Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввара Юсупованинг шеърлари Германияда чиқарилган альманахда инглиз тилида чоп этилди. Бундан ташқари Бразилиядаги "Модерн шоирларнинг халқаро уюшмаси" аъзолари шоирамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюшманинг фахрий ёрлиғи билан тақдирлашди. Шоирамизнинг ижодий ишларида янада улкан зафарлар тилаймиз! 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Тўрткўллик Ёшлар парламенти аъзоси Олмаотада «Махсус репортажлар мактаби»да иштирок этди

«Internews» ташкилоти томонидан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 май – 4 июнь кунлари бошловчи тележурналист ва мустақил видеомейкерлар учун «Махсус репортажлар мактаби» бўлиб ўтди.

Мактаб иштирокчилари сафида Ёшлар парламенти аъзоси Акмал Сражатдинов ҳам бор.

Мактаб давомида иштирокчилар репортажлар тайёрлаш, видео монтажлаш кўникмалари ҳақида россиялик бош мураббий Денис Бевз дарсларида иштирок этишди.
Машғулотлар натижаларига кўра иштирокчилар эфирга узатиш талабига жавоб бера оладиган ўзларининг видео репортажларини яратадилар.

Мазкур лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCamp дастури доирасида амалга оширилди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "12-июн бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни" муносабати билан айни дақиқаларда туманда бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, "Лочин" болалар оромгоҳида ҳам болаларнинг мазмунли ва мароқли дам олишлари учун туман мутасадди ташкилотлари раҳбарлари томонидан турли кўнгилочар тадбирлар уюштирилди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Тўрткўл туман 18-ИДУМ да 2022 йил 1-июлдан 20 июлга қадар ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган 7- синфларга 6- синфни муваффақиятли тугатган 30 нафар ўғил ва қиз болалар танлов асосида қабул қилинади. Ўқувчилар жисмоний тарбиядан амалий имтиҳон, тарих, она тили, математика фанларидан тест топширадилар. Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Директор номига ариза, туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси,
086 - У шакл бўйича тиббий маълумотнома,
психоневрологик, силга карши ва тери - таносил касалликлари диспансерлари, ЭКГ текшируви бўйича тиббий маълумотномалар;
3Х4 ҳажмдаги 6 дона фотосурат, ўкиш жойидан тавсифнома, фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома; жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўқувчининг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлардан кўчирма
(диплом, сертификат, мақтов ёрлиғи каби, агар улар мавжуд бўлса) Мурожаат учун телефон : 949009718 https://turtkul.uz/2022/06/13/diqqat-elon-9/
ТАОМЛАНИШ МЕЗОНИ

Қуръони карим ва хадиси шарифда айтилганидек, еб-ичиш гуноҳ эмас, балки ҳаддан ошиш-исроф гуноҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай деганлар: "Сени икки хислат - фахрланиш ва исрофгарчилик, хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер". Демак, исрофдан холи бўлса, тўйгунча еб-ичиши мубоҳ, тўйгандан сўнг исроф бўлади. (Меҳмон келиб қолгандаги ҳолат бундан мустасно.) Дарҳақиқат, ҳозирги даврнинг кўпгина хасталикларига мана шу исрофгарчилик сабаб бўлмоқда. Овқатланиш тартиби бузилганидан ҳам, турли ҳил касалликлар пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Замонавий тиббиёт ҳам, табобат ҳам буни тасдиқлайди. Динимиз бизларга таомланиш билан боғлиқ бир-қанча кўрсатмалар берган.
Жумладан, Маъдийкараб ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига белини тутиб туриши учун бир неча луқмалар кифоя қилади.
Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин", деганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган таомланиш услуби инсон саломатлигига фойдаси кўп бўлган беназир мезондир. Ҳикоя қилинадики, қадимда Ардашер Бобокон исмли Сосонийларнинг подшоҳи бўлган экан. Ардашер Бобокон бир араб ҳакимидан: "Бир кунда қанча овқат ейиш керак?" деб сўрабди. Ҳаким жавоб берибти: "Юз дирҳам оғирлигича ейиш кифоя!" Ардашер: "Бу овқат қанча қувват беради?" деб сўрабди. Ҳаким жавоб берибди: "Шу миқдор овқат есанг, у сени оёқда кўтаради, ортиқ есанг, сен у овқатни кўтарасан".
Докторларимиз айтишича, "ҳадисда айтилгандек, ошқозонни учга тақсим қилишлик бадан ва юрак учун фойдали. Чунки қорин таом билан тўлса, ичимликни сиғдирмайди. Шу ҳолатда суюқлик ичса, унинг оғирлиги сабабли нафас олишга қийналиб, оғир юк кўтарган киши каби чарчайди ва машаққат чекади. Ҳолат шундай давом этаверса, натижада юрак фаолияти бузилади, аъзолар тоатларни бажаришга дангасалик қилади. Қориннинг доим ёки кўп ҳолларда таом билан тўла бўлиши бадан ва юрак учун зарардир".
Агар, инсон овқатланишда ўртача бўлса, тананинг ундан олган фойдаси, ортиқча еганникидан кўра кўпроқ бўлади.
Хулоса шуки, мўмин мусулмонлар ўз динларига амал қилиб, қоринга қул бўлмай иш юритганларида дунёнинг пешқадами бўлдилар. Аждодларимиз эса бунга ёрқин мисол бўла оладилар. Аста-секин мўминлар Аллоҳ таолонинг динидан узоқлашиб, керагидан ортиқ таом ейдиган, исроф қиладиган бўлганларида, ишлари тескарисига кета бошлади. Агар, мўмин мусулмонлар қоринларига банда бўлишни йиғиштирсалар, аждодлар йўлидан юриб динимиз таълимотига амал қилсалар яна аждодларимиздек, барча соҳада пешқадам бўладилар.

Б. Матякубов,
"Абдужамил эшон" жомеъ
масжиди имом хатиби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈Biznesingizni avtomatlashtirishni istaysizmi?
🛰Biz restoran, kafelar to'lov tizimlariga va o'quv markazlari hamda taksi xizmatlari online boshqaruv tizimlarini taklif qilamiz.
👨‍💻Sizga ushbu xizmatlarni mobil va web ilovalarda yaratib beramiz.

A'loqa uchun👇
+998938435015
+998912702198
Xotira turniri bo‘lib o‘tdi

To‘rtko‘l tumani "Yoshlik" istirohat bog‘ida ushbu istirohat bog‘ining marhum rahbari Davron Seyitniyazov xotirasiga bag‘ishlab shaxmat-shashka turniri bo‘lib o‘tdi. Tadbirda tumandagi mahallalardan ushbu sport turiga qiziquvchi 7 yoshdan 70 yoshgacha bo‘lgan fuqarolar qatnatnashdilar. Qiziqarli va murosasiz bahslarga boy tarzda bo‘lib o‘tgan musobaqada professional va professional bo‘lmagan yoshlar, o‘rta yashar va nuroniylar ishtirok qildilar.
Sport musobaqasida nuroniylar, Barkamol avlod maktabi, Bolalar va o‘smirlar sport maktabiningsportsevar yoshlari ham qatnashdilar
Sport musobaqasi yakunida g‘olib va sovrindorlar tashkilotchilar tomonidan tayyorlangan diplom va esdalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.https://turtkul.uz/2022/06/13/xotira-turniri-bolib-otdi/ 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бошланади.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Майкл Эрик Куриллани қабул қилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по повышению эффективности проводимой работы в сфере стандартизации.

Также, сегодня глава государства примет начальника Центрального командования Вооруженных сил Соединенных Штатов Америки Майкла Эрика Куриллу.

Facebook|Instagram|Twitter