This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент чинни заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский фарфоровый завод

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Диққат танлов!

📣 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli (#Ценю) флешмоб-танловини эълон қилади.

28 августга қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларига Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралари, таассуротлари акс этган фото ёки видеоларни жойлаштириш лозим. Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (@uzbyuksalish)ни белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзиш талаб этилади.

20 та энг қизиқарли ва оммабоп фото ва видеолар 28 август соат 20:00да овозга қўйилади. Овоз бериш жараёни 1 сентябрь соат 11:00да якунланади.

Ғолиб ва совриндорларга қуйидаги совғалар берилади:
1-ўрин — ноутбук;
2-ўрин — планшет;
3-ўрин — смартфон.

Шу тариқа бир-биримизни байрам билан табриклаймиз ва яхши кайфият улашамиз. Челленжга қўшилинг!

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/224
👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
❗️РАСМИЙ МАЪЛУМОТ Жорий йил 21 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Марҳум президентимиз даврида берилган экин ерларини тортиб олиш адолатлими?” сарлавҳаси остида келтирилган маълумотлар ва видеолавҳа бўйича тегишли ташкилот вакилларидан иборат гуруҳ билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижасига кўра, ушбу ер майдони “Кўна Тўрткўл” ОФЙ ҳудудида 426-контурда жойлашган бўлиб, жами 3,8 гектарни ташкил қилади.
Ушбу ер майдони мазкур фуқаролар йиғинида яшовчи 40 нафар фуқаролар томонидан 3 сотихдан 12 сотихгача қилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Шунингдек, ушбу ер майдонлари томорқа ер майдонлари сифатида фуқароларга бириктириб берилиши бўйича ҳеч қандай расмий ҳужжатлар мавжуд эмас, ҳамда шу кунга қадар солиқ тўловлари амалга оширилмаган ва экишлик ер майдонлари сифатида туман ер харитасига киритилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрель кунги “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги 600-I-сонли Қонуни талабларидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги "Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси”нинг хулосасини инобатга олиб, “Ер кодекси”нинг 6, 23 ва 54-моддаларига мувофиқ ушбу ер майдонларидан унумли фойдаланиш, экспортбоп, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган экин ер майдонларига айлантириш мақсадида “Дилдора Мустафо” (стир 307569211) МЧЖ раҳбари Абдукаримов Ғайратбой Ражапбаевичга туман ҳокимлигининг 2020 йил 9 июль кунги 321-сонли қарори билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни иш билан таъминлаш мақсадида кооператив сифатида ажратилиб берилган. Ушбу 40 нафар фуқароларга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларидан унумли фойдаланиш бўйича овул фуқаролари йиғини томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео лавҳа ҳам юқоридаги масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётган вақтда фуқаро Е.А. томонидан тасвирга олинганлиги, туман ҳокимлиги томонидан расман ушбу ер майдонларини фуқаролардан тортиб олиш, экин ер майдонларини бузиш ёки бошқа важлар бўйича ҳеч қандай топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг

Қарақалпақстан Республикасы Бәнтлик ҳәм мийнет қатнасықлары министрлигиниң бөлим баслығы Махмуд Қурбанов қатнасында онлайн брифинг шөлкемлестирилди ҳəм онда пуқараларымыздан келип түскен бир неше мүрəжат ҳəм сораўларға толық жуўап берилди.

Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров иштирокида брифинг.

Савол. Мен бозорда кийим-кечак сотаман. Карантин вақти 1 ой савдога чиқмадик. Ҳозир бизни чиқмаган кунимиз учун ҳам солиқ сўрашмоқда. Шу қанчалик тўғри?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Мустақиллик29
Янги ўқиш йили олдидан
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 67 та умумтаълим мактабларида 40 918 нафар ёшлар таълим - тарбия олишади. Шундан жорий 2020-2021 ўқиш йилида мактабларга 4500 нафар жажжи болажонлар илк қадамини ташлайдилар.
Бугун тумандаги барча таълим масканлари янги ўқиш йилига шай ҳолатга келтирилган.
Жумладан, жорий таъмирланиб, кўкаламзорлаштирилган 1-сонли умумтаълим мактаби биноси болаларни ўз бағрига чорламоқда.
-Жорий ўқиш йилида ушбу мактабга 175 нафар болажонлар ўзбек ва рус синфларига қабул қилинади. Улардан 70 нафари рус синфларига, 105 нафар ўқувчилар эса ўзбек синфларига қабул қилиниши режалаштирилган. Ўтган ўқиш йили давомида кўпгина ўқувчиларимиз спорт йўналишлари бўйича ҳамда фан олимпиадаларида онлайн қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар.
Бу йил ҳам ёшларга билим ва тарбия бериш мақсадида ўқитувчилар янги ўқиш йилига тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юбордилар, дейди мактабнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Халимбетова.
Ёруғ, озода ва шинам синфхоналарда текис қилиб уч қаторга терилган парталар илмга чанқоқ ўқувчиларга муштоқ. Ўқитувчилар эса дарс жадвали ва зарур ҳужжатларини тайёрлаш билан банд. Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтишимиз жоизки, тумандаги “Отаюрт” ОФЙдаги 9-умумий ўрта мактабда капитал таъмирлаш ишлари ҳамда “Пахтачи” ОФЙ ҳудудидаги 65-умумтаълим мактабида қўшимча бино қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
Ушбу таълим даргоҳларида ҳам болаларнинг сифатли ва замон талабларига мос таълим – тарбия олишлари учун ишлар қизғин.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
⚡️ Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

👉 қуйидагилар бекор қилинади:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

• ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Буюк Британия мамлакатимизда статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатади

Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Молия вазири - Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири - Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов, шунингдек бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сообщение Оперативного штаба МИД Узбекистана

Специальной республиканской комиссией принято решение об организации железнодорожных рейсов по маршруту «Ташкент-Ростов-на-Дону-Ташкент» для вывоза граждан Узбекистана из Северо-Кавказского и Южного федеральных округов, а также «Ташкент-Кинель-Ташкент» для возвращения соотечественников из Самарской области Российской Федерации. Вопрос был проработан и внесён в Специальную республиканскую комиссию Министерством иностранных дел Узбекистана совместно с Министерством транспорта.

По информации Генерального консульства Узбекистана в г.Ростове-на-Дону, 23 августа со станции «Первомайская» выехал в Узбекистан железнодорожный состав с 927 соотечественниками.

Как сообщает Генеральное консульство Узбекистана в г.Казани, прибытие поезда АО «Узбекистон темир йуллари» на станцию «Кинель» Самарской области для возвращения соотечественников запланировано на 24 августа.

Напоминаем, что все граждане по возвращении на Родину должны пройти карантин со строгим соблюдением соответствующих требований, определенных Специальной республиканской комиссией.

https://mfa.uz/ru/press/news/2020/08/24594/

Facebook | Telegram | YouTube | www.mfa.uz | Twitter
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
#Инфографика

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга қаратилган давлат харажатлари

✔️ХМТ, ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш” тадқиқот натижалари асосида.

Унинг натижалари жамоатчилик фикрини аниқлаш учун эълон қилинди. Исталган киши тадқиқот натижалари билан танишиб, қуйидаги ҳавола орқали ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин: https://jamoatchilik.uz/project/uz/
__________________________________

Государственные расходы на социальную защиту в Узбекистане

✔️На основе результатов исследования «Оценка системы социальной защиты в Узбекистане», проведенного МОТ, ЮНИСЕФ и Всемирным банком.

Его результаты опубликованы для получения отзывов широкой общественности. Каждый может ознакомиться с результатами исследования и оставить комментарий, пройдя по ссылке: https://jamoatchilik.uz/project/ru/

@uzbyuksalish
Янги ўқув йили олдидан ота-оналарга

МУРОЖААТ

Ҳурматли ота-оналар!

Бутун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси таълим тизими ва унинг барча иштирокчилари олдига бир қатор синовларни қўймоқда. Мана 5 ойдирки, болалар мактабларга бора олмасдан, ўз тенгдошлари билан бевосита мулоқотдан узилган. Бу вазият қачонгача давом этади?

Афсуски, бугунги шароитда фарзандларимиз таълимида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай бўшлиқ, эртага бизга жуда ҳам қимматга тушиши мумкинлигини унутмаслигимиз зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фикрича, коронавирус билан боғлиқ вазият икки йилгача давом этиш хавфи бор, шунинг учун мактаблар фаолиятини қайта тиклашга оид қарор ўқувчилар, педагоглар ва ота-оналарнинг соғлигини ўйлаган ҳолда қабул қилиниши лозим.

Ҳар бир ота-она ўзининг шароитидан келиб чиқиб, фарзандини анъанавий равишда мактабга юбориши ёки уйда қолиб онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак.

Ота-оналарнинг фикрини билиш ва ундан келиб чиқиб, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2020/2021 ўқув йилини бошлаш борасида мактабларда сўровнома (https://7.reseller.goodhoster.net/savolnoma.pdf) ташкил этилди.

Мазкур жараёнда фаол қатнашиб, ўз фикрингизни билдиришингиз ва муҳим қарорни қабул қилинишида иштирок этишингизни сўраймиз.

Унутманг, фарзандларимизнинг таълим ва тарбияси ҳамда жисмонан соғлом ривожланиши учун ҳар биримиз бирдай масъулмиз.

Халқ таълими вазирлиги