Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
10.9K subscribers
10.2K photos
3.3K videos
1 file
7.29K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
⚡️КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ АХБОРОТИ

‼️Жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

👉🏻Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

◾️шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

◾️ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

◾️65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

👉🏻Иккинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

👉🏻Учинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

👉🏻Тўртинчидан, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида ‼️автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

👉🏻Бешинчидан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

‼️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://t.iss.one/tviib
📈 5 апрель 11:00 ҳолатига СТАТИСТИКА:

🇺🇿Узбекистан
Заболевших - 298 (+32)
Выздоровевших - 25
Летальных случаев - 2

🇷🇺Россия
Заболевших - 4 731 (+582)
Выздоровевших - 333 (+52)
Летальных случаев - 43 (+9)

🇰🇿Казахстан
Заболевших - 551
Выздоровевших - 36
Летальных случаев - 5

🇰🇬Кыргызстан
Заболевших - 144 (+14)
Выздоровевших - 9 (+3)
Летальных случаев - 1

🇨🇳Китай
Заболевших - 82 558 (+47)
Выздоровевших - 76 946 (+186)
Летальных случаев - 3 330 (+4)

🇺🇸США
Заболевших - 311 544 (+33 716)
Выздоровевших - 14 786 (+4 963)
Летальных случаев - 8 488 (+1 347)

🇪🇸Испания
Заболевших - 126 168 (+6 969)
Выздоровевших - 34 219 (+3 706)
Летальных случаев - 11 947 (+749)

🇮🇹Италия
Заболевших - 124 632 (+4 806)
Выздоровевших - 20 996 (+1 238)
Летальных случаев - 15 362 (+681)

🌏 МИР
Заболевших - 1 202 236 (+102 847)
Выздоровевших - 246 457 (+19 854)
Летальных случаев - 64 753 (+5 882)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
https://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда, афсуски, карантин талабларини бузаётган ва бу орқали ўзининг ҳам, атрофдагиларнинг ҳам саломатлигига жиддий хавф туғдираётган юртдошларимиз ҳам бор.

Энг ёмони, карантин талабларини бузаётган айрим фуқаролар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига жиддий қаршилик кўрсатаётганлари ҳам учраб турибди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда ана шу ҳақда сўз боради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Билдириш

❗️Тошкент вилоятидаги бошқарма ва ташкилотларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари билан танишмисиз?

Ахборот маконида ресурслар кўпайган бир пайтда ҳар қандай хабарни расмий манбалар билан солиштириб кўриб, тўғри ёки нотўғри эканини билиб олишнинг энг яхши йўли расмий каналларга аъзо бўлишдир.


💻 Карантин шароитида қайси ташкилотлар ўз аудиторияси, мижозлари, маслакдошлари билан онлайн ишлашни йўлга қўйди?

🌍 Демак, бошладик, вилоят миқёсидаги бошқарма ва ташкилотларнинг расмий саҳифалари
:

♻️Тошкент вилояти прокуратураси

🚔Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

🏪Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси

💰Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси

⚖️Тошкент вилояти Адлия бошқармаси

🏛Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси

📊Тошкент вилояти Статистика бошқармаси

🏦Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармаси

🏢Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси

🏫Tошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси

🤼‍♂️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

🏆Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими

🔰Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

Олмалиқ кон-металлургия комбинати расмий телеграм канали

💵Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси

📚Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педагогика институти

🧰Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси

🤝Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши

🕋Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги

Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази

🇺🇿Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши

🇺🇿Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши

🇺🇿Ўзбекистон Либерал демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши


P.S. Ҳурматли корхона ва ташкилот раҳбарлари! Телеграм ва бошқа мессенжерларда онлайн режимда иш олиб бораётганингиз яхши. Аммо мулоқот ва саволлар учун ботлар очиб, виртуал диалог ўрнатишга ҳам аҳамият беришингиз лозим бўлади.

©️ Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича матбуот штаби

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
“Mening Yurtim” телеканали

Тошкент вилояти ИИББ томонидан Instagramʼдаги “зўравон” йигитлар аниқланиб ушланди.

ИИББ Ахборот хизмати
https://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
“Mening Yurtim” телеканали

ИНТЕРВЬЮ: 2 кун сабр қилмай, карантин қоидаларини бузган шахсларга 15 кунлик қамоқ жазоси тайинланди.

ИИББ Ахборот хизмати
https://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Биз Сиз учун хизматдамиз. Сиз биз учун уйда қолинг.

Мы на службе ради вас. Останьтесь дома ради нас.

ИИББ
Forwarded from Times.uz
Ҳурматли фуқаролар!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирга пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
❗️2020 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 10 апреля 2020 года в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 669.

Манба: @ssvuz

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Тошкент вилояти ИИББнинг 900 нафар ходимлари, 700 га яқин уй ва тиббий муассасалар карантинида тун-у кун хизмат олиб бормоқда

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан, коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган бўлиб, 11 апрел 09:00 ҳолатига карантинига олинган 662та хонадонда жами 3063 нафар фуқаро уй карантинига олинган бўлса, уларни назорат қилиш учун 700га яқин ва 11та тиббий муассасаларда 8815 нафар фуқаролар карантинига олинган бўлса, уларга 150 нафарга яқин ходимлар бириктирилиб, кучайтирилган назорат тартибида сутка давомида хизмат олиб бормоқда.

Вилоят ҳудудида олиб борилаётган чоралар натижасида жами 6012та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган ва тегишли чора кўрилган.

ИИББ Ахборот хизмати

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 15:30 часов 12 апреля 2020 года число случаев заражения коронавирусной инфекцией в Узбекистане составляет 833 человек.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: "Pacman" ўйини эсингиздами? Сариқ жонли "доирача" лабиринтсимон харитадаги излар бўйлаб ҳаракатланади. Шарти — у бошқа персонажлардан омон қолиши учун масофа сақлаши керак.

Озиқ-овқат ёки дори учун кўчага чиқишингизга тўғри келса, масофа сақланг!

Энг яхшиси — уйда қолинг!



RU: Помните игру Pac-Man? Желтый колобок движется по дорожкам лабиринта. Условие состоит в том, что он не должен сталкиваться с другими персонажами игры.

Если вам нужно выйти на улицу за продуктами или лекарствами, сохраняйте социальную дистанцию!

Оставайтесь дома!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 23:00 часов 13 апреля 2020 года число случаев заболевания коронавирусной инфекцией в Узбекистане составляет 998 человек.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ тумани СЭОМ ходимлари томонидан коронавируснинг олдини олиш бўйича мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Бугунги мураккаб даврда хайрли ишларга қўл уриш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қилиш икки карра савобли иш. Айниқса, карантин даврида ишсиз, ёлғиз аёлларга ёрдам бериш эса бебаҳо фазилат.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкиллаштирилган “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси доирасида пластик карточка жойлардаги ўз эгаларига етказиб берилишни бошлабди.

@tviib
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент шаҳар ИИББ
#Тошкент вилояти ИИББ

Биргаликда ҳар қандай қийинчиликни енга оламиз!

Вместе мы справимся с любыми трудностями
!

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

@tviib
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тошкент вилояти ИИББнинг 1000дан ортиқ ходимлари карантин тадбирларида тун-у кун хизмат қилмоқда

Ички ишлар бош бошқармаси
томонидан, коронавирус (COVID-19) тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган бўлиб, 25 апрель 20:00 ҳолатига, вилоят бўйича жами карантинига олинган 1 минг 11 та хонадонда 4 минг 941 нафар фуқаро уй карантинига олинган бўлса, уларни назорат қилиш учун 900 дан ортиқ ва 11 та тиббий муассасаларда 7 минг 284 нафар фуқаролар карантинига олинган бўлса, уларга 150 нафарга яқин ходимлар бириктирилиб, кучайтирилган назоратда, сутка давомида хизмат олиб бормоқда. Бундан ташқари ИИО ходимлари билан бирга ҲМҚОнинг бошқа тузилмаларидан 700 дан ортиқ ходимлар хизмат қилмоқда.

Вилоят бўйича тадбир бошидан 36 минг 320 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Олиб борилаётган чора тадбирлар натижасида, бир кунда ўртача 900 га яқин карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилаётган бўлса, тадбир бошидан жами 16 минг 127 тани ташкил этмоқда. Ушбу аниқланган барча ҳолатлар қонуний чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари ИИББ томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан вилоят ҳудудида коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб доирасида, жами 6,5 минг турдаги объектлар, муассасаларда кенгайтирилган дезинфекция ишлари амалга оширилган бўлса, тадбир бошланганидан карантин постлари орқали 100 мингга яқин автотранспорт воситалари дезинфекция қилинган.

Ҳозирда коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб доирасида чора тадбирлар давом эттирилмоқда.

@tviib
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️ UZ: Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, фуқароларга шахсий автомобилларидан фақатгина эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

⛔️ Мазкур тартибни бузган фуқаролар карантин талабларини бузган ҳисобланади ҳамда тегишли равишда жавобгарликка тортилади.

❗️ Улар бошқарувидаги автотранспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилади.

~~~~~~

⚡️⚡️ RU: Следует отдельно отметить, что гражданам разрешено пользоваться личными автомобилями только с 7:00 до 10:00 утра и с 17:00 до 20:00.

Основной целью должна поездка на работу и обратно, в больницу или за лекарствами.

⛔️ Граждане, нарушившие этот порядок, считаются нарушителями карантинных требований и будут привлечены к соответствующей ответственности.

❗️ Управляемое ими транспортное средство, будет помещено на штрафную стоянку.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Биласизми

❗️Нима учун ҳамма ниқоб тақиши керак ?

ИНФОГРАФИКА

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники