«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги тантанали байрам тадбири туман Маданият бўлимининг театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан бошланди.
Жажжи қизчаларимизнинг қувноқ рақслари, ватанпарварлик руҳи уфурган мусиқа садолари остида совриндор ҳарбий ва спортчи ёшларимизнинг чиқишлари келажак эгалари бўлмиш ватанпарвар ёшларга яратилган имкониятлар натижасидан дарак берган бўлса, туманда ижод қилиб келаётган турли миллат вакилларининг миллий ва замонавий куй-қўшиқлари юртдошларимизни қадриятларимизга асос солинган ўтмиш ва бугунги ҳур,мустақил юртимизни тараннум этиш билан ўзгача байрамона кайфият улашди.