Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

Чирчиқда ёшлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Чирчиқ шаҳрида жойлашган 10 дан ортиқ ўрта таълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз», «Йўл ҳаракати хавфсизлигини» риоя қиламиз, «Давомат» ва «Тиғ» каби профилактик тадбирлари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир шаҳар ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этиш ходимлари ва ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан ташкил этилди.
Шаҳар ҳокимлигига кўра, ҳозирда ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларида жами 29 998 ўқувчилар таҳсил олаётган бўлиб, шулардан 23 398 та ўқувчи анъанавий таълимга жалб қилинган. 6 600 нафари эса онлайн тарзда машғулотларда иштирок этмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
ИИББ Ахборот хизмати томонидан Давлат мадҳияси қабул қилинган кун ноодатий нишонланди
Ушбу сана муносабати билан, ИИВ алоҳида намунавий кўргазмали оркестри жамоасининг кутилмаганда жамоат жойларига кириб бориши фуқаролар томонидан ҳаяжон билан қарши олинди.

#Юксак_мукофот_соҳиблари
ЭЛ АРДОҒИДА БЎЛИШ БАХТИ
Жамолиддин Валихўжаев ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти (ҳозирги Миллий гвардия ҳарбий-техник институти)ни битиргач, хизмат фаолиятини Қибрай тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида бошлади. Мана, қарийб 25 йилдирки, ушбу ҳудудда хизмат қилиб келяпти.
– Ишимиз осон эмас, – дейди профилактика катта инспектори, подполковник Жамолиддин Валихўжаев. – «Қурилиш» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Пайзилла Назаров билан аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказамиз. Ҳудудда жойлашган умумтаълим мактаби доимо эътиборда. Кичик бизнес субъектларида бўлиб, ишчи-хизматчилар билан суҳбатлашамиз, фуқароларни қабул қиламиз. Уларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал этиш чораларини кўрамиз.
Батафсил👉 https://bit.ly/379B3Mu

ИИБ жамоаси мутлақ ғолиб бўлди
Бўка туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ ва солиқ органлари ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Қизғин ўтган ўйинларнинг якуний натижасига кўра ИИБ жамоаси биринчиликни қўлга киритди.
Батафсил👉 https://bit.ly/3nehpob
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Бўка туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ ва солиқ органлари ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Қизғин ўтган ўйинларнинг якуний натижасига кўра ИИБ жамоаси биринчиликни қўлга киритди.
Батафсил👉 https://bit.ly/3nehpob
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 ИИББ ходимлари спорт машғулотларида (видео)
🏋️ Тошкент вилояти ИИББ томонидан ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада яхшилаш ва қулай шароит яратиш мақсадида бош бошқарманинг спорт анжомлари базаси замонавий турдаги барча жиҳозлар билан янгиланди.
🥋 Жумладан, кураш, қўл жанги ва спортнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи ходимлар учун алоҳида кийим (форма), бир қанча юриш ва югуриш йўлкалари, 20 га яқин оғир атлетика билан шуғулланувчилар учун жиҳозлар, шу билан бирга, стол тенниси, шахмат, шашка ва бошқа ўйинлар учун ҳам бир қатор жиҳозлар янгиланиб, шароитлар яхшиланди.
🤼 Қайд этиш керак жорий йил давомида вилоят ИИББ ходимлари ўртасида спортнинг ўнга яқин турлари бўйича турли мусобақа ва ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиниб, жисмоний ва жанговар тайёргарликлари ошириб борилмоқда.
🥇 Тайёргарликлар натижаси ўлароқ ИИББ ходимлари нафақат вилоят, республика балки халқаро мусобақаларда ҳам юртимиз байроғини баланд кўтариб келмоқда.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram

Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ
Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:
▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;
▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;
▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;
▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;
▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;
▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;
▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;
▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;
▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.
@koronavirusinfouz

⚡️ Чирчиқ шаҳрида САЙЁР СУД
🔗 Ёшлар уйида ташкил этилган сайёр судда, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинди.
⚖️ Аксинча белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилган 9 нафар маҳкумлар эса шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.