Маълум қиламизки, жорий йилнинг 28 август куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани «Амфитеатр» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш жараёнида, жамоат тартибини сақлашга жалб этилган туман ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Ўртачирчиқ тумани халқ депутатлари кенгаши депутати Ф.Бабашева ва Чирчиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати Ж.Тўлаганов ўртасида зиддиятли ҳолат вужудга келган.
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан вазият тўлиқ ўрганилган ҳамда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.
Шу ўринда ушбу ҳурматли депутатларимиздан жамоат тадбирларида белгиланган тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишларини ҳамда хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмасликни тарғиб қилиш амалиётидан воз кечишларини сўраймиз.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

#Диққат
⚡️Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
⚡️Шу муносабат билан, 2021 йил 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб "Махтумқули-Истиқлол" автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.
❗️Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.
‼️Барча ҳайдовчилардан байрам тадбирлари вақтида тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.