Яхши тилак ва ниятлар ила қарияларнинг дуолари билан спорт мусобақалари бошлаб юборилди. https://turtkul.uz/2022/05/31/paxtaobodlik-yoshlar-uchun-yangi-mini-futbol-sport-maydonchasi-foydalanishga-topshirildi/ 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаободдан махсус видеролик+мобиль интервью
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродовани хотирлади:

“Мен Лолахон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Охирги пайтларда бетоб бўлиб, даволанаётган эдилар. Биз у киши билан доимо гаплашиб, самимий мулоқот қилар эдик. Хасталикларига қарамасдан, ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлиб, эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар.

Лолахон опа ҳаёти давомида жуда кўп қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказдилар. Мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, фақат олдинга интилиб яшадилар. Опанинг улкан ғайрат ва шижоатига қойил қолардим.

Ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшадилар.

Ишончим комил, Лолахон опа яратган катта мактабни у кишининг шогирдлари, ўниб-ўсиб келаётган ёшларимиз албатта муносиб давом эттиради. Бу фидойи ва ватанпарвар юртдошимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.

Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.

Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.

Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.

Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.
“Асосий мақсадимиз – аҳолини рози қилиш эканини бир зум ҳам унутмаслик лозим. Нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди”, деди Президент.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, 8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминламаётгани танқид қилинди.

Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби - ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.

Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи 1 минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.

“Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат.

Лекин, қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими улар билан учрашиб, озуқа ем, транспорт, айланма маблағ масалаларида ёрдам бераяпти, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.
Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.

Бунинг учун:

- паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилади;

- паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинади;

- пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилади.

Бу шароитлардан фойдаланиб, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.
e-auksion.uz
Qoraqalpog`iston Respublikasi bo'yicha 62 ta davlat aktivlarini sotib oling!

🔹Amudaryo tumanidan 10 ta (ko'rish)
🔹Beruniy tumanidan 2 ta (ko'rish)
🔹B
o`zatov tumanidan 5 ta (ko'rish)
🔹Qorao`zak tumanidan 2 ta (ko'rish)
🔹Kegeyli tumanidan 2 ta (ko'rish)
🔹Qo`ng`irot tumanidan 9 ta (ko'rish)
🔹Qo
nliko`l tumanidan 3 ta (ko'rish)
🔹Mo`ynoq tumanidan 1 ta (ko'rish)
🔹Taxtako'pir tumanidan 12 ta (ko'ris
h)
🔹To`rtko`l tumanidan 5 ta (ko'rish)
🔹Xo`jayli tumanidan 1 ta (ko'rish)
🔹Chimboy tumanidan 5 ta (ko'rish)
🔹Ellikqal`a tumanidan 3 ta (ko'rish)
🔹Nukus shahridan 2 ta (ko'rish)

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди.

Бир йил олдин ушбу туман ўзини тухум билан 50 фоизга, парранда гўшти билан 40 фоизга таъминлар эди.

Жорий йилда туманнинг барча маҳалласига лидер тадбиркорлар инкубатор тарқатиб, аҳоли билан бирга парранда гўшти ва тухум етиштиришни йўлга қўйдилар.

Натижада, бугунги кунда ушбу туман ўзини тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларига ойига 140 мингта тухум етказиб бермоқда.

Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйига топшириқ берилди. “Ушбу туман ҳокимлари йил якунигача ўзгариш қилмаса, хулоса жиддий бўлади”, деди Президент.

Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_Йўриқнома

Хотин-қизлар интерактив Миллий порталига қўшимча давлат гранти асосидаўқишга кириш учун онлайн ариза бериш бўйича йўриқнома.

— — —

Расмий канал маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/xotinqizlarat
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:

- гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;

- олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;

- соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;

- 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.

Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.

Лекин, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.

Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.
Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳолат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.
📈📉АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 2% га кўтарилди, пахта ёғи, суюлтирилган газ нархи пасайди

⬇️Жорий йил январь ойида сотувчи корхоналар ҳар куни биржа савдоларига ўртача 4 307 тонна АИ-80 маркали бензинини қўйиб келишган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 3 022 тоннагача (30% га) пасайиб кетган.

⬆️Май ойида АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 208,9 минг сўмдан 8 345,1 минг сўмгача, яъни 2% га кўтарилган.

⬇️Биржа савдоларида пахта ёғининг бир тоннаси 18 051,4 минг сўмдан 17 190,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайган.

⬇️Биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси учун 5 551,7 минг сўмдан 5 370,9 минг сўмгача, яъни 3,3%га пасайган.

⬇️Биржа савдоларида пахта толасининг бир тоннаси учун 36 858,0 минг сўмдан 35 185,3 минг сўмгача, яъни 4,5% га пасайган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк