#Саховат
Тўрткўл тумани "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўмак беришида давом этмоқда.
Туманимиздаги саховатли инсонлар сабаб "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бермоқда.
Туман ҳокимлиги вакиллари бошчилигида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Исакова ҳамда “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи З.Ачиловалар хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда икки бошдан қўй ҳам етказиб берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Маска тақишни канда қилманг

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=12882

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1023-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича Тўрткўл туманида 19 июнь куни соат эрталабки 9:00да “Шодлик” МФЙ,“ Пахтаобод ” ОФЙ ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер олиш мақсадида аукцион ўтказилишини маълум қиламиз.
Маълумотлар https://e-auksion.uz/ сайтида бўлиб, ер участкаларининг 1 таси “Шодлик” МФЙ, 2 таси“ Пахтаобод ” ОФЙда жойлашган.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Видео: Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирус беморларининг сони бўрттириб кўрсатилаётгани ҳақида аҳоли орасида тарқалаётган нотўғри қарашлар юзасидан муносабат билдирди

Журналист: Аҳрор Хайруллаев, оператор: Акмал Қудратов

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Жорий йилнинг июн ойи Республикамиз бўйлаб “Ёшлар ойлиги”, деб белгиланиши муносабати билан бугун Тўрткўл тумани “Шўрахон” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги боғда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувни туман ҳокими Р.Шамуратов кириш сўзи билан очиб берди ва ёшларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун Республикамизда ҳамда ҳудудимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Шу билан биргаликда туманда ёшлар томонидан эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритар экан, келгусида иқтидорли ва тадбиркор ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш ҳамда шарт-шароитларни яратиш борасидаги режалар ишлаб чиқилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан кейин ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Д.Якубов бир қатор иқтидорли ёшларга сўз навбатларини берди.“Ёш китобхон-2019” кўрик танлови Ўзбекистон Республикаси босқичи совриндори Ш.Каримбоева, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Г.Отажанова ҳамда,“ Темал Зарипов” МЧЖ раҳбари Т.Зарипов каби иқтидорли ва тадбиркор ёшлар сўзга чиқиб, ёшларга оид Давлат сиёсати борасидаги ишларнинг ижобий натижалари тўғрисида гапирдилар.
Учрашув якунида ўз билим ва иқтидорлари билан турли хил танловларда қатнашиб келаётган фаол ёшларга китоблар совға қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
​​​🔺2020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4166 (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг ўн худудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Times.uz
#cўраган_эдингиз

Сайр қилганда ё спорт билан шуғулланганда ниқоб тақиш соғлиққа зиён етказмайдими?

🔹Ниқобда сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мутлақо хавфсиз.

Агар одамда сурункали касалликлар ёки спорт билан шуғулланишга қарши кўрсатмаси бўлса, машғулотларни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Спорт билан шуғулланишда нафас олиш тезлашади, аэрозол ҳосил бўлиши кўпаяди ва у янада кўпроқ масофага тарқалади.

Тиббий ниқоблар — аэрозол тарқалишига тўсқинлик қилади, чунки уларнинг таркибида коронавирус бўлиши эҳтимоли бор.

〰️〰️〰️〰️

Тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиққанда ниқоб тақишдан маъно нима?

🔹Тоза ҳаводан нафас олиш ва қуёш нурларида тобланиш учун кўчага чиқиш ўта муҳим.

Ниқоб сизга тоза ҳаводан нафас олишга халақит бермайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SMS орқали келган кодларни бошқа шахсга айтманг ва юборманг!

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Коронавирусдан ҳимоя қилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари номи маълум қилинди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=12954

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Мактаб битирувчилари Оксфорд, Вебстер университетлари талабаси бўлди

Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 6 248 нафар ўқувчи битирди. Уларнинг орасида 112 нафари олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2YPxcyv

Обуна бўлинг 👇 👇 👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
"Суюнчи пули" учун энди пенсия жамғармасига бориш шарт эмас

www.advice.uz ҳуқуқий ахборот портали хизматидан фойдаланинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Live

2020 йил 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5855 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

▫️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?

👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.

▫️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?

Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️

👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.

▫️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?

Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?

Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.

▫️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

▫️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?

Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.

▫️ Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?

Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.

Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.

▫️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?

Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?

👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).

▫️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?

Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.

Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.

▫️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot