Юртимизда карантин чекловлари аста-секинлик билан юмшатилиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ҳам янги ўқиш йилига шайланди. Бугун педагог кадрлардан нафақат билим бериш, балки, мактабга келган ҳар бир ўқувчининг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишларида ҳам устозлик қилиш вазифаси турибди.
Шу муносабат билан Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли таълим масканида мактаб жамоасининг карантин қоидаларига риоя қилишлари ҳамда дезинфекция воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тошкент шаҳри таркибида ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани ҳудудида

🏫 30 та маҳалла фуқаролари йиғини,
🏡 41266 та хонадон,
🏢 909 та кўп қаватли уй,
🎨 24 та мактабгача таълим муассасаси,
📚 21 та умумтаълим мактаби,
🎓 2 та касб-ҳунар коллежи,
🏥 7 та тиббиёт муассасаси,
🎭 4 та маданият маркази объектлари мавжуд бўлади.

🏛 Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси олдидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

➡️ қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун
биринчи теримда - 1 000 сўмдан,
иккинчи теримда - 1 400 сўмдан
кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади;

➡️пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш;

➡️пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига юқорида тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилаш ҳуқуқи берилди;

➡️пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақи ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди;

➡️ ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари билан мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади ҳамда терим отрядлари раҳбарларига пахта хомашёси йиғим-терими якунига қадар
2 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Шунингдек, ушбу харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

➡️ пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хомашёсини териб олиш учун йиллик 16 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида уч ой муддатда қайтариш шарти билан “Агробанк” АТБ депозитига 1,3 триллион сўмгача маблағлар жойлаштирилади;

➡️Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта йиғим- терим мавсумида жалб қилинадиган пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмат баҳосининг 30 фоизи Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади;

➡️пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинадиган юқори унумли пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида,
2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

🔰Қуйидаги туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан
200 сўмдан устама ҳақ тўланади:

✔️Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманлари;

✔️Қорақалпоғистоннинг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари;

✔️Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманлари;

✔️Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари.

👉 Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хомашёси йиғим- теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилди.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Россиянинг тажрибали шифокорлари туманимизда.
Барчамизга маълумки, август ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга Россиянинг йирик давлат ташкилотларида хизмат кўрсатаётган 40 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари ташриф буюрган эди.
Шифокорлар юртимиздаги касбдошлари билан коронавирус инфекциясига қарши курашда ўз тавсияларини бериб, бу касалликка қарши курашда амалий ёрдамларини кўрсатиб келмоқдалар.
Бугун икки нафар шифокорлар Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрдилар. Шифокорлар тиббиёт бирлашмасидаги юқумли касалликлар бўлимида коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг аҳволи билан танишиб чиқдилар. Касалларни кўриб чиқиш давомида Россия Ферерациясидан ташриф буюрган шифокорлар Закиров Музаффар ва Ирина Грибенюк шифокорларимизнинг даволаш тажрибалари билан ҳам танишдилар. Шу билан биргаликда ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
-Афсуски, бу касаллик бирдан тугамайди. Шунинг учун унга қарши курашда даволаш тажрибаларимизни алмашишимиз, билим ва малакамизни оширишимиз муҳим. Бугунги ташрифимиз ҳам ҳамкасбларимизга ўзимиз бошимиздан ўтказган тажрибаларимиз билан ўртоқлашишдан иборатдир, -дейди невролог-шифокор И. Грибенюк.
-Август ойининг 16 санасидан бошлаб Ўзбекистоннинг вилоятларида, Қорақалпоғистоннинг кўпгина шаҳарларида бўлдик. Ҳафта давомида Хоразмда ва ҳафта давомида Қорақалпоғистонда тажриба алмашдик. Бугун эса ҳамкасбларимиз билан биргаликда Беруний ва Тўрткўл туманларига келдик. Асосий мақсадимиз коронавирус касаллигига чалинган касалларни даволашда ҳамкасбларимизга тиббий билим ва тажрибаларимизга таянган ҳолда ёрдам беришдан иборат, деди биз билан суҳбатда М.Закиров.

Албатта, кўринмас ёвга қарши курашда шифокорларимизга еткадош бўлган ҳолда сиз-у биз ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда муносиб ҳиссамизни қўшишимиз муҳим. Шундагина касаллик устидан батамом ғалаба қозонамиз.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
ТАЪЗИЯ

Бугун 9-сентябрь куни барчамиз учун қадрли инсон, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, атоқли журналист, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ёзувчиси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Шарап Уснатдинов оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” 14 сентябрь куни топширилади.

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

Шунингдек, вазирликнинг ЎзАга маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Манба: ЎзА
100 тонналик юк кўтариш имкониятига эга автокран жалб этилди.

Аҳоли ўртасида юзага келадиган электр энергияси таъминотидаги муаммоларини бартараф қилиш мақсадида туман электр таъминоти бўлими томонидан эски трансформаторларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Тўрткўл тумани "Уллубоғ" ОФЙ 2-бўлимида жойлашган 110/35/6 кВли "Тўрткўл" подстанциясида 10000 кВА қувватли трансформаторни 25000 кВА қувватли трансформаторига алмаштириш ишлари бажарилмоқда.
Трансформаторларни алмаштириш ишлари 2020 йил 14-сентябрь куни якунланиши режалаштирилган.
Ушбу трансформаторни ўрнатишда Нукус шаҳридан 100000 кг (100 тонна) оғирликдаги юк кўтариш имкониятига эга автокран жалб этилиб, ҳозирги кунда энг мураккаб ишлар бажарилмоқда.

Тўрткўл туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади», — таъкидлади Шерзод Шерматов. Унинг хабар беришича, мактаб очилишидан аввал уни хавфсиз ва зарур воситалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилингач, Кенгаш ушбу мактаб фаолиятини бошлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/09/09/maktablar/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
⚡️Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди

🔍 Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганилди.

🧾 Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

➡️ Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.

❗️Ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлайди ҳамда келажакда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ва ўзаро ишончни янада ривожлантиришга олиб келади.

▫️Бу ҳақда батафсил маълумот билан adliya.uz сайтида танишиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой, Нукус туманларида пахта хомашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ёш футболчиларимиз ғолиб.