Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali✍️
1.13K subscribers
11.9K photos
2.08K videos
26 files
3.68K links
Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
News_7_00 (1)
<unknown>
📻 Радио тарғибот

🎤 "Гранд" радиосида эфирга узатилган "Хабарлар" эшиттиришда 02.30 дақиқадан Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан маълумот берилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу йўналишда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг ходимлари ҳам доимий изланишдалар.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази томонидан “С.Нажимов” чегара божхона постига ИИВ ва Божхона институтидан мутахассислар ташриф буюриб божхона ходимларига янги турдаги гиёҳвандлик воситалари ҳақида ўқув машғулоти ўтказилди.

Маълумот учун 2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 53 та ҳолатда 46,8 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай дорилар борки, уларнинг таркибида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи кучли таъсир қилувчи моддалар бўлади!

Бу моддалар турлича! Улардан айримларининг ҳаттоки ярим грамини ҳам рухсатсиз олиб юрсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

Чунки, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дорилардан нотиббий мақсадда фойдаланилса ёки дозаси оширилса ҳалокатли оқибатларга олиб келади?

Лекин, айрим беморлар учун бу дорилар ҳаёт-мамот масаласидир! Зўш, улар бу дориларни қандай қилиб ёнларида олиб юришлари ёки божхонадан олиб ўтишлари мумкин?

Буларнинг барчаси 2024 йил 4 октябрда қабул қилинган "Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Низомда кўрсатиб ўтилган ва ундаги қоидалар 2025 йил 6 январдан кучга киради!

Ҳозирда “Залеплон”, “Сибутрамин, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат”, “Габапентин” каби моддалар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланади.

Божхона қоидаларига риоя қилинг!
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мулоқотнинг аниқ ва самарали усулларини қўллаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу умумий учрашувлар ва давра суҳбатларига эмас, балки ҳар бир тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш, божхонага доир сўнгги янгиликлардан хабардор этиш, муаммоларни эса зудлик билан жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувнинг навбатдагиси ООО «BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI» корхонасида бўлиб ўтди. Корхона 2024 йил давомида 4 млн 209 минг АҚШ долларга тенг 183 минг дона автомобил шиналарини экспорт қилинди.

Учрашувда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими афзалликлари ва тадбиркорларга татбиқ этилаётган имкониятлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув якунида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy ()
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти божхона бошқармаси аёл ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш муносабати билан стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.

Муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходималар иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра, фахрли ўринларни Мавлюда Доспанова учинчи ўринни, Шахзода Йўлдошева иккинчи ўринни ва биринчи Абдуғаффорова Мафтуна ўринни қўлга киритди.

Ғалаба муборак азиз ҳамкасблар!!!