Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
9.81K subscribers
10.8K photos
3.41K videos
1 file
7.57K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИИББ #ЙҲХБ
Ўзбекистон 24 телеканали

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимларининг мобил телефонларига махсус дастур юклатилди. Дастур орқали йўлларда ҳаракатланаётган автоуловларнинг рухсатномаси сохта ёки ҳақиқийлигини сония ичида аниқлаш мумкин.

ЙҲХБ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#қарор_ва_ижро

🔴Карантин даврида ҳаракати чекланган аҳолини бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим масала.

🍚Янгийўл шаҳрида бу борада тизимли ишлар ташкил этилиб, аҳолига арзон ва сифатли ун ва дон маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азиз халқимни қутқариш ҳам қарз, ҳам фарз
--
Шавкат Мирзиёев: Спасти мой дорогой народ - долг и обязанность

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

Шавкат Мирзиёев: наши соотечественники проявляют истинное терпение и ответственность, доброту и заботу

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. “Томорқа хизмати”ни такомиллаштириш, хонадонларда кичик ҳажмли музлаткичлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Хусусий сектор иштирокида замонавий деҳқон бозорлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам гарантированного обеспечения населения основными видами продуктов питания и сохранения стабильности цен.
Определены меры по наращиванию заготовки и переработки продукции. Поставлены задачи по совершенствованию службы “Томорка хизмати”, организации малых холодильных хранилищ.
Указано на необходимость организации современных дехканских рынков с участием частного сектора.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️⚡️ UZ: Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, фуқароларга шахсий автомобилларидан фақатгина эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

⛔️ Мазкур тартибни бузган фуқаролар карантин талабларини бузган ҳисобланади ҳамда тегишли равишда жавобгарликка тортилади.

❗️ Улар бошқарувидаги автотранспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилади.

~~~~~~

⚡️⚡️ RU: Следует отдельно отметить, что гражданам разрешено пользоваться личными автомобилями только с 7:00 до 10:00 утра и с 17:00 до 20:00.

Основной целью должна поездка на работу и обратно, в больницу или за лекарствами.

⛔️ Граждане, нарушившие этот порядок, считаются нарушителями карантинных требований и будут привлечены к соответствующей ответственности.

❗️ Управляемое ими транспортное средство, будет помещено на штрафную стоянку.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#расмий_муносабат

Янгийўл туманида ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун ижтимоий тармоқларда, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларнинг эгалари, аҳоли вакиллари томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни, уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.

Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўз вақтида бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида "O‘zbekiston24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган.

Янгийўл тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаролар томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.

Батафсил ўқинг 👉🏻Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
. Human.uz сайтида чоп этилган "Тошкент туманида вазиятга изоҳ бермаслик ва журналистга босимдан муддао нима?" номли материал юзасидан расмий баёнот

Мазкур ҳолат билан боғлиқ воқеалар хронологияси ўрганилганда сайт муҳаррири Хуршид Далиев 27 апрель куни Тошкент туманига фуқаро мурожаатини ўрганиш мақсадида боргани ва бу ҳақда телеграмдаги @muxbir1 блогида қисқа хабар ёзиб қолдиргани, кейинроқ эса ҳудудда қонунбузарлик рўй бергани бўйича анонс мазмунидаги яна бир материални канали орқали эълон қилгани маълум бўлди.

Вазиятдан кўриниб турибдики, журналист Хуршид Далиев туманга "Кўксарой ер миришкор" агрофирмасига қарашли ер майдон атрофини ўраган деворни нима сабабдан бузиб ташланганини ўрганиш мақсадида борган. Вазият юзасидан Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан 29 апрель куни соат 14:55 да муносабат билдирилган.

Хуршид Далиев ўрганмоқчи бўлган масала бўйича ер эгаси бўлган Акмал Аҳмедов ҳамда туман ҳокимлиги бир қарорга келган, агрофирма раҳбари томонидан ноқонуний равишда қурилган девор ер эгасининг ўзи томонидан бузиб ташланаётган эди.

29 апрель куни 23:55 да Хуршид Далиев раҳбарлик қиладиган Human.uz сайтида юқорида кўрсатилган сарлавҳа билан материал чоп этилди. Ҳолат бугун вилоят ҳокимлиги ҳамда ИИББ ахборот хизмати томонидан ўрганилди.

Хусусан, ички ишлар органлари ходимларининг боди камерасидаги видеоёзувлар ва ҳолат иштирокчиларининг баён қилишича тафсилот аслида бошқачароқ эканлигини кўрсатаётганини, Human.uz томонидан эълон қилинган лавҳа жараённи тўлиқ ифода қилмаслигини билдирамиз. Яъни, сектор раҳбарлари бу вазиятда журналист ишига халал берган, деб ҳисоблаш учун асос мавжуд эмас..

Яъни, журналист ўрганмоқчи бўлган ҳудуд бошқа жойда, сектор раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи бўйича иш олиб бораётган ҳудуд бошқа-бошқа жойлардир. Журналист девор бузилиши бўйича ички ишлар органи вакилидан интервью олмоқчи бўлган. У бу ишга алоқаси йўқлигини айтиб, ахборот беришни рад этган.

Мазкур ҳолат бўйича эртага муфассал ахборот берилишини маълум қилган ҳолда, алоҳида таъкидлаймизки, Тошкент вилоятида сектор раҳбарлари, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан журналист фаолиятига тўсқинлик қилинмайди.

Тошкент вилояти сектор раҳбарлари, ҳокимликлар, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари доимо қонун доирасида, белгиланган тартибларга, касб этикасига амал қилиб фаолият кўрсатаётган ходимлар билан ҳамиша дўстона, илиқ муносабатдамиз.

Ҳурматли журналистлар! Тошкент вилоятида журналистик фаолият олиб боришингиз бўйича бирон муаммоли ҳолатлар юз берган тақдирда, вилоят ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати билан боғланишингизни сўраймиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати