ТЎРТКЎЛДА "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!" ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ Ўзбекистон Республикаси давлатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояни ўзида мужассам этган “Ўзбекистон – дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт” театрлаштирилган байрам концерт тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали байрам тадбирини туман ҳокими Р.Шамуратов табрик нутқи билан очиб берди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги тантанали байрам тадбири туман Маданият бўлимининг театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан бошланди.
Жажжи қизчаларимизнинг қувноқ рақслари, ватанпарварлик руҳи уфурган мусиқа садолари остида совриндор ҳарбий ва спортчи ёшларимизнинг чиқишлари келажак эгалари бўлмиш ватанпарвар ёшларга яратилган имкониятлар натижасидан дарак берган бўлса, туманда ижод қилиб келаётган турли миллат вакилларининг миллий ва замонавий куй-қўшиқлари юртдошларимизни қадриятларимизга асос солинган ўтмиш ва бугунги ҳур,мустақил юртимизни тараннум этиш билан ўзгача байрамона кайфият улашди.