Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди.
“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиламадик.
Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Фармонни имзоладим".
Қўмита раҳбари лавозимига аёлларнинг муаммолари, дарду-ташвиши билан яқиндан таниш ва уларни ҳал қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Бахриддиновна Маҳкамова тайинланди.
Янги Қўмита раиси Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.
Жойларда қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари бўлади.
Янги қўмита Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармасини ўзи бошқаради.

Президентимиз маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида ҳам маълум қилди.
Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.
Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур, деди Президент.
Шу боис, “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади.
Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.
Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.
Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.

Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.
“Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор”, деди Президент.
Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.
Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To‘rtko‘l tumani Otajon Xudoyshukurov nomli markaziy madaniyat markazi "Tomoshalar " zalida o`tkazilgan konsertdan lavha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To'rtko'l tumani "Paxtachi" OFYdan lavha
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Йиғилишда эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Шу боис, 2022 йил 1 июлдан бошлаб қишлоқ туманларда эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорларга:
- 2025 йил 1 январга қадар мол-мулк ва ер солиғини 50 фоизини ҳамда ижтимоий солиқларни 1 фоиз ставкада тўлашга;
- давлат харидлари доирасида ўзи ишлаётган ҳудудда 200 миллион сўмгача ўз маҳсулотини тўғридан-тўғри шартнома асосида сотишига рухсат берилади.
Хотин-қизларни иш билан таъминлашда касаначилик асосида ишлашга, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотларга рухсат этилади.
Бунда, иш берувчиларга ҳар бир касаначи аёл учун 3 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Ушбу субсидия ҳисобига иш берувчи касаначиларга тикувчилик, ип-йигирув, қандолат дастгоҳлари каби ускуналарни олиб беради ва маҳсулотини кафолатли харид қилади.
Каналга аъзо бўлиш: @joqargikenes

Давлатимиз раҳбари эътиборни яна бир муҳим ва ўта долзарб масалага қаратди.
Бугунги кунда 290 мингдан зиёд оталарга фарзандлари учун алимент тўлаш юкланган.
Лекин, уларнинг 172 минг нафари ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
"Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз рақамларини билади.
Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Бу борада Мажбурий ижро бюросининг фаолияти қониқарсиз.
Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.

“Оилада аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришимиз шарт” – Президент.
Амалдаги тартибга мувофиқ, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар 30 кун муддатга алоҳида ҳимояга олинади. Лекин, бу муддат ўтгандан кейин улар билан ишлаш тизимида бўшлиқ бўлиб қолган.
Бундан буён, аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан кафолатли таъминланади. Алоҳида ҳимояга олиш бир йилгача муддатга белгиланади.
Бунда:
- маҳалла раиси Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш комиссиясига бош бўлади;
- маҳалладаги хотин-қизларга масъул аёл жабрланган аёлларга мотивация беради, турмуш қийинчиликларини енгишни ўргатади, бунга психологларни жалб қилади;
- ҳоким ёрдамчилари бундай оила аъзоларининг бандлигини таъминлайди;
- профилактика инспектори зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш чораларини кўради.
Сенат, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган янги тизим яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттириб, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилишни таклиф этди.
"Бу ҳаракат том маънода “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки, маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.
Биз Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш, жамиятда янги маънавий макон яратиш ҳақида гапирар эканмиз, бу ишларни оила, оналар маънавияти билан узвий амалга оширишимиз зарур.
Ҳеч бир она фарзандининг келгусида бахтсиз бўлишини истамайди.
Шу маънода, мен муҳтарама оналаримизга мурожаат қилмоқчиман. Бугун биз Ватаннинг шон-шуҳратини юксалтирадиган тарихий даврга қадам қўйдик.
Шунинг учун, сизлар фарзандингизнинг қалбига улуғ мақсадларни, эзгу ғояларни сингдиринг, буюк орзуларни жойлашга интилинг.
Оналаримиз юксак фазилатли, мард, жасур фарзандларни тарбиялаб берса, биз уларни замонавий мактаб ва олийгоҳларда камолга етказамиз.
Мақсадимиз – ҳар бир оила, хонадон ва маҳалла мана шу улуғ ҳаракатнинг марказига айлансин", деди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев икки ҳафта муддатда Давлат бошқарувида аёллар фаоллигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Мисол учун, давлат идораларида ишлаётган раҳбар аёллар улуши 10 фоиздан ошмайди.
“Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Шу боис, ҳар бир вазирлик, давлат компанияси, банк ва бошқа идоралар бир-икки йил ичида ўз тизимидаги аёлларни раҳбарликка ўқитиб, камида 1 нафар ўринбосарини ҳам аёллардан қўяди”, деди давлатимиз раҳбари.
Олийгоҳлар, тиббиёт марказларида ҳам худди шундай ёндашув бўлади. Солиқ, молия, банк, суғурта, иқтисодиёт идораларида аёллар улушини камида 30 фоизга етказиш лозим.
Давлат бошқаруви академиясида раҳбар аёлларни тайёрлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади ва ҳар йили камида 100 нафар аёллар ўқитилади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, шундай деди:
“Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча опа-сингилларимиз, қизларимиз, мўътабар оналаримизга муносиб шароит яратиб бериш учун бундан буён ҳам барча имкониятларни ишга соламиз.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: хотин-қизлар ва оила масаласи – бу кундалик ишлар орасида шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас.
Бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласидир.
Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади.
Азиз опа-сингилларимиз, оналаримиз бу яхшиликнинг албатта қадрига етади, ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшайди”.

DIQQAT, E’LON!
Hurmatli fuqarolar!
2022-yil 4-mart kuni tuman hokimligida To'rtko'l tumani hokimi R.A.Shamuratovning aholi bilan ochiq muloqot shaklida qabuli bo'lib o'tishini ma'lum qilamiz.
Qabul ertalabki soat 09:00dan 12:00 gacha davom etishi rejalashtirilgan.
Fuqarolarni qiynab kelayotgan masalalarni ijobiy уechish maqsadida qabulda tegishli soha rahbarlari ishtiroki ham ta'minlanadi.
Qabulga ertalab soat 09:00 dan 10:00 gacha ro'yxatga olinadi. 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ:
- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди;
- Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович Худайбергенов зиммасига Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилди;
- Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм
РАЗВИТАЯ ИНФРАСТРУКТУРА ПРИВЛЕКАЕТ ГОСТЕЙ
Побывать в красивом месте и получить незабываемые впечатления, пожалуй, главная задача любого путешественника. Потому и планируются такие поездки заранее, знакомятся с отзывами других путешественников. Одним из таких мест в Каракалпакстане является юртовый лагерь семейного предприятия «AYAZYURT» у городища Аяз-кала.
РАЗВИТАЯ ИНФРАСТРУКТУРА ПРИВЛЕКАЕТ ГОСТЕЙ
Побывать в красивом месте и получить незабываемые впечатления, пожалуй, главная задача любого путешественника. Потому и планируются такие поездки заранее, знакомятся с отзывами других путешественников. Одним из таких мест в Каракалпакстане является юртовый лагерь семейного предприятия «AYAZYURT» у городища Аяз-кала.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республикамизнинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.
Молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.
Вилоятлар ҳокимларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик бўйича аввалдан чора кўриш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Joylarda sog‘lom turmush tarzi targ‘iboti davom etmoqda
Inson salomatligini asrash va uzoq umr kechirishni ta`minlashda sog‘lom turmush tarzini yo‘lga qo‘yishning ahamiyati beqiyosdir. Ana shu jihatlarga to‘la amal qilinmasa, oilada, jamiyatda sog‘lom turmush tarzi talablariga rioya etilmasa, ko‘plab tibbiy-ijtimoiy muammolar yuzaga keladi va bundan jamiyat jiddiy zarar ko‘radi. Bugungi kunda insoniyat duch kelayotgan ana shunday muammolardan biri chekishga ruju qo‘yishdir.
Dunyoda ana shunday omillar tufayli har yili yarim million inson chekuvchiga aylanmoqda. Aynan o‘smir yoshdagilarning shunday muammolar girdobiga ilinayotgani tamakiga qarshi targ‘ibot ishlarini oiladan, maktabdan boshlanishini taqozo etmoqda...https://turtkul.uz/2022/03/02/soglom-turmush-tarzi-targiboti-davom-etmoqda/ 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati