#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Биласизми?
9 август — Халқаро китобсеварлар куни
Ҳар йили 9 август куни кенг нишонланадиган Халқаро китобсеварлар куни қачон ва ким томонидан асос солингани номаълум-у, аммо муҳими, nationaltoday.com сайтида ёзилишича, бу кунни дунёдаги кўплаб китобсеварлар смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.
Мазкур байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланган. Кейинчалик бу анъана дунёнинг турли нуқталаридаги китобхонлар орасида кенг оммалашди.
Ушбу санада турли давлатларда китоб дўконлари томонидан кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этилиши одатга айланган. Шу сабаб ушбу кунда шоир ва ёзувчилар ўзларининг янги асарлари тақдимотини ўтказадилар.
Мамлакатимизда ҳам китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар-хил тадбирлар ўтказилиши оммалашмоқда.
Зеро, китобхонликни оммалаштириш мазкур байрам санасининг асосий вазифаларидандир. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati
“Yosh tilchilar” tanlovi o‘tkazildi


Tuman hokimligi, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi va Xalq ta’limi bo‘limi tomonidan "Sho‘raxon" OFYdagi "Lochin" bolalar oromgohida davlat tiliga hurmat-e’tibor va mehr-muhabbat muhitini shakllantirish maqsadida “Yosh tilchilar” tanlovi o‘tkazildi.
Жорий йилнинг 5 август куни telegram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган мурожаат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида қуйидагилар аниқланди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 17.12.2019 йилги, даъвогар Тўрткўл тумани ҳокимлигининг жавобгар Тўрткўл тумани Уллубоғ ОФЙ 1-бўлимда яшовчи Я.Сарсенбаевга тегишли турар жойнинг ёнида кўча йўлида 183,25 кв.метр ер майдони бўшатилиб, ноқонуний қурилган 10х4 ўлчамдаги молхона, 10х4 ўлчамдаги навес, 5х5 ўлчамдаги омборхона ва 6,25 кв.метр пахса девор, жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига 26.03.2022 йилда келиб тушиб, ижро ҳужжати қўзғатилган.
🔴LIVE

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани

Қуйидаги ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:👇👇👇

https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/634212291459307/
To'rtko'l Pedagogika kolleji qabul boshlanganini e'lon qiladi!

Bizda 2 yo'nalish bo'yicha hujjatlar qabul qilinmoqda
1 Maktabgacha ta'lim tarbiyachi.
2 Maktabgacha ta'lim yordamchi tarbiyachi.

O'qish: Davlat granti va to'lov kоntrakt asosida
Ta'lim shakli:Kunduzgi, Sirtqi,Dual
O'qish muddati: Kunduzgi ta'lim 1 yilu 6 oy
Sirtqi ta'lim 2 yil
Duаl ta'lim 2 yil
10-Avgustdan 10-sentabrga qadar WWW.kollej.edu.uz saytida yoki kollej binosida hujjatlar qabul qilinadi
Qulaylik:Ma'lumotnoma asosida ishlash imkoniyati mavjud(0,5)Shtatdan 1 Shtatgacha
Manzili: To'rtko'l tumani Mustaqillik ko'chasi 8-uy To'rtko'l Pedagogika kolleji
Tel: +998973557338,+998902628100,+998994495943
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❇️E'LON ❇️
Ajiniyaz nomidagi Nukus Davlat Pedagogika Instituti huzuridagi To‘rtko‘l Ko‘p Tarmoqli Texnikumiga
O‘QISHGA MARHAMAT!
"Hayot davomida ta'lim olish" prinsipi asosida kamida umumiy o‘rta ma'lumotga ega bo‘lgan shaxslar kunduzgi, sirtqi va DUAL ta'lim shakllarida davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilinadilar.

🔰 Yangi o‘quv yili uchun quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha.

KUNDUZGI: 2 yil
♻️👉 Maktabgacha ta'lim tashkiloti uslubchisi.
♻️👉Kimyoviy texnologiya
♻️👉Kompyuter injiniring.
♻️👉Ekologiya va atrof muxitni himoya qilish.
♻️👉Kutubxonashunoslik
♻️👉Buxgalteriya hisobi va audit.
♻️👉Avtomobil transportiga texnik xizmat ko‘rsatish va ta'mirlash.
♻️👉Moliya
♻️👉 Soliq va soliqqa tortish
♻️👉Sport faoliyati ( faoliyat turlari bo'yicha)
♻️👉Temir yo'l vagonlariga texnik xizmat ko'rsatish va ta'mirlash.
♻️👉 Veterinariya meditsinasi.
♻️👉 Geodeziya va kartografiya
♻️👉 Issiqxona va parnik xo'jaligini tashkil etish.

SIRTQI: 3 yil
♻️👉 Maktabgacha ta'lim tashkiloti uslubchisi.
♻️👉 Kompyuter injiniring
♻️👉 Moliya
♻️👉 Buxgalteriya hisobi va audit.
♻️👉 Kutubxonashunoslik.

👨🏻‍🎓Texnikumni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilar o‘z sohasiga mos bakalavriat ta'lim yo‘nalishlari bo‘yicha kirish imtihonlarisiz yakka tartibdagi suhbat orqali oliy ta'lim muassasalarida 2-kursdan o‘qishini davom ettirish huquqiga ega bo‘ladi.

📚 O'qish: Davlat granti va to'lov kontrakti asosida.

🔑 www.texnikum.edu.uz elektron platformasi orqali onlayn hujjat topshirishingiz mumkin.
📅 Qabul 2022 yil 10 avgustdan 10 sentabrgacha davom etadi.

📫Manzil To‘rtko‘l shahri Beruniy ko‘chasi 28-uy
☎️ Murojaat uchun Tel-61-532-30-18,99-318-69-59, 91-376-51-98.
🌐 Rasmiy guruh:
https://t.iss.one/qabul21tex
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter