🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
2020 йил 16 август куни ижтимоий тармоқларда “Фарзандларимиз бир йилдан буён икки сменада ўқияпди” сарлавҳали хабарига Тўрткўл туман халқ таълими бўлимининг расмий жавоби.
Тўрткўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг асосий биноси 944 ўринга мўлжалланган.Ҳозирги вақтда 752 нафар ўқувчи бир сменада таълим-тарбия олмоқда. “Ёнбошқалъа” ОФЙ “Янги ер” маҳалласи ҳудудида 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг филиали жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли ва 2019 йил 6 сентабрдаги ПФ-5812-сонли фармонлари ижросини таъминлаш ҳамда оптимллаштирилиши керак бўлган касб-ҳунар коллежларининг моддий техника базасидан, улардан умумтаълим мактаблари жойлаштирилишини назарда тутиб, бино ва иншоотлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида “Ёнбошқалъа” ОФЙ “Янги ер” маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-Тўрткўл Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси ушбу ҳудуддаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида туман халқ таълими бўлими тасарруфига ўтказилган.
Шу ҳудуддаги ота-оналар билан бориб гаплашганимизда мурожаатдан ҳеч қандай хабарлари йўқлиги ва фарзандларини Тўрткўл тумани 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “асосий биносида ўқишларини хоҳлаймиз”, деган фикрларни билдиришди. Ўрганиш жараёнида шу ҳудудда 75 нафар ўқувчи борлиги аниқланди. Агар ўқувчилар камлигини ҳисобга олиб синф комплект қилиб 8 та синф ташкил қилса бўлади, аммо ота-онлар бунга эътироз билдиришди. Ота-оналар розилик билдирса мактаб биноси сентабрь ойидан ўқувчиларни қабул қилишга тайёрлигини билдирамиз.
Тўрткўл туман халқ таълими бўлими.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz.
#Таъзия Юртимизнинг пахта саноатини ривожлантиришга салмоқли улуш қўшган фидойи инсон Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими элдошимиз Атаулла Маткаримович Худайбергенов 80 ёшида оламдан ўтди.
Юртимизнинг пахта саноатини ривожлантиришга салмоқли улуш қўшган фидойи инсон Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими элдошимиз Атаулла Маткаримович Худайбергенов 80 ёшида оламдан ўтди.
А.Худайбергенов 1940 йили Тўрткўл туманда зиёли оиласида дунёга келди.
Пахта саноатидаги машаққатли меҳнат йўлини 1960-йилларда бошлаган А.Худайбергенов 1966-1975-йиллари Тўрткўл пахта тозалаш заводида, 1975-1986-йилларда “Қорақалпоқпахтасаноат” трестида ва 1988-2007-йилларда Қўнғирот пахта тозалаш корхонасида самарали фаолият кўрсатди.
У ўзининг ишга янгича ёндашиши, соҳанинг иқтисодий моддий техник базасини мустаҳкамлашдаги фидойилиги билан ўрнак кўрсатди.
Оқ кўнгил инсон, ибратли оила бошлиғи, меҳрибон устоз Атаулла ака Худайбергеновнинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу сақланиб қолади.
Атаулла ака Худайбергеновнинг оила аъзоларига, фарзандларига ва қариндош-уруғларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

ТЎРТКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг.

Савол. Ўқув муассасаларининг очилиши коронавирус инфекцияси кўпайишига олиб келадиган энг хавфли йўл эмасми?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг.

Савол. Уйда коронавируснинг енгил формасидан даволанаётган беморлар қанча муддатда атрофдагиларга юқтириш хавфидан ҳоли бўлишади?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
СУД ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ: СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Мамлакатимизда сўнгги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур соҳада ислоҳотларни изчил давом эттирган ҳолда жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонда фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш ва улар оворагарчилигининг олдини олиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб суд тизимига «бир суд – бир инстанция» тамойилини жорий этиш ва шу билан боғлиқ суд тизимида бир қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш белгиланди, яъни:
вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;
Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;
Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш.
Шунингдек, судларда ишни кўриб чиқиш босқичлари янада соддалаштириш орқали самарали суд тизимини яратиш кўрсатиб ўтилди. Хусусан:
суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш;
туман судларининг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш;
апелляция тартибида кўриб чиқилган кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.
Б.К. КТАЙБЕКОВ,
Беруний туманлараро
иқтисодий судининг раиси Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин юмшатилгани касаллик йўқ бўлди дегани эмас

Шавкат Мирзиёев: Смягчение карантина не означает, что болезнь исчезла

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔷 “Бир суд – бир инстанция” тамойили тизимдаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради

Батафсил: 👉 t.ly/EJgs

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

🗓 19 август

Бугун – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни (World Humanitarian Day) деб эълон қилинган.

2003 йил 19 август куни БМТнинг Бағдод шаҳридаги ваколатхонасида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, улар орасида ташкилотнинг таниқли вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳам бор эди.

Ушбу кунда ўз инсонпарварлик бурчини бажариш йўлида жонини фидо қилганлар, миллионлаб инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлар эътироф этилади.

Шунингдек, кун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига доимий эҳтиёж борлигини ва бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эслатиб туради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Covid -19 касаллиги профилактикаси бўйича
ЭСЛАТМА
❗️Covid -19 касаллиги профилактикаси бўйича
ЭСЛАТМА
- Шахсий ( қўлни тез-тез совунлаб ювиш, кунига камида 1 марта чўмилиш ) ва хонадон гигиенасига (хоналарни тез-тез шамоллатиш намли тозалов ишларини ўтказиш ) риоя қилиш;
- Зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, меҳмон чақирмаслик;
- кўчага чиққанда ва уйга қайтганда барча эҳтиёт чораларини кўриш (ниқобда юриш, ижтимоий масофа, юзларга тегмаслик, аксирганда салфеткадан фойдаланиш);
- Кам-камдан тез-тез (5-6 маҳал) овқатланиш, мева ва сабзавот истеьмол қилиш (кунига 400 гр. ) кўкатлар, сут маҳсулотлари, суюқлик истеьмоли ( кунига 2-3 л ) ярим тайёр овқатлар, ёгли, қовурилган, шўр ширинликлар ва газли ичимликларни чеклаш;
- Эрталабки бадантарбия ва кунига 3-4 марта 10 минутдан жисмоний машкларни хонада, ҳовлида бажариш.
Агар сизда қуйидаги белгилар пайдо бўлса зудлик билан ўз оилавий шифокорингизга ёки
103 га мурожаат қилинг .
- Тана ҳарорати охирги 3 кун давомида 38 градусдан юкори бўлиб, умумий аҳволингиз кескин ёмонлашса;
- Нафас олиш қийинлашса пульс тезлашса, кўкрак қафасида оғриқ сезсангиз, қон босимингиз тушиб ёки ошиб кетса ;
- Пульсоксиметрда кислород сотурацияси кўрсатгичи 94 % дан кам бўлса,
- Агар Сизда ички аьзо касалликлари аввалдан бўлган бўлса кон босимини туширувчи ва қонни суюлтирувчи дориларингизни оилавий шифокорингиз билан боғланиб тавсияга кўра қабул қилишда давом этинг,
- Қандли диабет билан касалланган бўлсангиз қанд туширувчи дориларингизни шифокор маслаҳатига кўра қабул қилинг.

Тўрткўл туман Тиббиёт бирлашмаси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Karakalpakstan.uz
#БМТ75

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “БМТнинг 75 йиллиги: Келажакка назар” мавзусидаги туркум мулоқотлар доирасида мотивацион учрашувларни давом эттиради. 👇
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Навбатдаги учрашув "Оролбўйи ҳудудида иқлим ўзгаришига қарши кураш ва қуруқликдаги экотизимларни асраш" мавзусига бағишланади.

Учрашув спикерлари:

▫️Жусипбек Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
▫️Муратбай Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи ҳалқаро инновация маркази директори ўринбосари;
▫️Боранбай Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш кўмитаси бўлим бошлиғи;
▫️Арзигул Қидирбаева, ҚДУ биология факультети Экология ва тупроқшунослик кафедраси доценти.

Онлайн учрашув жорий йилнинг 19 август куни соат 15.00 да бошланади.

Мулоқотда иштирок этиш
(https://us02web.zoom.us/j/82481191074?pwd=RSt6aEZDb1BraGZnZ1llUVJ1MzBnQT09)ZOOM-конференциясининг идентификатори: 824 8119 1074
Код: 518480

@uzbyuksalish

Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сурхондарё вилоятидаги "Денов текстил" пахта-тўқимачилик кластери

Обновляющийся Узбекистан: хлопково-текстильный кластер "Денов текстил" в Сурхандарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандларига контрактини қоплаш учун 4 миллионгача моддий ёрдам берилади

➡️ https://bit.ly/3atBIbI

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская