Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
10.8K subscribers
9.99K photos
3.25K videos
1 file
7.18K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
#25май

⚡️ИИББ бошлиғи Қуйи Чирчиқдаги сўнгги қўнғироқ байрамида қатнашди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Тоҳир Арипов бугун, 25 май куни Қуйи Чирчиқ туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, сўнгги қўнғироқ байрами тантаналарида иштирок этди.

Бош бошқарма бошлиғи битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва уларни катта ҳаётга қадам қўяётгани билан қутлади.

Тантаналар давомида фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#ғалла_мавсуми

⚡️ Мавсум масъулияти: Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғимига қизғин тайёргарлик кўриляпти

Батафсил👉 https://bit.ly/3hSd4Hl


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
⚡️ Тошкент вилоятида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тизими янги босқичда амалга оширилади

Бугун, вилоят ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида ЙҲХБ раҳбарияти ва шахсий таркиби учун кенгайтирилган танқидий руҳдаги йиғилиш ўтказилди.

Батафсил👉 https://bit.ly/3wyBLfW


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
​​2021 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида судланувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 25 май куни
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган ва айни вақтда 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар;

М.Юнусалиев (1984 й.т., 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),

Ғ.Муроджонов (1987 й.т. 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),

А.Қудратов (1980 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),

Э.Шарипов (1987 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),

С.Юлчиев (1989 й.т., 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда) лар Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2021 йил 25 май кунидаги сўровномасига асосан бошқа жиноят иши бўйича ЖИБ Янгийўл шаҳар судига юборилган.

Суд жараёни давомида соат 15:30 ларда, М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловлардан норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан чап қўл билак қисмига тан жароҳат етказиб, турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларни қонуний талабларни бажармаган.

Маҳбуслар соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган.

ИИВ Ахборот хизмати

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган подполковник Наврўз Аманбаев Зокиржонович ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида бевақт вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Наврўз Зокиржоновичнинг ёрқин хотираси ва ички ишлар органларини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси, соҳадаги 14 йиллик хизмат фаолияти унутилмайди.

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тошкент вилоятида “Қора дори – 2021” тезкор-профилактик тадбири давом этмоқда

Тадбирнинг ўтган 26 куни давомида 63 та ҳолат аниқланиб 10кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Батафсил👉 https://bit.ly/3bUUIBO


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Китоб ярмаркаси ташкил этилди

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Нашриёт ходимлари ярмаркада машҳур адиб, ёзувчи, сиёсатшуносларнинг тарихий, бадиий, детектив ҳамда психологик мазмундаги китобларини тақдим этишди. Ходимнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қонун ва қоидаларни ўз ичига жамлаган китоблар кўпчиликка манзур бўлди ва энг кўп харид қилинган китоблар қаторидан ўрин олди.

Шунингдек, ярмаркада ходимларнинг фарзандлари учун мўлжалланган кўплаб қизиқарли бадиий адабиётларнинг ҳам борлиги нур устига аъло нур бўлди.

ИИББ ЙҲХБда бу каби тадбирларни мунтазам равишда, аниқ режалар асосида ўтказиб бориш имкониятлари яратилмоқда. Мақсад эса битта, ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни маърифатли қилиб тарбиялашдир.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
⚡️Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича 4 ой давомида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди

Видеоселектор, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев ва Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигида вилоят ИИО раҳбарияти ва масъуллари иштирокида ўтказилди.

Батафсил👉🏻 https://telegra.ph/iibb-05-26

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
⚡️Профилактика инспекторлари учун 3 йилда 3 мингга яқин уй-жой қурилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉🏻 https://telegra.ph/IIBB-05-27


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |