Олти ойлик таътилдан сўнг...

Бугун Ўзбекистон Республикасидаги 329 та мактаблар олти ойлик танаффусдан кейин ўз “болалари”ни яна бағрига олдилар. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган саволномага 5.5 млн ота-онанинг 76% ўқишнинг анъанавий усулини танлаган бўлса, 24% масофавий ўқитишни маъқул кўрган эдилар.
Бугун 7 сентябрь куни Қорақалпоғистонда 41 та мактабда дарслар синов тариқасида бошланди
Буларнинг ичида Тўрткўл тумани марказидан анча олис ҳудудда жойлашган “Ёнбошқалъа” ОФЙдаги 47-сонли ҳамда “Наврўз” ОФЙдаги 50-сонли умумтаълим мактаблари ҳам ўрин олган.
Эрталабки соат 8:00. Қадрдон мактабини соғинган ўқувчилар тиббий ниқоб таққан ҳолда бирин-кетин мактаб ҳовлисига кириб кела бошладилар...
Ижтимоий масофа сақланган ҳолда ўқувчилар бирин-кетин мактабга киритила бошланди. Дезинфекцион тўшамадан ўтган ўқувчи ижтимоий масофа сақлаган ҳолда олдин қўллари антисептик воситалар билан ювилгач, масофавий тарзда тана ҳарорати ўлчанди ва синфларга кузатилди.
Анъанавий дарсларда эса ўқувчиларга карантин қоидалари ва унга амал қилиш қанчалик зарур эканлиги тушунтирилди.Синов тариқасида бошланган дарслар оралиғида қўнғироқлар чалинмайди. Чунки, қуйи синф, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ҳар-хил вақтда дарсга киришади. Эрталабки ва тушдан кейин ўқийдиган ўқувчиларнинг дарс оралиғи ҳам ҳисобга олинган бўлиб, бу вақт оралиғида синф хоналари хлорли эритма билан дезинфекция қилиб чиқилади.


Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги ўқув йилида ўқувчилар мактаб ва синф хонада қандай қоидаларга риоя этишлари керак?

Пандемия шароитида мактабга бораётган ўқувчиларга тавсиялар.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг янги лойиҳаси - "Мен 29 ёшдаман"

29 йилда Ўзбекистон янги мамлакат бўлди, ўзгарди, ривожланди. Мустақиллигимизнинг илк йилида туғилган ўғил-қизлар бугун камолга етиб, турли соҳаларда муваффақиятга эришмоқда. Мамлакатимизда, айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар бунда қандай ўрин тутди? Улар яна нималарни хоҳлайди, мақсадлари қандай?
Бу ҳақда ёшларнинг ўзидан эшитасиз.

Новый проект Пресс-службы Президента Республики Узбекистан - "Мне 29 лет"

За 29 лет Узбекистан, развиваясь, преобразился и превратился в новую страну. Дети, родившиеся в первый год независимости, выросли и сегодня достигают успехов в различных сферах. Какую роль в их достижениях сыграли реформы и созданные условия в стране, особенно в последние годы? К чему еще они стремятся, какие цели ставят перед собой?
Об этом вы услышите от самой молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Азиз Узоқов - отоларинголог, "Профмед" клиникаси шифокори

"Мне 29 лет"
Азиз Узоков - оталаринголог, доктор клиники "Профмед"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон «Адолат» СДП Тўрткўл туман Кенгашининг иккинчи пленуми ўтказилди.
Унда Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Руаж Отарбаев, партиянинг туман Кенгаши раиси Зиёвуддин Рузимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирок этдилар.
Кун тартибида мазкур партиянинг сайлов олди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл ҳаритасининг 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси ва жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигидаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Унда сўз олганлар "Адолат" СДП дан сайланган депутатлар ташаббуси билан туманда амалга оширилган ишлар, «Муаммо билан юзма-юз», "«Адолат» сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни», "Бир ойда бир иш ўрни" лойиҳалари доираси қилинаётган амалий чора-тадбирлар борасида фикр - мулоҳазалар билдирдилар.
Пленум якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
⚡️Президент Фармонига биноан Кадастр агентлиги ташкил этилaди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилмоқда.

AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA