Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.
Юртбошимизнинг “Қанчалик қийин бўлмасин, қанчалик маблағ талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди” , деган сўзлари Тўрткўл тумани депутатлари ташаббусида акс этди. Бугун “Калтаминор” овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари , сектор раҳбарлари билан биргаликда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган икки нафар вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз она А,Ашированинг уйи жуда эски бўлганлиги сабабли қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Бу бўйича сектор раҳбарлари ҳамда депутатлар томонидан таклифлар киритилди. Ушбу эҳтиёжманд оилага ҳар томонлама қулай, ихчам уй-жой қуриш учун музокаралар юритилиб, натижада А.Ашированинг уйини ҳашар йўли билан тиклаб беришга қарор қилинди.
Бунинг учун депутатлар, овул фуқаролари йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамжиҳатликда бу оилага қисқа давр ичида уйини тиклаб бериш учун ишни бошлаб юбордилар.
“Кўпдан қуён қочиб қутулмас”, деганларидек, шу жойнинг ўзида кимдир трактордан яна кимдир тупроқларни ташиб кетиш учун машини гаплашди.
Албатта, сиз ҳам бу оилага ўз ёрдамингизни беришни истасангиз ҳашарга қўшилишингиз мумкин.
Ушбу оиланинг ҳашар йўли билан бошланган уй қурилиши бориши бўйича каналимизда кузатиб борасиз.
Тўрткўл тумани ахборот хизмати бўлими.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон бўйича 516174 нафар ўқитувчи, 223426 нафар МТМ ходимлари, 534 минг нафар тиббиёт ходимлари, жами — 1 миллион 273600 нафар контингент гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган. Бунинг учун 1,5 миллиондан ортиқ доза вакцина керак бўлади.

———————

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудираси Вазира Муталова маълум қилди.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Молия вазирлиги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам тўловлари тўғрисида маълумот берди.

❗️2020 йил сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам тўланади:

1) 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар рўйхатига киритилган ("темир дафтар”);

2) 16 ёшга тўлмаган болалар, пенсия олган оилалардан ёки боқувчисини йўқотганлик учун нафақа;

3) 16 ёшга тўлмаган ногирон болалар.

❗️Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам тўланади. Яъни, агар оилада 16 ёшгача бўлган 3 бола яшаса, уларга 1,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Ўн олти ёшгача бўлган болалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақа олувчи оилалардан, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базасида мавжуд (улар тегишли ойлик нафақалар олувчилар ҳисобланади).

Шу муносабат билан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномалар тақдим этиш орқали уларнинг мақомини тасдиқлаш бундай эҳтиёж йўқлиги сабабли йўқолади.

Мисол учун, агар ногирон боласи мавжуд бўлган оила ҳар ойда 466,6 минг миқдорида ногиронлик нафақасини олган бўлса. жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу оила қўшимча 500 минг сўмни олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги 6038-сонли Фармони билан 2020-йил 1сентябрьдан бошлаб болаликдан ногиронлиги сабабли бериладиган энг кам нафақа 10 фоизга оширилиб, 513 минг сўм миқдорида белгиланганлигини ҳисобга олиб, ушбу оила сентябрь ойида фақат 1 млн. 13 минг сўмни (513 + 500 = 1013 минг сўм) олади.

"Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи болаларга нисбатан бу рўйхатлар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан биргаликда шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланган.

16 ёшгача болалари бўлган ва "темир дафтари"га киритилган барча оилалар 2020 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни тасдиқловчи қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этмасдан бир марталик моддий ёрдам оладилар.

Шу билан бирга, "темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларнинг фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлашни пенсия жамғармалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловининг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси олган оилаларда яшовчи болаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик моддий ёрдам берилгандан сўнг амалга оширилади.

❗️Бир марталик моддий ёрдамни нақд пулда ёки пластик карточкаларга тўлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қабул қилувчиларнинг фикрини ва ҳар бир алоҳида ҳудудда пластик карталардан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Laylo Rustamova
МАКТАБЛАРГА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ВОСИТАЛАРИ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР ТОМОНИДАН ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ, ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ЭМАС

Ижтимоий тармоқларда пандемия шароитида мактаб фаолиятини ташкиллаштириш учун ўқитувчилардан талаб этилаётган турли санитария-гигиена воситалари акс этган рўйхатлар тарқалмоқда.

Ушбу тақалаётган хабарлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мазкур масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиш бўйича мутасадди вазирликларга топшириқлар берилди. Мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга эса вилоят ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, хусусан тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шу сабабли мактабларда таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчилар томонидан харид қилинмаслигини, ота-оналар томонидан эса фақатгина фарзандининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари учун тиббий ниқоб ва шахсий антисептиклар билан таъминланишини маълум қиламиз.

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларга пирометр, дезинфекция воситалари, дозаторлар ҳамда антисептиклар марказлашган холатда етказиб берилади.

Ҳурматли ўқитувчиларимиздан мактабларида бу каби ҳолат кузатилаётган бўлса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилди.

Танлов «Энг яхши дарслик», «Энг яхши ўқув қўлланма», «Энг яхши услубий қўлланма» номинациялари бўйича ўтказилади. Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача. Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

Ижодий ишлар [email protected] электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

☎️ Маълумот учун телефон: 71 2461624

@aoka_uz
⚡️“Soliq hamkor” – жамоатчилик назоратининг янги дастури йўлга қўйилди

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 сотиб олган маҳсулотингиз учун чек берилмадими?

Терминал орқали тўлов 🚫 қабул этилмадими?

Бу солиқ ҳуқуқбузарликлиги ҳисобланишини биласизми?

🔺 Солиқ хизмати Сизнинг истеъмолчи ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ⚖️ ёрдам беради

Янги “Soliq hamkor” дастури

📲 @soliq_hamkor_bot қўшимчаси

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - my.soliq.uz орқали

солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериб, солиқ органлари билан оралиқдан бирга ишлашиш имкониятини тавсия этади

“Soliq hamkor” дастури – инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси.

Каналга аъзо бўлиш: @qrmsb
Тарғибот ишлари давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан туман махсус комиссиясининг 2020 йил 15 август кунги 47-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан туманда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш, бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган яқин қариндошлари иштирокида ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш ва маҳаллаларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ихчам ўтказиш мақсадида фуқаролар йиғини раислари, имом хатиблар, отинойилар ҳамда кўча бошчиларига ўз ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тўй-ҳашам, оилавий тадбирлар ва маросимларни ўтказиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.
Фуқаролар йиғини раислари ҳамда имом хатиблар Республикамизда карантин қоидалари юмшатилишига қарамасдан ҳалигача маълум чекловлар давом этаётгани ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Юқорида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида туманимизда ўтказилаётган тўйлар ва оилавий маросимлар карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Э.Халимбетов.
Туман ҳокими ўринбосари,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова Тўрткўл тумани “Шўрахон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Пайшанба-жиноятчиликлар профилактикаси куни” муносабати билан аёл–қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жиноятчилик тўғрисидаги қонуннинг 223- моддасида кўрсатилган паспорт режими қоидаларини бузмаслик ва амал қилиш бўйича мутасаддилар иштирокида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбек халқининг улуғ фарзанди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов – XX-XXI асрда ўзбек давлатчилигининг буюк ислоҳотчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти (1938-2016 й.й.)

Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилди.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари 2017 йил 2 сентябрда Самарқандда, 2018 йил 30 январда Қаршида ва 2018 йил 18 октябрда Москвада очилди.

Бундан ташқари, Тошкент Давлат техника Университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройига, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.

Ватан учун ўзидан кечган, келажак авлод учун озод замин яратган, маърифат йўлида ўчмас зиёли битиклар битган, ҳаётининг охирги дамигача халқини ўйлаган буюк инсон Ислом Каримов номи асрлар оша мангу яшайди.
Жонибек Сеттиев,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz