ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ МАДАНИЯТ САРОЙИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ"ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ Тадбирни туман ҳокими Р.Шамуратов очиб берди ва ички ишлар соҳасида фаолият юритаётган ходимларни касб байрамлари билан табриклади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг мадҳиялари янграб тантанали тадбир бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг мадҳиялари янграб тантанали тадбир бошлаб юборилди.
Шундан сўнг байрамнинг асосий тақдирлаш қисми бошланди. Бугунги кунда фидоийлик кўрсатиб, ўз ишини сидқидилдан бажариб келаётган кўплаб милиция ходимлари, зобитлар, ҳокимлик ва Ички ишлар бўлимининг қимматбаҳо совғалари, ташаккурномалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Айниқса туман Ички ишлар бўлими спорт соҳасидаги ютуқлари билан фахрланадилар. Каратэ бўйича Туркияда бўлиб ўтган Халқаро мусобақада ва туманда ўтказилган спортнинг ўнлаб турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар байрамда ўз совғаларини олишга мушарраф бўлдилар.
Байрамда айниқса фахрийларга иззат, ҳурмат кўрсатилди.
Ушбу соҳада бир неча йиллар давомида хизмат қилган фахрийлар ҳам туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу соҳада бир неча йиллар давомида хизмат қилган фахрийлар ҳам туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.