Озиқ-овқат етиштиришни кўпайтириш учун шу йилнинг ўзида 6,2 триллион сўм янгича механизмлар асосида ажратилади. Жумладан:

- Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 миллиард сўм ажратилади;

- аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.

Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

Бунда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Вазирлик лойиҳаларни тўғридан-тўғри ўзи молиялаштиради.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from #Befarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Бобоёр Тўраев, психолог:

— Юртимиздаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий аҳвол, оддий халқнинг яшаш шароити, маоши, саломатлиги, бандлиги, равон йўллар кимга боғлиқ? Коррупция, бюрократия, монополия, таниш-билишчилик, непотизм кимга боғлиқ? Бу — фақат президент, ҳукумат, депутатларга боғлиқми? Менимча, буларнинг ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

Азиз юртдошим, ўз ҳақ-ҳуқуқларимиз, эркинликларимиз кафолатланиши, қонунчиликдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар бизнинг ҳаракатимизга, фаоллигимизга, иштирокимизга боғлиқ. Ўзбекистондаги конституциявий ўзгаришларга мен #befarqemasman! Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qoraqalpog'iston Respublikasi To'rtko'l tumanidagi 30-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida "Assalom Navro'z" mavzusida bayram kechasi tashkillashtirildi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
To'rtko'l tumanida Navro'z bayrami nishonlanishi oldidan Favqulotda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish bo'yicha saf ko'rigi o'tkazildi.
Дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди.

Биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.

Бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади.

Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.

Шу боис, 1 апрелдан:

- маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

- импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

- техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from #Befarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Дилшода Норбоева, Мактабгача ва таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Ўқувчилик пайтларимни эсласам, икки чорак давомида мактабда таълим олиш ўрнига пахта даласида пахта териш билан машғул бўлардик. Талабалик давримда ҳам худди шу ҳолат такрорланган. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаганимида мажбурий меҳнатга жалб этилардик. Ойлигимизни мажбурий обуналарга сарфлашимизга тўғри келарди.

Ҳозирда давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан ўқитувчилар бу каби ҳолатлардан қутулди. Бугун ўқитувчилар фақат ўзининг иш фаолияти билан шуғулланмоқда. Конституцияга киритилаётган ўзгаришларда ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати, унинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлиги давлат томонидан кафолатлаб қўйилмоқда. Бу ўзгаришларга #befarqemasman!

@menbefarqemasman
Йиғилиш якунида мутасаддиларга:

- аҳолига бўлиб берилган 200 минг гектар, дала четларидаги 50 минг гектар ҳисобидан 5 миллион тонна қўшимча маҳсулот етиштиришни таъминлаш;

- иқтисодий инструментларни кўпайтириб, ҳоким ёрдамчилари тизими орқали ушбу ерларда кооперацияни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;

- деҳқон ва фермерларга қулай бўлган 250 миллион долларлик кредит, лизинг ва суғуртанинг янги турларини йўлга қўйиш;

- кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 1,8 триллион сўмлик 2 мингта лойиҳани ишга тушириш;

- бозорлардаги нарх-наво ўзгариши ва маҳсулот камайишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш, озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада қатъий ушлаб туриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Дийхан хожалығы жерлерин e-auksion.uz арқалы ижараға алыӊ!
Ҳәзирги ўақытта Қарақалпақстан Республикасы бойынша 2197 жер майданлары ашық таӊлаўға шығарылған. Ашық электрон таӊлаўда қатнасыӊ!
e-auksion.uz
▪️ Әмиўдәрья районы 278 (қараңыз)
▪️ Беруний районы 234 (қараңыз)
▪️ Бозатаў районы 1 (қараңыз)
▪️ Қараөзек районы 104 (қараңыз)
▪️ Кегейли районы 42 (қараңыз)
▪️ Қоңырат районы 157 (қараңыз)
▪️ Қаңлыкөл районы 83 (қараңыз)
▪️ Мойнақ районы 23 (қараңыз)
▪️ Нөкис районы 112 (қараңыз)
▪️ Тахтакөпир районы 267 (қараңыз)
▪️ Төрткүл районы 172 (қараңыз)
▪️ Хожели районы 27 (қараңыз)
▪️ Шымбай районы 222 (қараңыз)
▪️ Шоманай районы 424 (қараңыз)
▪️ Елликқала районы 51 (қараңыз)

e-auksion.uz
👇Хабардар болыў ушын👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бугун Тўрткўл тумани 1-сектор ҳудудига қарашли “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида эҳтиёжманд, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган фуқаролар, шунингдек рўзадор нуроний отахон-онахонлар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди.