Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган марказлари шифокорлари бугун эрталабдан Тўрткўл туманидаги тиббий ёрдамга муҳтож аҳолини тиббий кўрик ўтказишмоқда. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари билан тиббий кўрикдан кўзланган мақсад ва келгусидаги режалар билан ўртоқлашдилар. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Айни дақиқаларда фуқаролар ўзларини қийнаб юрган касалликлари бўйича хирург, педиатр, офтальмолог, невропатолог, акушер-гинеколог, травматолог, кардиолог, УТТ шифокори каби малакали мутахассислардан бепул тиббий маслаҳат ва ёрдамлар олишмоқда.

Тиббий кўрик кечки соат 18:00 гача давом этади. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DIQQAT, E`LON!
Qoraqalpog’iston Respublikasi Madaniyat Vazirligi To’rtko’l tumani 3-son bolalar musiqa va san’at maktabi, yangi, 2022-2023o’quv yili uchun musiqa va san’atga qishiqishi bo’lgan o’quvchilarni o’qishga taklif qiladi.
Bizda quyidagi yo'nalishlar bo'yicha ta'lim beriladi.
Fortepiano yo’nalishi
Torli va kamonli cholg’u asboblari yo’nalishi
Estrada ijrochiligi yo’nalishi
Xalq cholg’u asboblari yo’nalishi
Estrada xonandaligi yo’nalishi
Damli va zarbli cholg’ular yo’nalishi
An’anaviy xonandalik yo'nalishi Baxshichilik yo’nlalishi
An’anaviy cholg’u ijrochiligi yo’nalishi
Xoreografiya yo’nalishi
Tasviriy san’at yo’nalishi
Amaliy san’at yo’nalishi
bo’yicha ta’lim oladilar
Bizning manzil: Toʻrtkoʻl tumani, Yangiobod mahallasi, Nukus koʻchasi 30-uy.
Murojaat uchun telefon:📞(61)kodi bilan 532 26 88
O’quvchilarni maktabga qabul qilish 1-avgustdan 31-avgustga qadar davom etadi.Biz sizlarni kutamiz!
Forwarded from Karakalpakstan.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМРИНГИЗНИ ТАМАКИГА ТУТҚУН ЭТМАНГ!

Тамаки маҳсулотларининг ҳар қандай тури умр кушандаси. Ҳатто бугунги кунда кенг оммалашаётган тутунсин "СНЮС"лар ҳам!

Аммо зарарли одатлар бора-бора иллатга айланмаслиги учун ўзимизни, фарзандларимизни бу офат гирдобидан асрашимиз шарт! Айниқса, дастлаб билиб-билмай ёки қизиқиш устунлик қилиб шу йўлга кирган ва оқибатда тамакига тутқун бўлиб, ҳаёти ва саломатлиги издан чиққан ўсмиру ёшларнинг аянчли тақдири барчамиз учун огоҳлик қўнғироғи.

Юқоридаги видеоролик айни шу жиҳати билан ибратли ва таъсирчан чиқибди. Уни нафақат ёшлар, балки катталар ҳам кўриб, ўзига тегишли хулоса чиқаришига ишонамиз.
Forwarded from Karakalpakstan.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нос чекиш "рак" касаллигини келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан яна бир лавҳа тайёрланди. Кўриб ушбу ҳолатга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлинг.
#Mámleketlik_qáwipsizlik_xızmeti_kubogi
#Futbol

🏆Tórtkúl rayonı “Ullıbaǵˮ máhállesi!!!

Jeńimpazlardı qutlıqlaymız
💐💐💐

Telegram | Instagram | You Tube | Fecebook
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Биласизми?
9 август — Халқаро китобсеварлар куни
Ҳар йили 9 август куни кенг нишонланадиган Халқаро китобсеварлар куни қачон ва ким томонидан асос солингани номаълум-у, аммо муҳими, nationaltoday.com сайтида ёзилишича, бу кунни дунёдаги кўплаб китобсеварлар смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.
Мазкур байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланган. Кейинчалик бу анъана дунёнинг турли нуқталаридаги китобхонлар орасида кенг оммалашди.
Ушбу санада турли давлатларда китоб дўконлари томонидан кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этилиши одатга айланган. Шу сабаб ушбу кунда шоир ва ёзувчилар ўзларининг янги асарлари тақдимотини ўтказадилар.
Мамлакатимизда ҳам китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар-хил тадбирлар ўтказилиши оммалашмоқда.
Зеро, китобхонликни оммалаштириш мазкур байрам санасининг асосий вазифаларидандир. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati