#Зангиота
Туманда ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хонадонлар атрофлари тартибга келтириб, дарахтлар шохлари буталаниб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

#Олмалиқ
Айни дамда Олмалиқ шаҳрида корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-ходимлари, маҳалла аҳли умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда.
Ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, дарахт ва бордюрлар оқланмоқда. Ҳашарда 10 000 дан зиёд фуқаро қатнашмоқда.

#Қибрай
Умумхалқ хайрия хашарида жами 70 тадан ортиқ техника ва куч воситалари иштироки таъминланди. Хайрия ҳашарининг биринчи кунида тумандаги 88 та маҳалла фуқаролари йиғини бўйича жами 27 мингдан зиёд ҳашарчи, маҳалла аҳли, ёшлар, маҳалла фаоллари қатнашди.
Жараёнда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Кўнгилли ёшлардан иборат отряд 140 та кам таъминланган оила, 14 та якка-ёлғиз кексаларимиз, 64 та имконияти чекланган шахслар хонадонига бориб, уларнинг хонадонини обод қилишга кўмаклашди.
Бугун, ҳашар доирасида, Байтқўрғон қишлоғи "А.Навоий" номидаги МФЙ Нурли замин кўчасига ичимик суви қувурлари ўтказилди, "Иқбол" МФЙ биноси жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, тумандаги 56 та қабристон ҳудудида ҳам ободонлаштириш тадбирлари ўтказилди.

#Оҳангарон_шаҳри
Умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ҳашарда 7 мингдан ошиқ аҳоли уюшқоқлик билан ҳудуд ободончилигига ҳисса қўшди. Жараёнда шаҳар ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Бугун ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди, кўчалар, уйлар, ташкилотлар олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳудуд ўзгача қиёфа касб этди. Ҳашарга 10 дан ортиқ техника жалб этилди.
Ҳашар доирасида маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ёлғиз қариялар ҳам эсдан чиқарилмади. Мутасаддилар, МФЙ вакиллари томонидан уларнинг ҳолидан хабар олинди.

#Пискент
Ҳашарда мингдан зиёд хонадон ҳам қамраб олинди
Ҳашарнинг биринчи кунида жами 20 мингдан зиёд кўнгилли фуқаро қатнашди. Мазкур ишларга 56 та техника воситаси жалб этилди.
Жараёнда туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, шунингдек, жамоат ташкилотлари жамоаси фаол қатнашди.
Хайрия ҳашари давомида кам таъминланган, ёлғиз, эҳтиёжманд инсонлар кўмак берилди. Хусусан, 1263 та хонадон ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари хонадон эгалари, маҳаллий аҳоли, жамоатчилик вакиллари кўмагида амалга оширилди. Қабристонларда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, тозалик ишлари бажарилди. Бугун туман миқёсида 40 мингдан зиёд дов-дарахтларга ишлов берилди, оҳакланди. Ариқ ва зовурлар тозаланди.
Тадбир доирасида "Обод марказ" ва "Обод қишлоқ" дастурлари амалга оширилаётган ҳудудларда ҳам ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилди.

#Чирчиқ
Йирик саноат қувватлари, нуфузли олий таълим даргоҳлари жойлашган сўлим шаҳарда ҳам ҳашар зўр кўтаринкилик билан ўтказилди.
Эрта тонгдан барча муассаса ва ташкилотларда, ҳарбий қисмларда, маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли хонадонларида минглаб чирчиқликлар қўлни қўлга бериб, юртни обод қилишга қаратилган ҳашарда иштирок этишни бошладилар.
Жараёнга 20 дан зиёд техника жалб қилинди. Ҳашарчиларга зарур шарт-шароит ва меҳнат қуроллари тарқатилди. Жараёнда таълим даргоҳлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари, иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари жамоаси фаол қатнашди.
Улар ўзларининг ўқув ва маъмурий биноларида, шунингдек, кўнгилли равишда, яқин ҳудуддаги кекса, ёлғиз яшовчи юртдошларининг уйларида сидқидилдан меҳнат қилишди.

#Чиноз
Ҳудудда умумхалқ ҳашари бугун ҳам давом этди. Эрта тонгдан бошланган ҳашарда туман хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Нигора Муҳамадиева бошчилигида Каналобод ҳудудида 50 нафардан ортиқ хотин-қизлардан иборат гуруҳ тузилиб, қишлоқ хонадонларида дераза ойналарини артиб, ҳовли, уй- жойларни тозалашди.Ҳоким ўринбосари бошчилигида темир йўл ёқасида жойлашган хонадонларда кўча ва эшик олдилари ҳавас қиларли даражада тозаланди.
Жараёнда туманда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла аҳли, фаол ёшлари иштирок этди. Айниқса тумандаги ХТБ, Марказий шифохона, Чиноз текстиль, мактабгача таълим ва бошқа қатор ташкилот ва корхоналар фаоллик кўрсатишди.
Ҳашар доирасида ариқ ва зовурлар тозаланиб, 10 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, буталанди. Кўчалар, уйлар, ташкилотлар олдида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашарга турли хил техникалар жалб этилиб, 100 тоннадан зиёд чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

#Қуйи_Чирчиқ
Бугун ҳудудда ҳашар кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди. Жараёнда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бирга аҳоли ҳам фаол иштирок этди.

#Оҳангарон_тумани
17-18 август куни ўтказилган умумхалқ ҳашарида тумандан 20454 нафар ҳашарчи иштирок этди. Шундан 13658 нафарини ёшлар ташкил этди.
Тадбир давомида:
- 232 гектар майдон ободонлаштирилди;
- 137 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди;
- 138 км. узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;
- 59 та қабристон ободонлаштирилди;
- 20 мингга яқин дарахт оқланиб, шакл берилди;
- 9 та кам таъминланган оиланинг уй-жойи таъмирланди;
- ҳашарга 22 та техника жалб этилди;
- 15 та оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари Оҳангарон туманида кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан ташкил этилди.

#Оққўрғон
Тумандаги марказий деҳқон бозордаги вазият куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликнинг диққат марказига тушиб қолган эди.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда ҳудудда тартиб-осойишталик жойида, тадбиркорлар ва харидорлар ўз кундалик юмушлари билан банд.
Бугун вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати масъуллари Оққўрғон деҳқон бозори ҳудида бўлиб, тадбиркорлар ва харидорлар билан мулоқот қилди. Вазият атрофлича ўрганилди.
Айни пайтда жараён тадбиркорларнинг ўзаро манфаатлари кесишган вазият бўлгани учун батафсил ахборот беришдан тийиламиз. Чунки, масалага ҳар жиҳатдан, холислик билан ёндашиш маъқул кўрилди. Эртага бу ҳақда батафсил ахборот берилади. Ҳозир эса шу нуқтадан бошқа бир тафсилотни ҳавола қиламиз.
Юқоридаги сурат бугун эрта тонгдан деҳқон бозорида ўтказилган ҳашар жараёни. Унда тадбиркорлар қўлни қўлга бериб, астойдил меҳнат қилишди.

#Нурафшон
Вилоятимизнинг маъмурий марказида ҳам умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди.
Ободонлаштириш ишларида минглаб фуқаролар, 30 га яқин техника ёрдамида фаоллик кўрсатмоқда. Бугун улкан қурилиш майдонига айланган Нурафшонга янада файз кирди, чор-атроф гўзаллашди.
Ҳашар жараёнида шаҳарда жойлашган вилоят давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПОЙТАХТГА САЁҲАТ (видео)
Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармаси ва Бирлашган Касаба уюшмаси ҳамкорлигида:
Републикамизда ички туризмни ривожлантириш ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиб, маданий ва маърифий дунёқарашларини янада юксалтириш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ турли соҳавий хизматларидан бир гуруҳ ходим ва ходималари учун Тошкент шаҳрининг гўзал масканларига саёҳат ташкил этилди.
Якшанба дам олиш куни, кечки салқинда ходимлар фарзандлари билан Тошкент шаҳрининг энг гўзал ва эътиборга молик масканларига махсус туристик очиқ афтобусда саёҳат қилдилар.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
каналга уланиш👉https://t.iss.one/tviib

#видео
Тошкент вилояти ИИББ: “Мустақиллик” байрамини кўнгилдагидек ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Каналга уланиш👉https://t.iss.one/tviib

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ИИББ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини “Танк биатлони” мусобақасидаги ғалабаси билан табриклайди!
АрМИ – 2019 “Танк биатлони” мусобақасида Ўзбекистон илк бор қатнашиб, ғолиб бўлди.
АрМИ – 2019 “Танк биатлони” мусобақасида Ўзбекистон илк бор қатнашиб, ғолиб бўлди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги оромгоҳларда ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Каналга уланиш👉https://t.iss.one/tviib
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Каналга уланиш👉https://t.iss.one/tviib