⚡️ Ўзбек академигининг китоби Лондонда чоп этилди

Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Қаландар Абдураҳмоновнинг «Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт» дарслиги Лондондаги «Scientific Publishing Hous IVG» нашриётида «Labour Ekonomics. Theoryand Practice» номи билан инглиз тилида чоп этилди.

👉 Батафсил

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Хавфли рецидивист ўғирлик жиноятига қўл урди…
Донишмандларнинг айтишича, бу дунёда инсонинг энг ашаддий душмани — унинг нафсидир. Албатта, ҳар биримиз кунда-кунора айни ҳақиқатнинг турфа кўринишларига дуч келамиз. Дейлик, ношукурлик, кўзнинг очлиги, кўнгилхушликка бўлган майл, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик сингари иллатлар ортида нафс аталмиш ғанимнинг кишини аянчли қисматга гирифтор қилувчи кўрсатмаси ётади.
Энг ачинарлиси, нафс ёш танламайди.
Албатта, бундай дейишимизнинг боиси бор. Негаки, Жамалов Жамол (исм-шарифлар ўз¬гар¬тирилган) ай¬ни пайтда у 60 ёшни қарши олаётганида яна бир жиноятга қўл ургани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноят иши ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ж.Жамалов шу пайтгача бир неча жиноятларни содир қилиб келган. Аммо Ж.Жамалов булардан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмаган. Ҳат¬то жазодан муддатидан олдин ёки амнистия актига мувофиқ озод қилинган ёки жазо енгилроғи билан алмаштирилганлигидан тегишли ҳулоса чиқармасдан жиноят қилишдан ўзи¬ни тиймаган.
Гап шундаки, хавфли рецидивист бўлган Ж.Жамалов эски ишини давом эттириб 2020 йил 24 апрель куни тахминан соат 19-10да, тадбиркорнинг ижарага олиб фойдаланиб юрган, Тўрткўл туманида жойлашган кафеларнинг бирига, бинонинг кириш эшигини, автомашина амортизатори билан бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, тадбиркорнинг шахсий мулки бўлган, “Skyworth” русумли телевизорини ва сотувда бўлган ҳар-ҳил ичимликларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Буни қайд этишдан мақсад шуки, Ж.Жамалов қилмишларига ҳам охир-оқибат чек қўйилди. Аниқроқ айт¬¬ганда, тадбиркорнинг мурожаатига асосан, Тўрткўл туман ИИБ томонидан Ж.Жамаловга нисбатан жи¬ноят¬ иши қўз¬ғатилди. Натижада жиноятчи жиноят ишлари бў¬йича Қораўзак туман судининг ҳукмига биноан қонуний жазога тортилди.
Ж.Жамалов муқаддам бир неча маротаба ҳар-хил жиноятга қўл уриб келган бўлса ҳам Тўрткўл тумани ички ишлар бўлими томонидан маъмурий назорат ўрнатилмаганлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилимаганлиги сабабли ушбу жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Суд томонидан Ж.Жамаловни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қис¬ми «а»-банди билан айбдор деб топилиб, Ж.Жамаловга жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, шахсига, ёшига, келтирилган зарарларнинг қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатьий амал қилиниб, тегишли жазо тайинланди.
Ваҳоланки, унинг тенгдошлари айни пайт¬да нафақа гаштини суриб, набиралари қуршовида умргузаронлик қи¬лишмоқда. Шундай экан, ҳаётда ҳалоллик билан, пешона тери эвазига кун кў¬ришга амал қилиши лозим эди.
Суд туман профилактика инспекторларнининг аҳоли орасида жиноятларнинг ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишлари ётарли даражада бўлмаганлиги ва муқаддам судланган шахсларни маъмурий назоратга олиш ишлари суст даражада бўлганлиги туфайли ушбу жиноят иши юзасидан хусусий ажрим чиқарилади.

М.И.Ниетуллаев,
Жиноят ишлари бўйича
Қораўзак туман судининг раиси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси депутати С.Г.Гичгелдиева “Шўрахон! ОФЙ ҳудудида бўлиб , овул фуқаролар йиғини раиси ҳамда жамоатчилик кенгаши билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ 6038-сон фармонининг 5-бандига кўра муқаддас Курбон ҳайити муносабати билан "темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга 600 000 сўмдан моддий ёрдам кўрсатилганлиги , энди эса фармоннинг 1-бандига мувофиқ яна бир карра моддий ёрдам кўрсатиш, фақат айрим ўта ёрдамга муҳтож оилаларга нисбатан кўлланилиши мумкинлиги айтилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда ўта ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилди.
Ундан кейин “Шўрахон” ОФЙ 13- бўлимида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Р.Хожановнинг хонадонига бориб холидан хабар олинди. Муаммолари бўйича тегишли ташкилотлар билан гаплашилди. Шунингдек, овулнинг 10-бўлимга бориб бир гуруҳ мурожаатчиларнинг мурожаатлари туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи билан биргаликда ўрганилиб чиқилди ва тез кунлар ичида масала ижобий томонга ечилишига эришилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тўрткўл туманида келгуси йил ҳосили учун кузги буғдой экиш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун «Пахтачи» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Енгиш” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун ғўза қатор орасига кузги буғдой экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Алишер Якубов, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зоҳид Зиядуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси қўмита раиси Шукурилло Атаниязов,туман ҳокими Рустам Шамуратов, сектор раҳбарлари, туман хокими ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, тижорат банклари вакиллари, ММТП рахбарлари иштирок этдилар.
Қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермерлар билан ўтказилган ушбу кўргазмали семинарда ерни буйғдой экишга тайёрлаш, уруғ сепиш вақтлари ҳамда уруғ сепилгандан кейин парвариш ва озиқлантириш ишларининг тўғри йўлга қўйилиши натижасида баҳорда тўлиқ ниҳол олишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида таъкидланди.
-Ушбу қишлоқ хўжалиги йилида фермер хщжалигимизнинг мавжуд 64 га ер майдонининг 40 гектар ерига пахта экилган. Тажрибали миришкор деҳқонларнинг амалиётда қўлланиб келётган ишларини биз ҳам қўллаган ҳолда келгуси йилда яхши ҳосил олиш ниятида илк бора шу ғўза майдонининг 18 гектар ер ғўза ораларига ғалла экмоқдамиз, дейди фермер хўжалиги раиси А.Аллабаев.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Hudud Inform
Темир дафтар. Унга кириш осон, чиқиш қийинми?

Дафтарга кирувчилар
“Темир дафтар”га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси киритилиши кўзда тутилган. Булар:
1. Кам таъминланган.
2. Ногиронлиги бўлган.
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож.
4. Якка-ёлғиз кексалар.
5. Доимий ишсиз фуқаролар.
6. Карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар.
7. Оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларнинг оилалари.

Муҳтож оилалар аниқлаб олингандан сўнг масъул ходимлар “Темир дафтар”даги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боришади.

Кириш

“Темир дафтар”га кирувчилар рўйхатини шакллантириш маҳалла орқали амалга оширилади. Рўйхат тайёр бўлгач, туман ҳокимлигига тақдим этилади. Шундан сўнг сектор раҳбари, туман халқ депутатлари кенгаши вакили ва маҳалла оқсоқоли биргаликда жойларга чиқиб, оилалар ҳолатини ўрганиб чиқади. Умумий хулоса асосида шакллантирилган рўйхат туман халқ депутатлари кенгаши муҳокамасига қўйилади. Кенгаш тасдиғидан ўтган оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Иш жараёни

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади. Моддий ёрдамдан тортиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларигача етказиб берилади. Аммо энг муҳими – оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаб, муҳтожликдан чиқаришдан иборат.

Чиқиш

Бунинг учун фуқаро аввало маҳаллага мурожаат қилиб, рўйхатдан чиқариш бўйича ариза топшириши лозим. Сўнгра мурожаат туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади. Ҳокимлик рози бўлган тақдирда ҳам “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича сўнгги қарор туман халқ депутатлари кенгаши томонидан қабул қилинади. Кенгаш рад этса, оила дафтарда қолаверади. Энг муҳими – “Темир дафтар”дан чиқарилган оила яна камбағалликка қайтмаслиги лозим.

Чиқа олмайдиганлар

Боқувчисини йўқотган, ногирон ва меҳнатга лаёқатсиз кишилар ҳамма жойда топилади. Бугунги кунда Наманганда рўйхатга олинган 24 382 та оиланинг 5 фоизини шундайлар ташкил этади. Бунақа оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилмайди ва мудом қўллаб-қувватлаш остида бўлади.

Чиқадиганлар

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Ибрат маҳалласида истиқомат қиладиган Неъматжон Нурматовлар хонадони яқин вақтлар ичида “Темир дафтар”дан чиқишга тайёрланмоқда. Оилада биринчи гуруҳ ногиронлигига эга фарзанд бор ва хонадон бошлиғи доимий даромадга эга эмас эди. Маҳалла фаоллари ёрдами билан Нурматовларга икки сотихли иссиқхона қуриб берилди. Шунингдек, 50 сотих ер деҳқончилик қилиш учун ажратилган. Кредитга қўй олиб берилди.
Қўшимчасига хонадон бекасига печ ва тикув машинаси олиб берилди. Таъкидланишича, пишириқ тайёрлаш ва чеварчилик орқасидан оилага қўшимча маблағ кириб келмоқда. Маҳалла фаоллари ўзаро маслаҳатлашиб, яқин вақтлар ичида оилани “Темир дафтар”дан чиқишга тайёрламоқчи.

Эскилар ва янгилар

Бир сўз билан айтганда, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилган ишлар Наманганда самара келтиришни бошлади. Хусусан, дастлаб 24 382 оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса, шундан 10 мингтаси чиқарилган.

Аммо бу билан иш тўхтаб қолмайди. Ҳозирда муҳтожликда қолган янги оилалар қидирилмоқда. Ҳокимлик томонидан хабар қилинишича, яна 17 минг хонадонни рўйхатга олиш режалаштирилган. Улар билан ҳам тегишлича иш олиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Аҳолини касбга ўргатишда нодавлат секторга имтиёзлар берилади

Бугун «Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди.

👉 Ҳужжат орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш механизми жорий қилинади.

👉 Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;

👉 Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

👉 “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини халқаро WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади;

👉 Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади;

👉 Ушбу лойиҳалар ижроси учун 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратилади;

👉 Ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказилади. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини рағбатлантириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.


➡️ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги уч поғонали йўл ўтказгич

Обновляющийся Узбекистан: трехуровневая транспортная развязка в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Судлар фаолияти янада такомиллаштирилади.
Мамлакатимизда сўнги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш одил судловга эришиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларда ўз аксини топмоқда.
Мазкур соҳада ислоҳотларни изчил давом эттирган ҳолда жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 6034-сонли фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонда фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида 2021йил 1 январдан бошлаб суд тизимига “бир суд-бир инстанция” тамойилини жорий этиш ва шу билан боғлиқ суд тизимида бир бир қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш белгиланди. Бу эса бюрократик тўсиқларнинг олиб ташлашига одил судлов тизимига ишончнинг янада ошишига хизмат қилади.
Вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов хайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш назарда тутилди. Сўнгги йиллардаги суд тизимига қаратилган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги инсонпарварликка асосланган сиёсатини, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашдаги ролини янада оширди.

А.Абдикаримов,
Қорақалоғистон Республикаси
жиноят ишлари бўйича судининг
судьяси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz