей и техникумов.
#Mirziyoyev #yigilish #talim #imtihon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Савдолар натижаси (30.04.2020)
Бугун 53 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,7 млрд.сўмлик 56 та мол-мулк 4,4 млрд.сўмга реализация қилинди.
✅ 5 та бошланғич нархи 1 сўмлик давлат объектлари реализация қилинди:
- Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган болалар шифохонаси учун 2 млн.сўм нарх тасдиқланди.
✅ 2 та давлат давлат кўчмас мулки объектлари бўйича савдолар ўтказилди:
- Қашқадарё вилоятидаги бошланғич нархи 1 млрд.сўм бўлган "ORIGINAL GOLD GARDEN" масъулияти чекланган жамиятининг 26,98 фоиз давлат улуши учун 1,06 млрд.сўм нарх тасдиқланди.
✅ 21 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанддаги бошланғич нархи 4,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 98,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.
✅ 21 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразмдаги бошланғич нархи 623 минг сўмлик ер участкаси учун 22,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.
Бундан ташқари, 3 та кўчмас мулк, 1 та махсус техника, 1 та асбоб-ускуналар реализация қилинди.
Манба: E-Auksion.uz
👇Хабардор бўлиш учун👇
t.iss.one.: // @kadastrxizmati

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Ижтимоий тармоқлардаги Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузилиши бўйича видеомурожаатлар юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди
Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.
Ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилишлари тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олишга эришиб, туман давлат хизматлар марказига тақдим этишган.
Ўз навбатида, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу қурилмаларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берганлар.
Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган.
Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлсада, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилгани ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, суд қарорлари мавжуд бўлиб, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлсада, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бузиб олинмаган. Ноқонуний қурилмаларни қурилиши оқибатида унумдор қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар муомаладан чиқиб, халқимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига, экспорт ҳажмини бажарилишига салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

Тошкент вилоят прокуратураси
Ижтимоий тармоқлардаги Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузилиши бўйича видеомурожаатлар юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти.
Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаролар томонидан 2019…