Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
10K subscribers
10.3K photos
3.34K videos
1 file
7.38K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
Тез орада Бўстонлиқ туманида бўлиб, хабарга кўра олиб борилаётган кенг ҳажмли ободонлик ишларида эришилган асл натижалар қандай эканлигини борича, батафсил намойиш этамиз.
Ватан ободлиги, ривожи йўлида ҳисса қўшиш нафақат мутасадди ишчи гуруҳлар, балки ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ҳам бурч, ҳам шарафли вазифадир.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Қўрқишга ҳожат йўқ! — “Қурол тўғрисида”ги қонун ҳақида

👉https://telegra.ph/IIBB-06-29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятга жазо муқаррар - Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Гиёҳванд модда” савдосига чек қўйилди.

MY5 телеканали “Марказий студия” кўрсатуви.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида "Таътил" тадбири у́тказилди.
Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларига фарзандларининг олий таълим муассасаларига кириши учун имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномалар топширилди.

👉https://telegra.ph/IMTIYOZ-07-03
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
видео: Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларига фарзандларининг олий таълим муассасаларига кириши учун имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномалар топширилди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕО: “АНГРЕНДА ТУНГИ ХИЗМАТ” ТАФСИЛОТЛАРИ.

@TVIIB
Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
ВИДЕО: “АНГРЕНДА ТУНГИ ХИЗМАТ” ТАФСИЛОТЛАРИ. @TVIIB
“АНГРЕНДА ТУНГИ ХИЗМАТ” ТАФСИЛОТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига бўлган ташрифлари давомида йил охирига қадар вилоятда жиноятчиликни кескин пасайтириш ҳамда Ангрен шаҳрини хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича қатор зарурий топшириқлар берилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари халқимизнинг хотиржам ва давлатдан рози бўлиши учун барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жипс ишлаши, аҳолига яқин бўлиши кераклигини, шундагина ҳуқуқбузарликларни олди олиниб, жиноятга ўрин қолмаслигини алоҳида таъкидлаган эдилар.

Бугун Ангрен шаҳрини хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шаҳардаги криминоген вазият таҳлилидан келиб чиққан холда Патруль-пост ва Йўл патруль хизматларининг фаолияти оптималлаштирилиб, жамоат жойларида ички ишлар органларининг Миллий гвардия, "Фидокор ёшлар" ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликдаги фаолиятлари самарали йўлга қўйилган.

Ходимларнинг тунги хизматларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб 13 та йўналиш бўйича ҳамкорликдаги тунги фаолият ташкил этилган.
Кун қорайгач йўлларда хавфсизликни таъминлаш, тунда мақсадсиз юрганлар, спиртли ичимлик тобейлари, қоида бузар ҳайдовчилар ёки оилавий жанжал. Харқандай ҳолат тунги хизматни олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларини бефарқ қолдирмайди.
Фуқароларнинг тунда хотиржам ором олиши учун, уларнинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш тунги хизмат ходимларининг асосий вазифаси. Афсуский бу йўлда уларга қаршилик қилувчилар ҳам учраб туради.

Ҳавола этилган видео лавҳада ички ишлар органларининг Патруль-пост ва Йўл патруль хизматлари, Профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда миллий гавардия ходимларининг ҳамкорликдаги тунги хизматлари қисқартирилган шаклда намойиш этилган.

Гувоҳ бўлганингиз, тасвирдаги барча хуқуқбузарлик содир этган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чоралар қўлланилди.
Зеро ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш аксар жиноятларни келиб чиқишига чек қўяди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
#Бўстонлиқ
Тасвир муаллифининг сўзларига қўра,
-Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари катта ҳажмда олиб борилмоқда.
-Туман ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги ва вилоят бошқармаси вакиллари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамкорлигидаги ишчи гуруҳлар тузилиб, бугун энг кичик кўчаларда ҳам хайрли ташаббус, ободонлик нафасини сезиш мумкин дейилади.

Хабарда ободонлик ишлари билан бирга маҳаллалардаги ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига амалий кўмак кўрсатиш, ҳашар йўли билан уларнинг ҳовлиларини ободонлаштириб, дарахтларга шакл бериш, чиқиндилардан тозалаш ишлари, кўчаларда янги асфалт ётказиш жараёни ҳақида маълум қилинган.


Тез орада Бўстонлиқ туманида бўлиб, хабарга кўра олиб борилаётган кенг ҳажмли ободонлик ишларида эришилган асл натижалар қандай эканлигини борича, батафсил намойиш этамиз.

Мазкур маълумотлар тўлдирилмоқда....
Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
#Бўстонлиқ Тасвир муаллифининг сўзларига қўра, -Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари катта ҳажмда олиб борилмоқда. -Туман ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги ва вилоят бошқармаси вакиллари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари…
Ушбу мақолани бир неча кун олдин эътиборингизга ҳавола қилиб, тез орада вилоятнинг Бўстонлиқ туманида ўтказилаётган “Ободонлик” тадбири натижалари билан таништиришни ваъда қилган эдик.
Видео лавҳани юклаб олинг ва бугунги кунга қадар эришилган натижалар билан танишинг.
⬇️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
видео: Бўстонлиқ туманида олиб борилаётган хайрли ташаббус “Ободонлик” тадбири.

“Ўзбекистон 24” телеканали,
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚИБРАЙ

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2-сонли Тошкент академик лицейида тантанали битирув маросими ўтказилди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент Академик лицейини тамомлаган битирувчиларимизга ўрта-махсус маълумот тўғрисидаги диплом билан бирга мустақил ҳаётга йўлланма берилмоқда.

Бу кун барчамизнинг хотирамизда абадий қолади деб ишонаман. Чунки биз тарихий воқеанинг гувоҳимиз. Сабаби биз учун қадрли ва ўз фарзандимиздек бўлиб қолган ўқувчиларимизни мустақил ҳаётга кузатиш тадбирининг иштирокчиси бўлиб турибмиз.
Саф майдонида тизилиб турган билимли, мард ва жасур битирувчилар лицеймизнинг биринчи қалдирғочларидир.

Улар юртимиз равнақи, тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонамиз.

Лицей директори подполковник А.А.Пардиев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник А.А.Ташпулатов раислигида Тошкент вилояти аҳолиси билан “Ички ишлар органлари фаолиятига доир масалалар” юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

"Ўзбекистон 24" телеканали,
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
#Паркент
Халқаро олимпиада кунига бағишлаб бугун Тошкент вилоятида спортни таргиб этувчи тадбирлар бошланди.

Паркент тумани Қуёшли қўрғонидан Олимпиада машъаласи кортежлар билан Нурафшонга йўл олаяпти.

Машъала олиб ўтиладиган йўлларда турли маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилган.
Машъала Юқори Чирчиқда

Бу ерда машъала тутган спортчини ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган тантанали кортежни туман ёшлари, фаоллар зўр кўтаринкилик билан кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпиа куни муносабати билан вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида турли маданий тадбирлар, оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

"Токио сари олға!", "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!" шиорлари остида ўтаётган бу тадбирлар аҳоли ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланиб бориш маданиятини юксак даражада шакллантиришни назарда тутади...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро олимпия куни вилоятимизда қандай нишонланди?