Барчамизга маълумки, август ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга Россиянинг йирик давлат ташкилотларида хизмат кўрсатаётган 40 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари ташриф буюрган эди.
Шифокорлар юртимиздаги касбдошлари билан коронавирус инфекциясига қарши курашда ўз тавсияларини бериб, бу касалликка қарши курашда амалий ёрдамларини кўрсатиб келмоқдалар.
Бугун икки нафар шифокорлар Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрдилар. Шифокорлар тиббиёт бирлашмасидаги юқумли касалликлар бўлимида коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг аҳволи билан танишиб чиқдилар. Касалларни кўриб чиқиш давомида Россия Ферерациясидан ташриф буюрган шифокорлар Закиров Музаффар ва Ирина Грибенюк шифокорларимизнинг даволаш тажрибалари билан ҳам танишдилар. Шу билан биргаликда ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
-Афсуски, бу касаллик бирдан тугамайди. Шунинг учун унга қарши курашда даволаш тажрибаларимизни алмашишимиз, билим ва малакамизни оширишимиз муҳим. Бугунги ташрифимиз ҳам ҳамкасбларимизга ўзимиз бошимиздан ўтказган тажрибаларимиз билан ўртоқлашишдан иборатдир, -дейди невролог-шифокор И. Грибенюк.
-Август ойининг 16 санасидан бошлаб Ўзбекистоннинг вилоятларида, Қорақалпоғистоннинг кўпгина шаҳарларида бўлдик. Ҳафта давомида Хоразмда ва ҳафта давомида Қорақалпоғистонда тажриба алмашдик. Бугун эса ҳамкасбларимиз билан биргаликда Беруний ва Тўрткўл туманларига келдик. Асосий мақсадимиз коронавирус касаллигига чалинган касалларни даволашда ҳамкасбларимизга тиббий билим ва тажрибаларимизга таянган ҳолда ёрдам беришдан иборат, деди биз билан суҳбатда М.Закиров.

Албатта, кўринмас ёвга қарши курашда шифокорларимизга еткадош бўлган ҳолда сиз-у биз ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда муносиб ҳиссамизни қўшишимиз муҳим. Шундагина касаллик устидан батамом ғалаба қозонамиз.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
ТАЪЗИЯ

Бугун 9-сентябрь куни барчамиз учун қадрли инсон, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, атоқли журналист, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ёзувчиси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Шарап Уснатдинов оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” 14 сентябрь куни топширилади.

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

Шунингдек, вазирликнинг ЎзАга маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Манба: ЎзА
100 тонналик юк кўтариш имкониятига эга автокран жалб этилди.

Аҳоли ўртасида юзага келадиган электр энергияси таъминотидаги муаммоларини бартараф қилиш мақсадида туман электр таъминоти бўлими томонидан эски трансформаторларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Тўрткўл тумани "Уллубоғ" ОФЙ 2-бўлимида жойлашган 110/35/6 кВли "Тўрткўл" подстанциясида 10000 кВА қувватли трансформаторни 25000 кВА қувватли трансформаторига алмаштириш ишлари бажарилмоқда.
Трансформаторларни алмаштириш ишлари 2020 йил 14-сентябрь куни якунланиши режалаштирилган.
Ушбу трансформаторни ўрнатишда Нукус шаҳридан 100000 кг (100 тонна) оғирликдаги юк кўтариш имкониятига эга автокран жалб этилиб, ҳозирги кунда энг мураккаб ишлар бажарилмоқда.

Тўрткўл туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади», — таъкидлади Шерзод Шерматов. Унинг хабар беришича, мактаб очилишидан аввал уни хавфсиз ва зарур воситалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилингач, Кенгаш ушбу мактаб фаолиятини бошлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/09/09/maktablar/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
⚡️Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди

🔍 Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганилди.

🧾 Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

➡️ Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.

❗️Ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлайди ҳамда келажакда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ва ўзаро ишончни янада ривожлантиришга олиб келади.

▫️Бу ҳақда батафсил маълумот билан adliya.uz сайтида танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой, Нукус туманларида пахта хомашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ёш футболчиларимиз ғолиб.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон, 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида яқинда туманимизда футболнинг ҳудудий босқичи ўтказилиб, унда футбол жамоалари кейинги босқичга йўлланма олишган эди.
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1- ўринни эгаллаган “Туркистон” маҳалласининг ўсмирлар жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Куни кеча ўтказилган “Футболимиз келажаги” спорт мусобақасида ушбу жамоа мутбоқ ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 1-даражали дипломи билан тақдирландилар.
Ушбу жамоа 4 та ўйинда қатнашиб тўрттасида ҳам ғалаба қозондилар ва жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.
Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов ўсмирлар жамоаси аъзоларига Республикада ҳам юқори кўрсаткични эгаллашларига тилак билдирди.
Ёшларга устозлик қилиб келаётган мураббий Н.Сейтимбетов ва ёш футболчилар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида хайрли ишлар давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
“Спорт мактаблари футбол лигаси”нинг ғолиблари Сирдарёга йўлланма олишди.
Маҳалламиз футболчи спортчилари ютуқлари билан биргаликда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футболчиларининг ютуқлари қувончимизга қувонч қўшди.
Хабарингиз бор, якшанба куни туманимизда “Спорт мактаблари футбол лигаси”нинг Элликқалъа, Беруний, Амударё ва Тўрткўл туманлари жамоалари ўртасидаги босқичи бўлиб ўтган эди.
8 сентябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига қарашли спорт мактаблари ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу спорт мусобақасида ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган Тўрткўл туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари ҳам қатнашдилар ва 2003 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлишди.
Ўсмирлар жамоаси энди 25-30 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси чемпионатида иштирок этишади. Омад ёр бўлсин ёш футболчилар!

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz