«Савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – СМТИ директори Президентнинг Афғонистон бўйича ташаббуси ҳақида
Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг фикрича, Афғонистон яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.
«Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга Aфғонистонга ёрдам қўлини чўзишга чақируви мутлақо долзарб ва талабга эга. Бу мамлакат яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.
«Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўли лойиҳасини амалга ошириш Aфғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун энг муҳим ҳисса бўлади. Ушбу лойиҳа Aфғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кучли туртки беришга қодир, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, савдони кенгайтириш, инфратузилма қуриш.
Яъни тинч, маиший ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитлар шаклланади. Охир оқибат, савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – дея қайд этди Элдор Арипов.
#SCO2022Samarkand

Forwarded from UzA | Расмий канал
«Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади», – Элдор Арипов
Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ қадриятларига алоҳида тўхталди.
«Президент мақоласидаги «бу турли маданий-цивилизация кодлари ва миллий тараққиёт моделларига эга бўлган мамлакатларни бирлаштиришга муваффақ бўлган тузилма» деган сўзларга қўшиламан.
ШҲТ тўртта ядровий давлат, қадимий цивилизацияга эга бўлган мамлакатлар, маълум келишмовчиликлари бор, лекин энг муҳими, уларни ҳал қилишга тайёр давлатларни ўз ичига сиғдира олди. Ҳиндистон ва Покистон Ташкилотга аъзо бўлгач, ШҲТ ҳалокатини башорат қилишган, бироқ «Шанхай саккизталиги» давлатлараро ҳамкорликни, ҳатто кескин қарама-қаршиликлар шароитида ҳам қуриш мумкинлигининг намунасига айланди», – деб ёзмоқда Арипов.
Унинг айтишича, Президент томонидан ШҲТ феноменининг муваффақияти очиб берилди, бу – «ШҲТ ўзига хиёнат қилмасдан ўзгаргани» ҳақида. Яъни, 20 йилда унинг асосий тамойиллари: блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга ҳеч қачон тажовуз қилинмаган.
ШҲТ ҳеч қачон ҳеч қандай геосиёсий қарама-қаршиликда иштирок этмаган, ҳеч қачон ўзини блокларга қарши қўймаган, можароларда тарафлардан бири томон бўлмаган.