🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.1K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
🌎 Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «БМТ75» глобал кампаниясига старт берилди ва унинг доирасида бугунги кун ва яқин келажак учун устувор йўналишларни аниқлаш мақсадида глобал сўров ўтказилмоқда. Унда барча иштирок этиши мумкин.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд. Уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз томонингиздан билдирилган фикрлар жуда муҳим. Чунки, барча натижалар умумлаштирилиб, 2020 йил бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Бош котиб Антониу Гутериш томонидан давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Сўровномада иштирок этинг ва ривожланишга ўз ҳиссангизни қўшинг:
https://un75.online/?lang=uzb
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Миссионерлик ва прозелитизм – маънавий хавфсизлигимизга тахдид

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/2106

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
Бугун 2020 йил 26 май куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Ерниязов Муса Тажетдинович ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, сектор раҳбарлари, туман корхона ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартитибаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Т.Ерниязов сўзга чиқди ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича сўз юритди. Жумладан, бугунги синовли даврда халқнинг турмуш шароити, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг ишсиз қатламини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, тумандаги қурилиш ишлари, экспорт ва тадбиркорлар мурожаатлари масалалари тўғрисида гапириб ўтди ва туман ҳокими лавозимига шу кунгача Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шамуратов Рустам Азатовичнинг номзодини таклиф қилди. Сессияни Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутати Р. ДЖумагелдиев олиб борди.
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг депутатлари З.Ходжаниязова, Ш. Адамбаев, «Нуроний» жамғармаси раиси Ю. Хожаниязов ва депутат У.Хусайнийлар қўллаб-қувватлаб сўзга чиқдилар.
Сессияда Р.А.Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди ва ўзининг бор билимини, иш тажрибасини туманнинг ҳар томонлама ривожланишига сарфлашини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Р.А.Шамуратов ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодий ривожлантириш масалалари котибияти бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, Тўрткўл тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда иш олиб борган.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида банклар томонидан 26 май ҳолатига кўра жами 31 нафар ҳунармандга 1 млрд 850 минг 531 сўм (Бир миллиард саккиз юз эллик минг беш юз ўттиз бир минг) сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада уюшмага 63 та янги ҳунармандлар аъзо қилиниб 50 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди ҳамда 9 та онлайн уста-шогирд мактаблари иш бошлади.
Карантин бўлишига қарамасдан ҳунармандлар ўз иш фаолиятини уйда давом қилмоқдалар.
Ф.Б. Атаджанова,
"Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги бошқарма бошлиғи Абдуллахон Орифбоев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники