Bugun To'rtko'l tumani "Turkiston" MFY 3-sonli maktabida "Buvijonim kiygan liboslar" hamda "Onam aytgan allalar" mavzusida tadbirlar o'tkazildi. Tadbirda o'zbek milliy urf-odatlarmiz, milliy qadriyatlarimiz yoshlar tomonidan yuzaga chiqarildi. Tadbirda mahalladagi ko‘pgina uyushgan va uyushmagan yoshlar ishtirok etdilar. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
#onlayn
"Яшил макон" умуммиллий акциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов ҳам ўз улушини қўшмоқда. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
#onlayn
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов тумандаги "Асл" смартум нодавлат умумий ўрта таълим мактаби иш фаолияти билан танишди. Айтиш жоизки, мактабда 600 нафарга яқин болажонлар турли хил тўгаракларда ўзларининг билим ва тафаккурларини оширмоқдалар. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |