TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.93K photos
955 videos
10 files
7.16K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Тошкент вилояти томорқа ерлари мониторинг ишларига дронлар жалб қилинмоқда.

🌾Вилоятда томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ишлари ДРОНЛАР ёрдамида олиб борилмоқда. Мониторинг натижасида бугунги кунга келиб 21718 та томорқа тўлиқ мониторинг ишлари якунланиб, 170 гектар кўп йиллик дарахтзор ва 1730 гектар экин ерлари самарали фойдаланилаётганлиги аниқланди.

🥬338,4 гектар сабзавот
🥔217,4 гектар картошка
🍉125 гектар полиз
🌽 300 гектар дуккакли экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.

Шунингдек, 244 гектар томорқа ер майдонлари самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌾Деҳқончилик ҳадисини олган, томорқа ишини тўғри йўлга қўйган оилалар бугунги кунда фаровон турмуш кечирмоқда.

🌿Зангиота туманида ҳам мавжуд имкониятдан унумли фойдаланаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади.

🌻Озгина ерни ҳам гуллатиб қўйган хонадон соҳиблари яхшигина даромад топиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш баробарида дастурхонларимизнинг тўкин-сочин бўлишига ҳисса қўшмоқда.

🌞Маҳалла одамлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб рўзғорини бут, турмушини обод қилишга интилмоқда.

🍓Хусусан, мазкур тумандаги Мусабой Тожибоев каби меҳнатсевар инсонларнинг қулупнай етиштириш борасидаги ишлари кўпчиликка ўрнак бўлмоқда.

Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида📹

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Тошкент туманида томорқалардан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Тошкент туманида қандай амалга оширилмоқда?

🌾Бугунги кун ҳолатига тумандаги 68 та маҳаллада жами 37 минг 857 та хонадонлар мавжуд бўлиб, аҳоли томорқаларидаги умумий экин экиладиган ер майдони 747,0 гектарни ташкил этади.

🥬Ҳозирда 178 гектар ер майдонига сабзавот экинлари, жумладан, 44,3 га. помидор, 39,5 га. бодринг, 18,9 га. пиёз, 28,2 га. сабзи, 10,8 га. ош лавлаги, 6,9 га. гулкарам, 5,2 га. бақлажон, 23,1 га. кўкатлар, 1,2 га. редиска ва 100,2 га. бошқа экинлар ҳамда 98.5 гектар ер майдонига эртаки картошка экиш ишлари тўлиқ якунланган.

🌶Тумандаги хонадонлар томорқа майдонларига сабзавот, полиз ва шу каби экинларни экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#томорқа

УЗ: Томорқа: қарасанг боғ, қарамасанг доғ

🍀Ўрта Чирчиқ тумани “Галаботир” маҳалла фуқаролар йиғини Қумариқ кўчаси, 97-уйда истиқомат қилувчи Абдуҳамид Аҳмедов кафтдеккина томорқасида иссиқхона барпо этиб, яхшигина даромад олмоқда.

🙋‍♂️Аввало, бетиним ҳаракат туфайли одам жисмонан соғлом бўлади.

📚Айни дамда йўналишга оид илм-фан янгиликларидан доим хабардор бўлади, изланади, ўрганади.

👨‍👨‍👧‍👦Маҳсулотни сотишга доир жараёнлар кишини уддабурон, ишбилармон қилади. Яна бир жиҳат шуки, болалар меҳнатга ўрганади. Улар пешона тери билан топилган пул қадрини ҳис этишади. Аёллар ҳам бекор қолмайди.

🥬Экин парваришлаш хосиятини обдан уққан, ернинг ҳар қаричини қадрловчи Абдуҳамид ака каби инсонлар ўз томорқасидан яхши даромад олиб, рўзғорини бут, турмушини обод қилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
АКТ вазирлиги айрим жойларда мобил интернет тезлиги пасайганига изоҳ берди

👉 https://kun.uz/97904954

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

Давергеодезкадастр қўмитасининг 2020 йил 9 апрелдаги 176-08-сонли буйруғи билан:
🔸 Одоб-ахлоқ комиссияси таркиби;
🔸 Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисида низом (янги таҳрири);
🔸 Тизимда ишлаётган ходимларнинг Касб одобномаси;
🔸 Тизимдаги ходимлар учун одоб-ахлоқ ва ходимларнинг ташқи кўринишидаги умумий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди.

Мазкур буйруққа кўра, тизимдаги ҳудудий бошкарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ишга қабул килинаётган ходимларни одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириш ҳамда ходимларни одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиши таъминлаш топширилди.

Одоб-ахлоқ комиссияси ҳар ойда камида бир марта комиссия йиғилишини тизимли равишда ўтказиб, унда ходимларни одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари, қўмита тизимида коррупцияни олдини олиш масалаларини муҳокама қилиб боради.

Доимий равишда, Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимлар учун тизимли равишда оммавий китобхонлик, театр ва музейларга ташрифлар ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан биргаликда ушбу йўналишда флешмоб акциялари ташкил этилади.

Қўмита биносида маънавият ва маърифат хонаси ташкил этилиб, зарурий моддий-техник базаси билан шакллантирилади.

Шунингдек, ушбу буйруқ билан белгилаб қўйилдики, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат килади.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Компьютер ўғрилари ушланди

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Н.А. мурожаат қилиб, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Колезей” копмьютерхонасидан 11 дона компьютерларини номаълум шаҳс ўғирлаб кетганини билдирди.

Ходимларнинг тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноят “иссиқ изи”да фош этилди.

Маълум бўлишича, жиноят Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1999 йил туғилган П.Д. ва маҳалладоши 2000 йил туғилган С.С. ҳамда Бунёдкор маҳалласида яшовчи 1996 йил туғилган, муқаддам судланган Р.Р. лар томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Манба:iiv.uz

Каналга уланиш👇👇👇
🏠😷https://t.iss.one/tvkad
Туркия компанияси Қибрайда замонавий уйлар қурмоқчи.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур лойиҳа Қибрай туманининг “Тузел” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилиши белгиланган. Унинг умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 20 миллион доллари Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayı lç ve Diş Tic. Ltd. Ști.” Компанияси томонидан киритилаётган тўғридан-тўғри инвестиция маблағи бўлса, 5 миллион доллари маҳаллий кичик бизнес субъекти “Super Garden” МЧЖга тегишлидир.

Қарорда қайд этилишича, “Invest Village” лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий тураржой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади. Шунингдек, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

Манба

Каналга уланиш👇👇👇
🏠😷https://t.iss.one/tvkad
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН ОЧИҚ АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛГАН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ.

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси сотиладиган давлат активлари бўйича электрон онлайн очиқ аукцион (www.e-auksion.uz) савдоларига таклиф этади.

Электрон онлайн очиқ аукцион савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилди.

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Нуробод ШФЙ ҳудудида Бўш турган бозор бино иншоотлари 12 ой давомида 1,5 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 15 янги иш ўрин яратиш (кўриш);
Оққўрғон тумани Оққўрғон массиви, Дўстлик ҚФЙ ҳудудида Собиқ клуб биноси 12 ой давомида 100 млн.сўм инвестиция киритиш ва 4 янги иш ўрин яратиш шарти билан бошланғич нархи 1 сўмлик қийматида (кўриш) “E- AUKSION” электрон аукцион савдо майдончаси орқали сотилади.
Савдоларда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.e-auksion.uzсайтлари орқали олиш мумкин.

Мурожаат учун манзил: 100072, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Олтинкўл 2- тор кўчаси, 115 уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (95) 340-80-10.

E-mail: [email protected]
Веб-сайт:www.davaktiv.uz.

Манба

Каналга уланиш👇👇👇
🏠😷https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир

Шавкат Мирзиёев: Общенародное движение “Доброта и поддержка” – яркое проявление мощи нашего государства и народа

#Mirziyoyev #videoselektor #qurilish #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
e-auksion.uz сайтидаги дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи

1️⃣ Зарафшон дарёси ўзанидаги 4-участка б.н. 399 млн.сўмдан (
кўриш)
2️⃣ Подшоотасой сойи ўзанидаги 1-участка б.н. 149 млн.сўмдан (
кўриш)
3️⃣ Қорадарё дарёси ўзанидаги 2-участка б.н. 389 млн.сўмдан (
кўриш)
4️⃣ Оҳангарон дарёси ўзанидаги 4-участка б.н. 264 млн.сўмдан (
кўриш)
5️⃣ Ғовасой сойи ўзанидаги участка б.н. 184 млн.сўмдан (
кўриш)
6️⃣ Сангзор дарёси ўзанидаги 13-участка б.н. 483 млн.сўмдан (
кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дронлар қишлоқ хўжалигига кенг тадбиқ этилмоқда.

🥬Тошкент вилояти томорқа ерлари мониторинг ишларига дронлар жалб қилинмоқда.

🌾Вилоятда томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ишлари ДРОНЛАР ёрдамида олиб борилмоқда. Мониторинг натижасида бугунги кунга келиб 42601 та томорқа тўлиқ мониторинг ишлари якунланиб, 417,4 гектар кўп йиллик дарахтзор ва 3398,9 гектар экин ерлари самарали фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Bugun, 22 aprel
☀️ +30°...+16°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +15°, ↙️ 10 m/s

Tong: ☀️ +23°
Kun: ☀️ +29°
Oqshom: ☀️ +26°

Namlik: 34%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 9 m/s
Bosim: 760 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 05:33
Quyosh botishi: 19:11
Прописка тизими рақамлаштирилади

👉 https://kun.uz/28647398

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 21 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1678.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН САВДОГА ЧИҚАРИЛГАН КЎЧМАС МУЛКЛАР

Зангиота тумани Турар жой б.н. 331 млн.сўмдан (кўриш)
Бўка тумани Қурилиши тугалланмаган бино б.н. 201 млн.сўмдан (кўриш)
Ўртачирчиқ тумани Минерал ўғитлар шохобчаси б.н. 178 млн.сўмдан (кўриш)
Бекобод шаҳри Кинотеатр биноси б.н. 611 млн.сўмдан
(кўриш)
Чиноз тумани Турар жой б.н. 189 млн.сўмдан (кўриш)
Ангрен шаҳри Маъмурий бино б.н. 400 млн.сўмдан (кўриш)
Тошкент тумани Дала ҳовли б.н. 497 млн.сўмдан (кўриш)
Бекобод тумани Идора биноси б.н. 138 млн.сўмдан (кўриш)
Чиноз тумани Ҳовли-турар жой б.н. 162 млн.сўмдан (кўриш)
Бекобод тумани Устахона б.н. 344 млн.сўмгача (кўриш)

Манба

Каналга уланиш👇👇👇
🏠😷https://t.iss.one/tvkad
Буюк Британиядаги Империал коллеж ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни одамларда синаш бошланади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/22/covid-19-vaccine/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ ИККИ КУН ДАВОМИДА ҚАРИЙБ 200ГА ЯҚИН БЕМОР БУТУНЛАЙ ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 450 НАФАРГА ЕТДИ


Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиб, ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, айни шу соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирга қадар вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 47 нафарга етди.

Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz