CHDPU | Rasmiy kanal
10.4K subscribers
9.58K photos
1.52K videos
571 files
4.75K links
Chirchiq davlat pedagogika universiteti rasmiy telegram kanali.

https://fb.com/tvchdpi2017

https://instagram.com/tvchdpu

Murojaat uchun:
Tel: 70-716-68-04, 70-201-02-14.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳаммаси аниқ бўлди! Кириш имтиҳонлари икки сменада ташкил этилади. Тест стадионларда ўтказилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

@tvchdpi2017
⚡️Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади

Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

— Янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи ҳам жуда мураккаб бўлиб турибди. Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди. Ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз, - деди Ўктам Умурзоқов.

Манба:@xushnudbek

Канал манзили:
👇👇
@tvchdpi2017
Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди

👉 https://xs.uz/uzkr/36788

Каналга уланиш:
👇👇👇
@tvchdpi2017
⚡️“Таълим тўғрисида”ги қонунга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида:

33
та моддага ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда.
20 та хорижий давлат тажрибаси ўрганилган.
41 та янги модда қўшиляпти.

Таълим олишнинг янги шакллари киритилмоқда:
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим,
жумладан, сиртқи, кечки, масофавий;
дуал таълим;
оилавий таълим;
инклюзив таълим;
экстернат ва бошқалар.

Таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тўғридан-тўғри трансляция шу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=8SshWgra7wo

#Сенат #Онлайн

@otm_info
“Таълим тўғрисида”ги Қонун қандай имкониятларни беради?

Бугун, 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган олтинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги биринчи масала – “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги Қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, таълим сифатини таъминлашга қўйилаётган бугунги талабларга жавоб бермайди.

Мазкур янги Қонуннинг қабул қилиниши эса таълим масаласининг тарбия билан узвий боғлиқлиги таъминланади. Бу билан ижтимоий ҳаётимизнинг ҳозирги босқичида, хусусан, ҳар бир ёшни шахс сифатида маърифатли камолга етказиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мактабгача таълим тизимидан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мактабдан ташқари таълимнинг узвийлигини, мазмун жиҳатидан кетма-кетлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қолаверса, бошланғич, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонунда таълим муассасаси ходимлари, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси, таълим жараёнида меҳнат қилаётган минглаб мутахассисларнинг, миллионлаб ота-оналарнинг ҳуқуқий мақомига, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатларга, айни вақтда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда.

Шунингдек, қонун эндиликда таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.
Мажлисда сенаторлар янги таҳрирдаги қонун кўплаб ҳамюртларимизнинг олий таълим, хорижда олинган таълим бўйича дипломларни тан олиш, таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойларини кафолатлаш, масофавий таълим, оилавий таълим, инклюзив таълим сингари ўз саволларига ечим топишга қийналаётган масалаларга ҳуқуқий ойдинлик киритилгани билан аҳамиятли бўлишини таъкидлади.
Сенат аъзолари мазкур Қонунни маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

———————————————
@otm_info
#СOVID19

Тошкент вилоятида “Call-center” — тиббий маслаҳат марказлари ўз фаолиятини бошлади

☎️ Агар сизда “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, Тошкент вилоятида ташкил этилган Call-марказлар рақамлари орқали аниқ ва тўлақонли жавоб олишингиз мумкин.

Тошкент вилояти (Нурафшон шаҳар) - 1260
Оққўрғон тумани - 1261
Оҳангарон тумани - 1262
Бекобод тумани - 1263
Бўстонлиқ тумани - 1264
Бўка тумани - 1265
Зангиота тумани - 1266
Қибрай тумани - 1267
Қуйи Чирчиқ тумани - 1268
Паркент тумани - 1269
Пискент тумани - 1270
Тошкент тумани - 1271
Ўрта Чирчиқ тумани - 1272
Чиноз тумани - 1273
Юқори Чирчиқ тумани - 1274
Янгийўл тумани - 1275
Олмалиқ шаҳар - 1276
Ангрен шаҳар - 1277
Оҳангарон шаҳар - 1278
Бекобод шаҳар - 1279
Чирчиқ шаҳар - 1280
Янгийўл шаҳар - 1281

Каналга
уланиш:
👇👇👇
@tvchdpi2017
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади — Сенат раиси

«Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур. Бунда айниқса қонунларимизни такомиллаштириш биринчи галдаги вазифаларимиздан бири бўлиб ҳисобланади», — деди сенат раиси.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Test sinovlari sentyabr oyi boshida oʻtkaziladi

Bu haqda Davlat test markazi boshqarma boshligʻi Barno Rajabov maʼlum qildi:

“Avgust oyida barcha binolar va stadionlarni jihozlashni amalga oshiramiz, sentyabr oyi boshida test sinovlarini oʻtkazish rejalashtirilgan”.

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri birinchi oʻrinbosari Oʻktam Salomov maʼlum qilishicha.

Test sinovlari 2-sentyabrdan boshlanadi. 14 kun davom etadi.
____________________________

☝️ Test natijalarni eʼlon qilishda oʻzgarish boʻlmaydi. Xuddi har yilgidek test sinovlari oʻtkazilgan kunining ertasiga abituriyentning shaxsiy sahifasida eʼlon qilinadi.

Kanalga ulanish 👇
@Tvchdpi2017
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yil ijodiy imtihonlar oʻtkaziladimi, yoʻqmi? Oʻtkazilsa, qay tartibda?

AOKA zalida 2020/2021-oʻquv yili uchun kirish imtihonlarining tashkil etilishi yuzasidan oʻtkazilgan matbuot anjumanida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bosh boshqarma boshligʻi Abduvali Xoliqov savollarga javob berdi.

Manba...

Kanalga ulanish 👇
@Tvchdpi2017
3 САВОЛГА 3 ЖАВОБ

1⃣Топширилган тест натижасини телеграм канал орқали ҳам кўрса бўладими?

Тест натижаларини кўриш учун махсус телеграм канал ташкил этилмаган. Лекин тест топширувчи фуқаро ўз хоҳишига кўра ва лаборатория масъулларининг келишуви билан ўзаро телеграм канал орқали жавобларини олишлари мумкин.

2⃣Ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа иш берувчиларнинг ходимларида иш жараёнида касаллик юқтириб олинганда, улар томонидан ходим учун қандай шароит яратиб берилади?

Тадбиркорлик субъектлари ходимларида иш жараёнида касалликни юқтириб олган бўлса, ходимни алоҳидалаш, беморни корхона ҳудудидан олиб кетилишини таъминлаш зарур. Ходимга бошқа усулларда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш субъектнинг ички тартиблари ва жамоавий шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.

3⃣Мен 14 кун давомида коронавирусга чалинган беморни даволашда иштирок этдим. Лекин менга 15 миллион сўм берилмади. Ишонч телефонига тушолмаяпман. Кимга арз қилсам бўлади?

Сиз кўрсатилган муассасага муайян муддатга хизматга юборилганингиз тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани тақдим қилган ҳолда, ССВ штабига мурожаат юборинг, муаммоингиз қисқа муддатларда ҳал қилиб берилади.

@tvchdpi2017
Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва 14 кун давом этади.

Бўлажак талабалар, тайёргарликни бўшаштирманг!💪💪
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен ОАВ ходимларига яна бир марта миннатдорлик билдирмоқчиман.

Агар танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик. Танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти. Шунинг учун улардан хафа бўлмасдан, танқидларини тўғри қабул қилиб, улар билан ҳамкорликда, яъни тизимли ишлашни илтимос қиламан"

Танзила Нарбаева,
Сенат Раиси.

@tvchdpi2017
#табриклаймиз

Бугун Тарих ва тиллар факультети декани Икрамов Равшан Актамовичнинг
таваллуд айёми!

Шукрона кунингиз муносабати билан институт жамоаси номидан муборакбод этамиз!

Ҳамиша омадли ва музаффариятли юришлар қилинг!

Умр дафтарингиз савоби тўхтамайдиган амаллар ила тўлсин. Бахт ва омад табассуми ҳамроҳингиз бўлсин!

Институт ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
👇👇👇
@tvchdpi2017
Олий ўқув юртлари бугунги кунда контракт миқдорини ўзгартирмайди. Камайтирмайдиям, кўпайтирмайдиям.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

@tvchdpi2017
❗️Тест синовларига 2 соат вақт берилади

АОКАда бўлаётган брифингда ДТМ директори Мажид Каримов тест жараёнлари ҳақида айрим қўшимча маълумотларни маълум қилди, дея хабар қилмоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

Жумладан, ўтган йиллари тест синовлари катта павильонларда 3 та сменада бўлган эди. Жорий йилда эса стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун абитуриентларга 2 соат вақт бериладиган бўлди (ЎзА изоҳи - бундан аввал 3 соат вақт берилиши хабар қилинганди).

Шунда 1-смена 08:00 да бошланса, 10:00 да тамом бўлади. 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтади, уларга тиббий ниқоб берилади ҳамда антисептик воситалар ишлатилади. Шунингдек, стадионда бўлаётганлигини инобатга олиб, абитуриентларга оқ бош кийим (кепка) тарқатилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун тест синовлари вақти 3 соатдан 2 соатга қисқартирилди?

ДТМ директори Мажид Каримов бунга қуйидагича изоҳ берди:

«Чунки ҳар йили тест синовлари 3 та фандан ўтказилар ва 3 та фанга 3 соат вақт берилар эди. Бу йилги тест синовлари 2 та фандан ўтказилади. Шу сабабли 2 соат вақт берилмоқда. Бундан ташқари, пандемияни ҳисобга олиб тест саволлари анча соддалаштирилган ва осон саволлар сони кўпайтирилган».


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳажм жиҳатидан ютқазамиз, лекин мустақил ишлаш методикасини ўргатамиз» – вазир масофавий таълим ҳақида

👉 https://kun.uz/23138085

Каналга уланиш: ↩️
@tvchdpi2017
⚡️Эндиликда талаба шартнома пулини тўлай олмаса, ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

Пандемия билан боғлиқ вазият туфайли талабалари бор кўплаб оилалар қийналиб қолишган. Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачонгача? Талаба контракт тўлашди қийналса, оқибати нима бўлади?

— Агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади. Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади. Бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади, -

Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири

@tvchdpi2017