🏠#Уйда_қолинг
Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 40-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Шохсанам Қурбонбоева болалигидан эртак қаҳрамонларини ўз қўли билан яратишга қизиқади. Бу қизиқиш сабаб у келинойисидан тўқиш сир-асрорларини ўрганди. Бугунги карантин даврида эса улар ҳар-хил қўғирчоқларни тўқимоқдалар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠#Уйда_қолинг 1- июнь Халқаро болалар кунига бағишланади Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🏠#Уйда_қолинг
Ислом дини тижорат тўғрисида
ТИЖОРАТНИНГ ФАЗИЛАТИ
🏠#Уйда_қолинг

Бугун пилла мавсумининг энг юқори палласи давридир.
Айни кунларда пиллакорларимиз томонидан парваришланаётган ипак қуртлари охирги жараённи амалга оширмоқдалар.
Тўрткўл тумани “Пахтачи” овул фуқаролар йиғинидаги Саражон Матякубованинг оиласида ҳам кўп йиллардан буён ипак қурти парваришланади.
Бугун мавсумий ишга ажратилган уйинг 4 хонасидаги ипак қуртлари тут япроқлари билан озиқлантирилмоқда.
Ушбу оила аъзолари тажрибали пиллакор Саражон опа бошчилигида бу ишларга бор кучини саварбар этганлар.
Маълумки ипак қурти асосан яшаш жойларида боқилади. Шунинг учун бу жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ўта муҳимдир. Шу мақсадда ипак қурти боқилаётган хонадонларда Тўрткўл тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Зеро, бугунги забардаст меҳнат яхши натижа дебочасидир.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🏠#Уйда_қолинг

Бугун 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”.

Қадрли болажонлар!

Бугун 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан сиз азиз ва беғубор қалб эгаларини самимий қутлаймиз!
Юртимиз келажаги бўлган ёшларга бугун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда. Туманимизда бугун мактабгача ёшдаги болажонларни болалар боғчаларига қамраб олиш мақсадида ҳар томонлама имкониятлар ва шароитлар яратилган боғчалар фаолият кўрсатмоқда. Сабаби, Сиз- келажагимиз эгалари энг яхшисига лойиқсиз.
Жорий йилда карантин сабабли байрам шодиёналари қисқартирилади.Бу ҳам сизнинг саломатлигингизни муҳофаза қилиш мақсадида. Олдингизда ҳали қанчадан – қанча байрамлар турибди.

Азиз болажонлар! Бугунги байрамингиз билан яна бир бора муборакбод этамиз.
Тинч ва осуда юртимиздаги қувноқ кулгунгиз беғубор осмонимиз остида жаранглайверсин! (Расмлар карантиндан олдинги тадбирлардан.)

Тўрткўл тумани ҳокимлиги.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🏠#Уйда_қолинг
Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари Э.Халимбетов бошчилигида туман ҳокимлиги Ахборот хизматлари бўлими, туман ИИБ ва туман санитария эпидемиологик марказ ходимлари билан биргаликда туман марказидаги кўчаларида жойлашган озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарда карантин қоидалари риоя этилиши юзасидан назорат ишлари олиб борилди.
Рейд давомида савдо дўконларида дезбарьер, савдо ўринларига кириш эшиклари тутқичларини дока билан ўраш ва оралиқ масофага риоя этиш, дезинфекция, тиббий қўлқоп ва энг асосийси тиббий ниқоб тақиш қоидалари мавзусида сўз юритилди. Ҳамюртларимиз орасида тиббиёт ниқобисиз юрган фуқаролар огоҳлантирилиб, эътиборсизлик оқибати жавобгарликка олиб келиши тушунтирилди. Республика бўйлаб олиб борилаётган профилактика ишларига қарамасдан ўзи ва ўзгаларнинг соғлиғига эътиборсизлик ачинарли. Агар, биз биргаликда бу касалликка қарши курашмас эканмиз, карантин муддати чўзилавериши турган гап. Ўзингиз ва ўзгаларнинг соғлигига эътиборли бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠#Уйда_қолинг
Қонунларга амал қилиш - ҳаётимиз учун ҳам, соғлигимиз учун ҳам фойдали!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🏠#Уйда_қолинг
👍Тўрткўл тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Курбанбаева Феруза тарбияланувчилари билан ўтказилаётган масофавий машғулотларидан фото лавҳалар.
❗️Қадрли юртдошлар, карантин давом этмоқда!
Шунинг учун зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг! Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, саломатлигимиз ўз қўлимизда!
❗️#Оилангизбилануйдақолинг❗️
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠#Уйда_қолинг

Tўрткўл тумани 33-сон Мактабгача таълим ташкилотидаги кичик гуруҳ тарбиячиси Дилдора Уббиниязованинг 1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган видео ролик.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz