Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга борди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Исбилерменлик субъектлериниң экспорт потенциалын буннан былай да кеңейтиў илажлары ҳаққында

Өзбекстан Республикасы Президентиниң пәрманы

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг 1-ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги"деб белгилангани муносабати билан 3-октябрь куни Тўрткўл туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, “Шўрахон” ОФЙ ҳамда “Шўрахон” ОФЙда жойлашган “Тўрткўлли агро текстиль кластер” МЧЖ ҳамкорлигида кекса авлод вакиллари учун “Эҳтиром ила эъзоз, эътибор” концерт дастурлари, “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда нуроний отахон ва онахонлар, пахта теримида юрган теримчиларни эъзозлаб дастурхон ёзилди.Тадбирни Тўрткўл туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар бўйича маслаҳатчиси, туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”раиси Юсупбай Ходжаниязов очиб берди ва олиб борди. Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари, мутахассиси кексаларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларидан мамнунликларини билдирдилар.
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг 1-ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги"деб белгилангани муносабати билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими Р.Шамуратов "Кексалар ҳафталиги" муносабати билан туманда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича топшириқлар берди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW| YT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Кексалар ҳафталиги" муносабати билан “Шўрахон” ОФЙда ўтказилган тадбирдан махсус видеоролик 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW| YT
Аҳамиятли семинар:
Ишсиз фуқаролар сонини қисқартириш мақсадида

Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар тумандаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ташриф буюрган ENTER ENGINEERING компанияси ва “Динур Жобс” касб-ҳунарга ўқитиш маркази масъулларининг иштирокида бўлиб ўтди.