Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
9.57K subscribers
11.6K photos
3.61K videos
1 file
8.02K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot

Murojaat bot 👉 @TV_IIBB_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси содир этиб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қисқа вақт ичида ЙПХ инспекторлари томонидан ушланди

ИИББ Ахборот хизмати —https://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида, берилган жазодан ўзларига тўғри ҳулоса чиқарган 21 нафар махкумлар муддатидан олдин озод этилди

ИИББ Ахборот хизмати —https://t.iss.one/tviib
Лейтенант
Бексеид КЕНТАЕВ (1968-1997)
Бексеид Кентаев 1968 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган.

Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1989 йили Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг қўриқлаш бўлими 1-полки милиционери вазифасидан бошлаган.

1997 йил 13 апрелда Юнусобод тумани ҳудудидаги Ботаника боғида террорчи гуруҳлар томонидан уюштирилган отишма вақтида тан жароҳати олиши оқибатида ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 13 январдаги Фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Бексеид серфарзанд оилада туғилиб вояга етди. У табиатан тиниб-тинчимас, серғайрат йигит эди. Мактабни тамомлагач, тумандаги касб-ҳунар билим юртида ўрта махсус маълумот олди. Ҳаво десанти қўшинлари сафида қўшни Афғонистон мамлакатида ҳарбий хизматни ўтаб қайтди. Бу жафокаш ўлкада кўрган-кечирганлари Бексеидни тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ўргатди. Шу боис у юртга қайтгач, ички ишлар соҳасида фаолият кўрсатиб, мамлакат ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилишга қатъий қарор қилди.

«Ниятинг – йўлдошинг», деб бежиз айтишмаган. Бексеид ҳам ҳарбий хизматдан эсон-омон уйига қайтгач, ўз мақсадига эришиш учун қатъий киришди. Натижада 1989 йилда уни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг қўриқлаш бўлимига ишга қабул қилишди. У қатор йиллар ушбу соҳада сидқидилдан хизмат қилиб, ҳамкасблари орасида тилга тушди.

1997 йил 13 апрелда эрталаб Юнусобод туманидаги Ботаника боғида кутилмаганда кетма-кет ўқ овози янгради. Шу куни боғ ҳудудида бир гала террорчилар билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида отишма юз берди. Бексеид ҳам хавфли жиноятчиларни зарарсизлантиришда фаол иштирок этди. Афсуски, у ўша куни жиноятчиларнинг ўқидан яраланиб ҳалок бўлди.

Бексеиднинг юрагида орзулари кўп эди. Бугун Сауле Кентаева марҳум турмуш ўртоғининг руҳини шод этиш мақсадида унинг бошлаб қўйган эзгу ишларини муносиб давом эттириб келмоқда.

Ҳар йили турли байрамлар арафасида Бексеид Кентаев яшаган хонадон ички ишлар ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва мактаб ўқувчилари билан гавжум бўлади. Одамлар Бексеиднинг қаҳрамонлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматларини ёдга олишади. Зеро, бу дунёда қисқа ҳаёт кечирган бўлса-да, эзгу ишларни амалга оширган, қаҳрамонлик кўрсатиб кетган инсонлар – Ватаннинг асил ўғлонларини унутишга ҳаққимиз йўқ.

Бугунги тинч ва фаровон кунларимиз, бахтиёр дамларимиз шукронаси учун ҳам уларнинг шарафли номини ёдга олиш барчамизнинг маънавий бурчимиз саналади.

Манба: “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби, 78-79-бетлар, “O’zbekiston” НМИУ, 2018

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“9-май хотира ва қадрлаш куни”

Ватан тинчлиги ва фуқароларимиз ҳавфсизлигини таъминлаш йўлида жон фидо қилган мард ўғлонлар номи барҳаёт.

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
Капитан Наиль ВАЛИУЛИН
(1949-1997)
Наиль Валиулин 1949 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган.

1976-1979 йилларда милиция мактабида ўқиган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1979 йили Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимида профилактика инспектори вазифасида бошлаган.

1997 йил 2 декабрь куни бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар билан олишув пайтида мардларча ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 13 январдаги Фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган. Капитани Наиль Гайсаевич Валиулин вафот этганига йигирма йилдан ошди. Аммо одамлар бу инсоннинг хотирасини ҳамон чуқур эҳтиром билан ёдга олишади.

Н.Валиулин ўз ишининг устаси, тажрибали ва билимли ходим эди. «Маҳалла нозири ўз ҳудудини ва у ерда яшайдиган аҳолини яхши билиши керак», деб таъкидларди у. Шу боис ўзи хизмат қилаётган маҳаллада бирорта бегона шахс ёки машина пайдо бўлиб қолса, дарҳол сўраб-суриштирар, масалага аниқлик киритмагунча тинчимасди...

Сокин тун. Бутун шаҳар уйқуга чўмган. Фақат тунги хизматга жалб қилинган милиция ходимлари мижжа қоқмасдан ўзларига бириктирилган ҳудудларда айланиб юрибди.

Наиль Валиулин ҳам шогирди, милиция старшинаси Абдурашид Тиркашев билан атрофни кўздан кечирарди. Маҳалла ҳудудидаги ресторан қаршисида турган оқ «Жигули» уларнинг диққатини тортди. Қизиғи, бу улов кундузги пайтда ҳам шу жойда турган эди, ярим тунда ҳам жойидан жилмабди. Энг асосийси, у маҳалла аҳлига ҳам, ресторан ходимларига ҳам тегишли эмас, бутунлай бегона.

Н.Валиулин ҳамкасби билан машина томонга юрди. Машина салонида ўтирган уч нафар нотаниш шахс ҳам аллақандай сирли, шубҳали кўринарди. Профилактика нозирлари хушмуомалалик билан улардан ҳужжатларини кўрсатишни сўради. Нотаниш кимсалар дафъатан шошиб қолиб, тайинли жавоб беролмади.

-Биз билан бирга юришингизга тўғри келади, - деди капитан.

Машинамизнинг эшиклари қулфланмайди-да, командир, - деди рулда ўтирган киши ялтоқланиб. - Шерикларим бора қолсин, улар қайтгунча мен машинани қўриқлаб тураман. Шундан сўнг капитан уларнинг икки нафарини милиция таянч пунктига бошлади. Бироқ у ерда давом этган суҳбат ҳам айтарли натижа бермади. «Чақирилмаган меҳмонлар» ўзларига берилган саволларга жўяли жавоб беролмай каловланарди. Капитаннинг шубҳаси янаям кучайди. У нотаниш шахсларни хонада қолдириб, ҳамкасби Абдурашид билан машинани кўздан кечириш учун ташқарига чиқди.

Машинада ўтирган кимса ўзи томонга келаётган профилактика нозирларини кўриб талвасага тушиб қолди. Шу заҳоти қўлига қурол олиб, уларни нишонга олди. Табиатан синчков ва ҳушёр капитан унинг мақсадини пайқади. Ўзи ҳам сездирмасдан қуролини ғилофидан чиқарди ва Абдурашид Тиркашевга имкон қадар ўзини четроққа олиб, эҳтиёт бўлишини тайинлади.

Шу пайт машинадаги кимса улар томонга ўқ уза бошлади. Милиция таянч пункти биносида қолган шериклари ҳам югуриб чиқиб, унга ёрдамга ошиқди. Ўртада отишма бошланиб кетди. Н.Валиулин икки жойидан оғир яраланган бўлса-да, чекинишни хаёлига ҳам келтирмай мардона олишарди. Ғазабдан кўзлари қонга тўлган жиноятчилардан бири кутилмаганда қўлига граната олиб, шу атрофдаги аҳоли яшайдиган кўп қаватли уй томонга улоқтиришга чоғланди. Капитан жиддий фалокатнинг олдини олиш мақсадида жон-жаҳди билан унга ташланди. Натижада жиноятчи гранатани мўлжаллаган жойига отишга улгурмади. Бироздан сўнг унинг оёқлари остида кучли портлаш юз бериб, жиноятчи ҳалок бўлди. Капитан ҳам оғир жароҳат олиб, ерга йиқилди.

Кўп ўтмай тезкор гуруҳ ходимлари ва «Тез ёрдам» машинаси воқеа жойига етиб келди. Отишма пайтида жароҳат олган жиноятчилардан бири ўзи билан овора бўлиб ётарди. Қоронғи кўчa бўйлаб қочиб кетган учинчи жиноятчи зудлик билан қўлга олинди.

Хавфли жиноятчилар билан юз берган олишув пайтида оғир яраланиб, кўп қон йўқотган Наиль Валиулин касалхонага олиб кетишаётганда «Тез ёрдам» машинасида ҳаётдан кўз юмди.
Милиция капитани Н.Валиулиннинг мардлиги ва матонати туфайли ана шу олишув вақтида тинч аҳолига ҳеч қандай зиён етмади. Бордию жиноятчи граната улоқтиришга улгурганида қанча-қанча аҳоли истиқомат қилаётган кўп қаватли бинога жиддий шикаст етиб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Буни яхши тушуниб, кўксини қалқон қилган жасур капитан ўша тўқнашувда яраланган шогирди Абдурашид Тиркашевнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолди.

Бутун умрини милиция хизматига бағишлаган бу инсон шу чоққача ҳам иш фаолияти давомида кўп марта хавфли жиноятчилар билан тўқнаш келган эди. Ҳар гал ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, қонунбузарларни қўлга олишга муваффақ бўлар эди. У сўнгги дамда ҳам ўз вазифасини шараф билан адо этиб, мардларча ҳалок бўлди.
Н.Валиулин турмуш ўртоғи Валентина билан бир ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказишаётган эди. Унинг фарзанди Нури Валиулина ҳам кейинчалик отасининг изидан бориб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бўлими тизимида ҳалол хизмат қилди.

Ўз касбининг жонкуяри бўлган серғайрат, тиниб-тинчимас милиция капитани Наиль Валиулин юрт осойишталиги ва жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида салмоқли ишларни амалга оширди. Шу боис бир қатор фахрий ёрлиқлар, мукофотлар ва кўкрак нишонларига сазовор бўлган эди. Чунки Наиль Валиулин ана шундай эъзоз ва эҳтиромга арзийдиган ҳақиқий инсон эди.

Манба: “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби, 70-72 саҳифа

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мардлар номи барҳаёт”

“9-май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати тақдим этади

#Galaba75 #9may #Хotiravaqadrlash

Расмий канал —https://t.iss.one/tviib
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди.
- Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Бу ишлардан мақсад-муддаоимиз - халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган буюк ҳиссасини тарихга муҳрлаб қўйиш, ёш авлодларга етказиш. Юз йиллардан кейин ҳам одамлар келиб, уруш воқеалари ва оқибатларини, тинчлик қадрини билиши керак, - деди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Музей славы в Парке Победы.
- Возведение этого музея имеет целью восстановить справедливость. Наша задача - увековечить колоссальный вклад нашего народа в Победу во Второй мировой войне и передать об этом поколениям. Даже сотни лет спустя люди должны приходить сюда, узнавать о событиях и последствиях войны, осознавать ценность мира, - подчеркнул глава государства.

#Mirziyoyev #9may #Galababogi #shonsharaf

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалаба боғи ва ундаги Шон-шараф музейидан лавҳалар

В Парке Победы и Музее славы

#Mirziyoyev #9may #Galababogi #shonsharaf

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter