September 24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
September 24
Ҳурматли ота-оналар!!!

Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг Университет клиникасида туғма нуқсон билан туғилган болаларга кенг қамровли диагностика ва технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Кейинги 2 йил давомида мингдан (1000) ортиқ технологик операциялар амалга оширилди, шу жумладан, 87 нафар туғма юрак нуқсони болган болалар. Барча операциялар жуда яхши натижалар берди. Бундай технологик операцияларга Тошкент, Самарқанд, Россия, Австрия, Корея, Америка каби давлатлардан шифокорлар ёрдамга келишди.       
Клиникада қуйидаги касалликлар даволанади:
1. Юрак туғма нуқсони
2. Ички органларнинг туғма нуқсонлар касалликлари
3. Ортопедик (оёқ, бўғим) туғма нуқсони
4. Болалардаги дисплазия 
5. Қулоқ ва буруннинг туғма шикастланиши
6. Қон тизимининг онкологик касалликлари
7. Болалар онкологик муаммолари

Юқорида қайд этилган касалликларга чалинган болалар туман, шаҳар шифохоналари, поликлиникаларга юборилиши керак.

Диагностика, даволаш - Клиникада болалар учун бепул. ҚТИ клиникаси туманларда маслаҳатлар беради.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тошкентлик жарроҳлар томонидан операция қилинади.
Бундай операцияларга рўйхаттан ўтиш учун:
• 2-3 кун ичида клиникада текширувдан сўнг ташхис аниқланиши керак;
• Тегишли кассаликлар Тошкентли шифокорларнинг маслаҳати асосида операцияга рўйхатга олинади ва операцияга тайёрланади;
• Аниқланган ва тайёрланган беморларга жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Октябр ойида Тошкентдан юрак нуқсонлари, ички органларнинг туғма нуқсонлари, туғма қулоқ нуқсонлари, ортопедик (бўғим) касалликлари бўйича операцияларни бажариш учун бир гуруҳ шифокорлар келади.

Бунинг учун жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган болалар ҚТИ клиникасида рўйхатдан ўтиши, клиникада кўрикдан ўтиши ва тайёргарлик кўриши керак.

Маълумот учун телефон:
+998913955644

@www_kkmi_uz
September 24
September 24