Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
9.8K subscribers
10.8K photos
3.42K videos
1 file
7.57K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ: Тошкент вилоятида “Иккинчи жаҳон уруши” қатнашчиларига медаллар ва пул мукофотлари топширилди

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, ИИББ ва ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон урушида қатнашган, айни вақтда кексалик гаштини сураётган беш нафар фахрийларимизга “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари, 10 миллион сўм пул мукофоти ва байрам совғалари топширилди.

#Galaba75 #9may #Хotiravaqadrlash #Medal #IIBB

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
9 май - Хотира ва қадрлаш куни ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Бўка туман ИИБ бошлиғи туманда яшовчи Турғун ота Чинташев хонадонларига бориб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

#9may #Хotiravaqadrlash #Galaba75 #3sektor

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ: Хотирангиз абадий, жасоратингиз мангудир

Тошкент вилояти ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида фожеали ҳалок бўлган 34 нафар ходимлар хонадонларига ИИББ масъуллари ташриф буюришди.

Ташриф давомида уларнинг халқ тинчлиги ва ватан равнақи йўлида жон фидо қилганликлари, юксак жасорат сифатида ёдга олиниб, уларнинг оила аъзоларига бош бошқарманинг байрам совғалари улашилди.


#IIBB #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba75 #halokbolganlar

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
ИИВ 2-сон Академик лицейи раҳбарияти бошчилигида ўқувчилар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ёши улуғ фахрийлар хонадонларига ташриф буюрди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўқувчи ёшлар Қибрай тумани “Байтқўрғон“ маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчилари 94 ёшни қаршилаган онахон Баҳри Тўраева, 91 ёшли Эргаш ота Нурмухамедов ҳамда 91 ёшли онахон Сапура Тўрақулова хонадонларида бўлишди.

Фахрийлар суҳбат давомида машьум уруш йилларини ёдга олиб, озодлик йўлида жон фидо қилган қаҳрамон сафдошлари ҳақида ёшларга сўзлаб, уларга тинчликдек буюк неъмат йўқлиги, бу доруломон кунларни қадрига етишларни таъкидлаб, дуолар қилдилар.

Масъуллар томонидан фахрийларга ижтимоий пакет билан бирга, байрам совғалари ҳам улашилди.


#IIV #litsey #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba75 #faxriylar

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9may #Хotiravaqadrlash #Galaba75
Ўзбекистон_24

🎖Тошкент вилоятида табаррук ёшни қаршилаган жасоратли уруш қатнашчилари доим ардоқда. Ҳукуматимиз, халқимиз уларни ҳамиша олқишлайди.

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#вахимасизкарантин #ЖИЭБ
Ўзбекистон_24

Жазони ижро этиш муассасаларига "Каронавирус" инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар

Расмий каналhttps://t.iss.one/tviib
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти жамоаси, Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби “Postda-На посту” газеталари ташкил этилганлигининг 90 йиллиги билан самимий қутлайди.

Сизларга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга янгидан-янги ижодий мувоффақиятлар ва зафарлар тилаймиз. Таҳририятингиз фаолияти бардавом бўлсин. Яна бир бор газеталарнинг 90 ёши (юбилейи) муборак.

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
#Қибрай

🎯 Куни кеча Қибрай тумани ДСИ бошлиғи Акмалжон Тиллаев туманнинг IV сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди. Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Жўраев ҳам III сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси билан учрашди.

👥 Туман ДСИ ҳамда ИИБ бошлиғига Қибрай тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Саодат Салихова ва маҳалла фаоллари ҳамроҳлик қилишди.

🐄 А.Тиллаев ва У.Жўраев иштирокида "Минг оилага - минг туҳфа" акцияси доирасида муҳтожлиги ва ногиронлиги бўлган оилаларга бир бошдан қорамол, бир қоп ем ҳамда оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Карантин талабларини юмшатиб, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.
Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш борасидаги ишлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасида таркибий ўзгаришлар эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по смягчению карантинных требований и поэтапному оживлению отраслей экономики.
Определен ряд новых мер по поддержке предпринимателей и населения.
На примере Самаркандской и Кашкадарьинской областей рассмотрена работа по восстановлению деятельности промышленных предприятий.
Объявлено о структурных изменениях в Кабинете Министров.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter