Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (398-сон, 22.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, кооперацияларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмаётган бўш ер майдонларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захирасига ўтказилишини таъминлайди;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари кооперациялар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

👉 Кооперациялар пахтани қабул қилиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади.

Тегишли Ҳукумат қарорларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига белгиланган имтиёзлар кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади.

Кооперацияларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудлардаги пахта тозалаш корхоналари ихтиёрий равишда аъзо бўлади.

Кооперациялар аъзолари томонидан етиштирилган пахтани пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизмати (тегирмон усулида) кўрсатилади.

Қарор билан шунингдек, Фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ноширлик фаолияти учун энди лицензия талаб этилмайди

2020 йил 16 мартда “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ноширлик фаолияти учун лицензия бекор қилинган эди.

🔰 Бугун Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

❗️Унга кўра, жорий йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди.

Эндиликда тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хабарнома юбориши кифоя.

Хабарнома юборилганидан кейин 1 иш кунида тасдиқнома электрон кўринишда хабардор қилувчига етказилади.

❗️Шу билан бирга, ноширлик ва матбаа соҳасида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш талаб этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇸🇦 Пандемия сабабли Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж зиёратини хорижий фуқаролар учун бекор қилдиWall Street Journal

🇯🇵 Жанубий Корея ҳукумати Сеул ва унинг атрофида коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилётганини маълум қилди, агар инфекция юқтиришнинг кунлик ўсиши камаймаса, қатъий карантин чоралари қайта тикланиши ҳақида огоҳлантирди — Guardian

🌐 Душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус юқтирган оғир аҳволдаги беморларда ўлим ҳолатини камайтирувчи, арзон — дексаметазон дори воситасини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширишга чақирди — Barrons

❗️🌐
ЖССТ раҳбари, коронавирус пандемияси сиёсийлаштирилаётгани ва вирусга қарши курашда глобал лидерликнинг йўқлиги — вируснинг ўзидан кўра кўпроқ хавф туғдираётганини айтди — VOA

😷 «Қизил Хоч» Таиланд қишлоқларида соғлиқни сақлаш учун хизмат қилаётган ишчи-мигрантлар ва кўнгиллиларга 800 000 дона тиббий ниқоб етказиб беради — Al Jazeera

🇯🇵 Токио Диснейи 1 июл кунидан истироҳат боғлари очилишини маълум қилди, бунда коронавирусга қарши чора сифатида ташриф буюрувчилар сони чекланадиReuters

🇷🇺🦠🇬🇧
Россиялик олимларнинг фикрича, очиқ сув ҳавзалари коронавирус юқиши нуқтаи назаридан хавфли эмас, чунки улар вирусни нобуд қиладиган миқдорда қуёш нурини қабул қилади. Аввалроқ британиялик олимлар Covid-19 дарё ва кўлларда 25 кунгача сақланиб қолишини аниқлагандиTASS, Medrxiv

🇺🇸 АҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси А.Фаучи америкаликлар пандемия вақтида санитария нормаларига амал қилмагани, ниқоб тақиш қоидаларини бузгани ва ижтимоий масофани сақламагани учун коронавируснинг такрорий тўлқини содир бўлиши мумкинлигидан норози — CNBC

〰️〰️〰️〰️〰️

🇸🇦
На фоне пандемии, власти Саудовской Аравии отменили в этом году Хадж для иностранных паломниковWall Street Journal

🇯🇵 Власти Южной Кореи заявили, что в стране наблюдается вторая волна коронавируса в Сеуле и его окрестностях, и предупредили, что если ежедневный рост числа инфекций не снизится, то будут восстановлены более строгие карантинные мерыGuardian

🌐 В понедельник ВОЗ призвала к быстрому увеличению производства дексаметазона — дешевого стероида, который, как было показано, снижает смертность среди тяжело больных коронавирусами — Barrons

❗️🌐 Глава Всемирной организации здравоохранения заявил в понедельник, что коронавирусная пандемия политизируется и что отсутствие глобального лидерства в борьбе с вирусом представляет большую угрозу, чем сам вирусVOA

😷 Красный Крест предоставит около 800 000 масок рабочим-мигрантам, волонтерам, работающим в сфере здравоохранения в деревнях ТаиландаAl Jazeera

🇯🇵 Токийский Дисней-курорт сообщил во вторник об открытии своих парков 1 июля с ограничением числа посетителей в качестве контрмер по сдерживанию коронавируса — Reuters

🇷🇺🦠🇬🇧
Согласно российским ученым, открытые водоемы не являются опасными с точки зрения передачи коронавируса, поскольку подвергаются воздействию большого количества солнечных лучей, убивающих вирус. Ранее, британские ученые обнаружили, что в реках и озерах Covid-19 может находиться до 25 днейTASS, Medrxiv

🇺🇸
Главный инфекционист США А.Фаучи разочарован тем, что американцы нарушают санитарные нормы в период пандемии, нарушая масочный режим и не соблюдая социальную дистанцию, что приводит к повторным вспышкам коронавируса — CNBC

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.
Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Москву с рабочим визитом.
Во второй половине дня запланировано проведение двусторонних переговоров лидеров двух стран, в ходе которых будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Завтра, 24 июня, глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aҳоли ва бизнес учун имтиёзлар

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Hudud Inform
#Экспорт

Ўзбекистон мева-сабзавотларига Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорлари очилди

"Ўздавкарантин" инспекцияси
ахборот хизмати маълумотига кўра, Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 турдаги маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

Айни вақтда Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

🔎 «Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

🕑 Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.

🧪 Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда».

〰️〰️〰️〰️
Манба 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сўровнома

Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдиришмоқда.

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Times.uz
❗️(+35) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Инфекция юқтирганлар 6535 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 21 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 6 нафари — Тошкент вилоятида (4 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 5 нафари — Тошкент шаҳрида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 3 нафари — Сирдарё вилоятида (1 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ғалла режаси бажарилди.
Куни кеча ғаллакорларимиз давлатга 7306,9 тонна ғалла топшириб, белгиланган режани ортиғи билан бажардилар.
Тўрткўл туманида 2020 йил ғалла ҳосилини олиш мақсадида 178 та фермер хўжаликларида жами 3350 гектар майдонга ғалла уруғи сочилган эди.
Ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида фермер хўжаликлари уюшқоқлик билан иш олиб бормоқдалар.
Шу кунгача миришкор деҳқонларимиз саъи-ҳаракати билан етиштирган ғалла ҳосили уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олинмоқда. Тажрибали фермерларимиз пешона тери билан етиштирган ҳосилни пешма-пеш заводга етказишда қатнашаётган ҳар бир ходимнинг ўзига яраша ўрни бор, албатта.
Бугун туманимиз ғалла хирмонини баланд кўтаришда “Чорвадор”, “Кўна Тўрткўлли Шуҳрат”, “Қўшназар пахтакор”, “Солиҳ фарзанд” каби фермер хўжаликларининг улуши катта бўлди. Бугун шартнома режаларини ортиғи билан бажарган фермер хўжаликлари қаторига яна янги фермерлар ҳам қўшилмоқда.
Зеро, катта куч ва машаққатлар билан етиштирилган ҳосил – ризқ-рўзимиз ҳисобланмиш буғдой ўрими масъулиятли даврдир.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from News 24/7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Спасибо, что приехали на Парад»: Путин принял в Кремле президента Узбекистана Шавката Мирзиеева
@newsxabarlar
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
💰😷 Турли давлатларда ниқоб тақиш қоидаларини бузганлик учун жарималар

〰️〰️〰️〰️

💰😷 Штрафы за нарушение масочного режима в разных странах

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🌆 Ўзбекистонда биринчи Smart City — "ақлли шаҳар" қайси ҳудуд бўлади? У ерда нима ишлар қилинади? — Батафсил

🌐 ШҲТ Бош котиби Владимир Норов янги демо-базалар яратиш ҳақида гапирди — Батафсил

💼 БАА мутахассислари Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантирмоқчи. Қандай қилиб? — Батафсил

⚖️ Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади. У нима ва нега керак? — Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Нега коронавирус юқтирган 350 киши ўзининг касал эканини сезмаган?

АҚШлик машҳур доктор Меҳмет Ўз коронавирусни жуда тушунарли қилиб таърифлади:

"Бу вирусдан қутулиш йўқ, ўртоқлар. Унга ҳар биримиз истисносиз чалинамиз. Ҳатто кўпчилик чалиниб ҳам улгурган-у, ҳали ўзи билмайди. Тузалиб ҳам бўлгандир. Организми вирус билан яшашга аллақачон кўниккан ёки вирус у танада ҳаёт тополмай бошқа танага ўтган. Бу мавзуда энг яхши мисол "Даймонд Принцесс" кемаси. Ундаги 3700 йўловчидан 700 тасида вирус аниқланган. Аммо шулардан 350 нафари касаллигини сезмаган ҳам. Ёши кексалигига қарамай ётоққа тушмай яшамоқда.

❗️Нега бундай? Чунки ўша 350 кишининг иммунитети жуда кучли. Яъни бу касалликда энг муҳим жиҳат — бу иммунитет. Орамизда иммун тизими кучли бўлганлар, спорт билан шуғулланганлар, тўғри овқатланганлар, чекмайдиганлар бу касалликни умуман сезмайдилар. Балки енгил шамоллаш каби ўтказиб яшайверадилар.

❗️Вируслар жуда тез мутацияга киришади. Вақт ўтгани сайин вирус мутация натижасида юққан одамини нобуд қилмайдиган ҳолга келади. Демак, бу вирусга қанчалик кеч дуч келсак, унинг зарари шунча кам бўлади.

Шунинг учун, имкон қадар уйдан чиқмай, гигиенага риоя қилиб, тўғри овқатланиш, бадантарбия қилиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш керак! Шуни бажарганлар, ишонинг, ҳаммадан узоқ яшайдилар!

〰️〰️〰️〰️

📌 ХУЛОСА:

▪️Карантинга амал қилинг. Вирусни қанча кеч учратсангиз, шунча омадлисиз.
▪️Гигиена. Тозаликка қатъий риоя қилинг.
▪️Мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг.
▪️Иммунитетни кўтарувчи саримсоқ, қатиқ, йогурт каби маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
▪️Иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва қўшимча моддалар қабул қилинг.
▪️Серҳаракат бўлинг ва уйда спорт билан шуғулланинг.
▪️Чекманг!
▪️Сув истеъмолини кўпайтиринг.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​🎓 ҚАБУЛ-2020: 102 116 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

23 июнь ҳолатига республика бўйича жами 102 116 нафар (жорий йилги битирувчилар 58 684 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги69 670 нафар;
▪️ сиртқи30 891 нафар;
▪️ кечки15 554 нафар.

▶️ Республикада энг юқори танлов (бир ўринга нисбатан):

▪️ Андижон тиббиёт институти – 3,08 нафар;
▪️ Андижон давлат университети – 2, 88 нафар;
▪️ Андижон машинасозлик институти – 2,76 нафар;
▪️ Тошкент давлат юридик университети – 2,55 нафар;
▪️ Тошкент молия институти – 2,29 нафар.


▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Aндижон давлат университети – 6990 нафар;
▪️ Самарқанд давлат университети – 5995 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 4403 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 4331 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 4137 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида –87 676 нафар (86 %)
▪️ рус тилида – 12 522 нафар (12,2 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 1587 нафар (1,5%)
▪️ бошқа тилларда – 330 нафар (0.3%).

〰️〰️〰️〰️

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 29 669 нафар;
2️⃣ Aндижон вилояти – 12 345 нафар;
3️⃣ Самарқанд вилояти – 11 242 нафар;
4️⃣ Сурхондарё вилояти – 6468 нафар;
5️⃣ Фарғона вилояти – 6413 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 6308 нафар;
7️⃣ Тошкент вилояти – 5575 нафар;
8️⃣ Қашқадарё вилояти – 4762 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 3641 нафар;
🔟 Сирдарё вилояти – 3512 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 3265 нафар;
1️⃣2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 3248 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 2967 нафар;
1️⃣4️⃣ Хоразм вилояти – 2700 нафар.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида туман Адлия бўлими томонидан журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни Ахборотлаштириш соҳаси, ахборотни излаш ва тарқатиш масалаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди.
Семинарни Тўрткўл тумани Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Нураддинов олиб борди ва мавзу юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан таништирди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев, “Тўрткўлнома” газетаси муҳаррири Ў.Нуруллаевалар аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича фикр, мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz