Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali✍️
1.13K subscribers
11.9K photos
2.09K videos
26 files
3.69K links
Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Янги йилни аксарият божхона ходимлари чегара-божхона постларида хизматда қарши олишмоқда.

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари божхона постларида бўлиб, шахсий таркибга қўмита Раисининг табригини етказишди ва байрам билан қизғин муборакбод этишди.
Божхонага оид мурожаатларингизни телеграмдаги @OZDBQ_bot оркали юборишингиз мумкин.
#Bilasizmi?

“PIROTEXNIKA BUYUMLARINING QONUNGA XILOF MUOMALASI”

Jinoyat Kodeksi
250/1-moddasi bilan 50 baravardan 100 baravargacha jarimadan, 3 yilgacha ozodlikdan mahrum qilishgacha jazolanadi.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Bilasizmi?

"PIROTEXNIKA BUYUMLARINING QONUNGA XILOF MUOMALASI"

Ma’muriy javobgarlik
to‘g‘risidagi Kodeksning 185/1-moddasi bilan, ashyolarni musodara qilib, 5 baravardan 20 baravargacha jarima solishga sabab bo'ladi.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
🗞📰🗞"Даракчи" нинг янги сонида Тошкент вилояти божхона бошқармаси фаолиятига бағишланган 2022 йил сарҳисоби
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2022 йил 31 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 737-сон қарори қабул қилинди.

Қарор юзасидан батафсил шарҳ бугун каналимизда эълон қилинади.
Ўзбекистонга келтирилган салкам 60 минг қути “Док-1 Макс” сиропи тўхтатиб қолинган

Cўнгги кунларда мамлакатимизда “Док-1 Макс” сиропи натижасида болалар ўлими ҳолатлари кузатилгани барчамизни бирдек ташвишга солди.

📍 https://uza.uz/posts/441095

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 31 декабрда “Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 737-сон қарори билан

Транзит декларациясининг божхона расмийлаштируви босқичлари, транзит декларацияси тақдим этилиши талаб этиладиган ва этилмайдиган ҳолатлар, транзит декларациясини расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар турлари белгиланди.

Транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг “E-Tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Эндиликда божхона органларига дастлабки ахборот тақдим этилган ҳолларда халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси ҳамда АТА карнети транзит декларацияси сифатида қабул қилинади.

Божхона органига транзит декларацияси товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар тақдим этилганда, қонунчиликда белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш талаб этилмайди.

Эндиликда декларантлар гаров таъминоти ҳамда хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун рухсатнома (дозвол) бўйича маълумотларни тизим орқали кўришлари мумкин.

Божхона транзити божхона режими якунланган пайтдан эътиборан транзит декларациядаги божхона ҳудудида турган товарни “вақтинча сақлаш” божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини тақдим этиш ҳам талаб этилмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Алкоголь маҳсулотлари манзилига етиб бора олмади

⚡️⚡️ Тошкент вилояти божхона бошкармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, хайдовчилари томонидан бериб юборилган хорижда ишлаб чиқарилган, рақамли маркировка кодлари бўлмаган 19 дона алкогол маҳсулотларини қўшни давлатдан олиб келаётганлиги аниқланди.

✍️ Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

‼️ Эслатиб ўтамиз!!! Жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз: умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво ҳам олиб киришлари мумкин.
🚫 Ҳужжатдан тушиб қолган энергетик ичимликлар фош этилди

🔺 Чет элда ишлаб чиқарилган, энергетик ичимликларнинг божхона назоратидан яширин равишда олиб кирилиши энг аввало уларнинг сифатини шубҳа остига қўяди.

🔺Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтқазилганда юк кузатув ҳужжатларида курсатилмаган сал кам 144 млн. сўмлик 4 788 дона “RED BULL” номли энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

🔺Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
💊 Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш меъёрларини биласизми?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тартибга солинади.

Қарорга мувофиқ: яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:

- турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

- 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

Бунда бир ўрамда:

- қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

- эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун —
500 граммдан ортиқ эмас;

- гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун —
50 граммдан ортиқ эмас;

- инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

- инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки
10 флакондан ортиқ эмас;

- ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак!

Кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим.
💊 Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун психотроп моддаларни яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади.

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт, бунда гиёҳвандлик воситалари учун — божхона органига жисмоний шахснинг яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак.

Жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.