Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ОАВ вакиллари учун брифингда шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Бўлажак саммитда 8 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат - Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат - Туркия, Озарбайжон, Турманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, саммит тадбирлари баробарида 14-16 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи, 15-16 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифи, 14-16 сентябрь кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Facebook|Instagram|Twitter
15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.

15-16 сентября в городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева пройдут мероприятия 22-го заседания Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#besh_tashabbus_olimpiadasi
#2_mavsum
#shaxmat_shashka
#mahalla_bosqichi

"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida sportning shaxmat-shashka turlari bo'yicha mahalla bosqichlari o'tkazilmoqda
Bugun To`rtko`l tumanining barcha mahallalarida sportning shaxmat-shashka turi bo'yicha 7-10, 11-15, 16-21, 22-26 yosh hamda 27-30 yosh doirasida musobaqalar o'tkazilmoqda.
Musobaqani o`tkazishdan asosiy maqsad mahalla yoshlarini jismoniy tarbiya va sportga bo‘lgan qiziqishlarini oshirish, iqtidorli sportchilarni kashf etish orqali yangi imkoniyatlarni ochib berishdan iborat.Jumladan
, "Navoiy" MFYda ham “Besh tashabbus Olimpiadasi” doirasida sportning shaxmat-shashka turi bo'yicha mahalla bosqichida g'olib bo'lgan yoshlar mahalla yetakchisi tomonidan munosib taqdirlanishdi va sektor bosqichiga yo'lllanmani qo‘lga kiritdi.
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дунё нефть ва газ захирасининг 25-30 фоизи ШҲТга аъзо мамлакатларга тегишли», – эксперт

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Нодирбек Расуловнинг айтишича, ШҲТга аъзо мамлакатлар улкан нефть ва газ захирасига эга.

«Президентимизнинг мақоласида ШҲТ маконидаги давлатлар юксак инсоний, интелектуал ва техник салоҳияти борлиги ва катта миқдорда табиий қазилма бойликлари бор экани таъкидланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, ШҲТга аъзо мамлакатлардаги нефть захиралари дунё захирасининг 25 фоизи, газ захираси эса 30 фоизини ташкил этади. Бу эса ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий имкониятларини кўрсатади», – таъкидлади эксперт.
Forwarded from Times.uz
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Президентнинг ШҲТга бағишлаб ёзган мақоласини шундай изоҳлади

«Мақоланинг кристаллашган маъноси, менинг назаримда қуйидагича:

Ҳа, дунёда геосиёсий қутблашув кетмоқда; ҳа, минтақамиз борган сари глобал рақобат ва қудратли давлатлар манфаатларининг тўқнашуви маконига айланиб бормоқда, лекин, Ўзбекистон томонлардан бирини танлаб, глобал зиддиятларга қўшилиш ниятида эмас. Ташқи дунёда қанча тортишиб, уришсангиз ҳам, Ўзбекистонни бу можароларга тортманг! Ўзбекистон ўзининг кўпвекторли ва тенг векторли ташқи сиёсий йўналишини сақлаб қолади!»
“Raislik qiluvchi tomon doim liderdir, u yo‘nalishni belgilaydi” – ShHT sobiq Bosh kotibi

Shanxay Hamkorlik Tashkilotining sobiq bosh kotibi Rashid Alimovning aytishicha, O‘zbekistonning tashabbuslari mintaqani dengiz va okeanlarga yaqinlashtiradi.

➥ Batafsil: xabardor.uz/13702

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
⚡️Эрон Президенти Ўзбекистонга нега келмоқда?

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наййирободий
билан суҳбат.

Президентларнинг 20 йиллик танаффусдан кейинги расмий ташриф доирасида имзолайдиган муҳим ҳужжатлари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларда катта сакраш ва бурилиш нуқтаси ясаши кутилмоқда...

Ҳозир икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда барча эҳтимолий тўсиқларни олиб ташлаш вақти келди.

Эрон ушбу минтақа давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон билан Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг тузди.

Эрон йўналиши Ўзбекистоннинг очиқ денгизга чиқиши учун энг қулай йўлдир...

ШҲТ Эрон Ислом Республикасининг тўлақонли аъзо бўлиб кириши билан Шарқ тўққизлигига айланиши кутилмоқда.

Батафсил: ➡️ https://uza.uz/posts/406654

Каналга уланиш:
@uzauz
15-16 сентябрь кунлари ШҲТнинг нақбатдаги саммити ўтказилиги режаланган. Ўзбекистон мезбон. 3 йилдан сўнг миллиардлаб аҳолисига эга давлатлар лидерлари Самарқандга йиғилади. Диққатингизни бугун эълон қилинган президент Мирзиёевнинг мақоласидаги энг муҳим жумлаларига қаратмоқчиман. Унда:

"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – сиёсий ёки ҳарбий блок эмас, балки очиқ, кенг минтақавий ва глобал ҳамкорлик тарафдори, унда барча иштирокчилар тенг ва бир-бирларининг манфаатларига ҳурмат билан қарайди. Қолаверса, шаклланаётган янги дунёда ШҲТ бугуннинг ва келажакнинг чақириқ ва таҳдидларига қарши самарали мулоқот механимзми бўлиши керак", дейилган.

Шунингдек, мақолада Афғонистондаги ҳолат долзарблиги, ушбу давлат тақдирига бефарқ бўлмаслик, унга аъзо давлатларнинг барча йўналишда афғон элига кўмаги зарурлиги урғуланди.

Ушбу сўзлар, позициядан шуни англаш мумкинки, Ўзбекистон 2017 йил февралида олдига мақсад қилиб қўйган 5 та стратегияси доирасида ҳаракатларини давом эттиради. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатини белгилаб олган. Ривожланган давлатлар қаторига қўшилишни энг олий мақсади қилган ва бу йўлдан қайтмайди. Ён-атрофида хавфсизлик, яхши қўшничилик муносабатларини шакллантиришда давом этади.

Ташқи сиёсати концепцияси устунларини бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилишдан тийилиш, ҳамдўстлик ва халқлар фаровонлиги устига қуради. ШҲТга аъзолигининг давомийлиги ҳам юқоридагилар асосида таъминланади. "Бошқа масалаларда бизни безовта қилманглар, Ўзбекистон халқи шуни истаяпти, мен унинг овозиман" демоқчи Мирзиёев. Мен шундай тушундим.

@Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Самарқанд саммити тарихда қолади», – эксперт

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсуповнинг айтишича, Самарқандда ўтказилаётган саммитни тарихий деб аташ учун барча асослар бор.

«Самарқанд – ўрта асрлардан илм-фан ва маданият ўчоғи бўлган. Шу нуқтаи назардан минтақанинг энг йирик анжумани – ШҲТ саммити Шарқ гавҳари бўлган Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас.

Самарқанд саммити тарихда энг йирик анжуманлардан бири сифатида тарихда қолади. Чунки ушбу анжуманда ШҲТ географик жиҳатдан кенгайишига оид ҳужжатлар қабул қилинади, мураккаб шароитда аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилиши кутиляпти, уч йиллик пандемиядан сўнг 15та мамлакат раҳбарининг бир жойга тўпланиши – буларнинг барчасини тарихий воқеа деб аташ мумкин», – деди эксперт.
O‘zbekiston Respublikasi IIV hamda Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi hamkorligidagi Memorandum ijrosini ta’minlash maqsadida 2022-yil 10-sentyabr kuni To‘rtko‘l tuman IIBda "Ma’naviyat mezonlari" mavzusida "Ma’rifat soati" o‘tkazildi.
Tadbirda tuman IIB rahbariyati va xodimlari qatnashdilar.
"Ma’naviyat mezonlari" mavzusi hamda “Yangi O‘zbekistonda el aziz, inson aziz” shiori ostida o‘tkazilayotgan targ‘ibot tadbirlarining mazmun mohiyati haqida Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi To‘rtko‘l tuman bo‘linmasi rahbari Jonibek Settiev ma’ruza qildi.
Tadbir yakunida Vatanimiz tinchligi, xalqimizning osoyishta hayot kechirishlari uchun fidoiylik ila xizmat qilayotgan ichki ishlar xodimlariga minnatdorchilik bildirildi.