Tumanda yangi o‘qish yiliga tayyorgarlik ishlari avjida
Bugun yurtimizdagi barcha bilim dargohlarida bolajonlarimizning yangi o‘qish yiliga tayyorgarlik ishlari qizg‘in tarzda olib borilmoqda. Maktablarda kapital va joriy taʼmirlash ishlari qo‘li gul quruvchilar tomonidan amalga oshirilmoqda.
Xususan, “Ullubog‘” ovul fuqarolar yig‘inidagi 29- va 32 umumtaʼlim maktablarida ham ishlar qizg‘in.
Bir maktabda yangidan qad ko‘targan binoning taʼmirlash ishlari olib borilayotgan bo‘lsa yana bir maktabda taʼmirlash ishlari yakuniga yetib qoldi.
Bugun ushbu hududlarga tashrif buyurgan tuman hokimi o‘rinbosari O‘.Matnazarov va tegishli soha vakillari qurilish-taʼmirlash ishlarining borishini ko‘rib chiqdilar. Quruvchilarning ishni sifatli va qisqa muddatlarda bajarib topshirishi bo‘yicha o‘z tavsiyalarini berdilar.
🟢
To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
#onlayn
Ayni damlarda To'rtko'l tumani hokimligida navbatdagi matbuot anjumani bo‘lib o‘tmoqdа. 🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
⚡️Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 18 ёшга тўлганда 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилганда эса 2 хонали квартиралар бепул ажратилади

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан:

🏠турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;

🏢 квартиралар ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

📝 кўчмас мулк бирламчи бозорида мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан харид қилинади;

🖥 уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади, бунда навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунча уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

☑️ Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва тегишли талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Seminar bo‘lib o‘tdi
Qoraqalpog‘iston Respublikasi tumanlarida qishloq xo‘jaligida suv tejovchi texnologiyalarni joriy qilish va ulardan foydalanish bo‘yicha tumanlararo tajriba almashuvlarini yo‘lga qo‘yish maqsadida To‘rtko‘l tumanida o‘quv seminari bo‘lib o‘tdi. 👉 https://turtkul.uz/?p=1689 🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Tomchilab sug‘orish texnologiyalari afzalliklari haqida fikr almashildi
“Tozabog‘yop” OFY hududida joylashgan "Qo‘shnazar paxtakor " fermer xo‘jaligi tomonidan 2021 yil hosili uchun 24 gektar paxta maydoniga tomchilatib sug‘orish texnologiyalari joriy qilingan. Batafsil: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz/20533 🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
🗞 Еffect.uz ахборот агентлиги журналистларининг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида йўл-йўлакай тўрткўллик фуқаро Зулҳумор Жабборовадан мурожаат келиб тушди. Аёлнинг сўзларига кўра, у аввалроқ ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб, ноҳақ қамалган. У товуқ боқиб, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қилган барча ишлари чиппакка чиққан...” лавҳаси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани прокуратурасининг расмий маълумоти

👉 https://turtkul.uz/?p=1728

WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
💠Пандемия бўҳронларини "Фидоий меҳнати" билан енгиб ўтган халқмиз

📌Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов COVID-19 Ўзбекистон меҳнат бозорига қандай таъсир қилгани, мамлакатимиз ишсизликка қарши қандай курашаётгани ва меҳнат шароитларини яхшилаш борасида нималар қилинаётгани ҳақида #ЭО журналига интервью берди.

🔺Бюджет ташкилотларининг аксарияти ўз ишини давом эттириб, ўз ишларини сақлаб қолган бўлса, кичик бизнес соҳасида 55%, микро-фирмалар орасида 60% вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган.

🔺Пандемия бугунги кунда 5,5 миллиондан ортиқ кишини ёки мамлакатда иш билан банд бўлган одамларнинг умумий сонининг 42% ини ташкил этадиган норасмий бандлик секторига ҳам таъсир кўрсатди.

📈2020 йилнинг биринчи чорагида ишсизлик даражаси 9,5% ни ташкил этган бўлса, карантин чекловлари авж олган пайтда бу кўрсаткич 13,2% га кўтарилди, яъни ишсизлар сони қарийб 500 минг кишига кўпайди.

📉Йил охирига келиб бу кўрсаткич 10,5% га тушиб кетди, аммо ўтган йилги даражага етмади.

🔺Кейинги 3-5 йил мобайнида шаҳарларнинг ривожланиши қишлоқ жойларидан меҳнат ресурслари оқимини жалб қилиш ва шаҳарсозлик касблари бўйича малакали мутахассисларнинг хорижга кетишини камайтириши мумкин.

🔺Айрим жойларда иш ўринларининг қисқаришига таъсир кўрсатган пандемия, айни пайтда ишсиз аҳолининг бир қисмини инфексияга қарши чоралар билан боғлиқ ишларга жалб этиш имконини берди.

🔺Норасмий иш билан бандликни камайтириш борасида ҳали муайян муаммолар ва хавф-хатарлар мавжуд. Аввало, бу пандемия даврида жадаллашган Ўзбекистоннинг янги жаҳон меҳнат бозори тенденцияларига жалб этилиши ортиб бораётгани туфайли норасмий секторни кенгайтириш хавфидир.

🔺Норасмий иш билан бандлик секторининг 2030 йилга нисбатан улушини камайтириш иш билан банд аҳолининг умумий сонининг 30 фоизини ташкил этиши ва ижтимоий суғурта билан иш йўқотишдан келиб чиққан ҳолда норасмий иш билан банд бўлган тоифадаги ходимлар сонининг 25 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

❗️Ўзбекистон Республикасининг ХМТ Better work дастурига қўшилиши республиканинг муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий риоя этган мамлакат сифатида обрўсини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, Беттер wорк Better work дастурини амалга ошириш ўзбек пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларни "бойкот" деб аташ имкониятини янада яқинлаштиради, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширади.

Зиёда Ризаева, Виктор Абатуров, #CERR

Мамлакатда/ижтимоий сиёсат
«Экономическое обозрение» журнали №6 (258)
2021

ўзб review.uz/oz/wpl
рус
review.uz/wpl
инг
review.uz/en/wpl

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
X A B A R N O M A
BARCHA FERMER XO'JALIK RAISILARI DIQQATIGA!
To'rtko'l tumani hokimining 2021-yil 3-avgust kungi «To'rtko'l tumanida 2022-yil super elita, elita va keyingi avlodlarga mansub urug'lik g'alla etishtirish huquqiga ega bo'lish uchun fermer, fermer xo'jaliklari o'rtasida tanlov o'tkazish to'g'risida»gi
27-13-190-Q/21-sonli qarori bo'yicha shu yilning avgust oyida tanlov (tender) o'tkazilishini ma'lum qilamiz.
Tender bo'yicha kerakli ma'lumotlarni olish uchun tuman qishloq xo'jaligi bo'limiga murojaat qilishingiz mumkin.

TUMAN QIShLOQ XO'JALIGI BO'LIMI
TELEFON: 61-532-45-40: 97-788-55-77 🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Qonunchilik targ'ibot tadbirlari o'tkazildi. Joriy yilning 12 avgust kuni tuman IIB Faxriylar kengashi raisi iste’fodagi podpolkovnik B.Avazmetov tuman IIB yo'l harakati havfsizligi xodimlari bilan qonunchilikni targ'ibot qilish bo'yicha uchrashuv o'tkazdi. Uchrashuv davomida B. Avazmetov YHX xodimlariga 2013 yil 10 aprel kungi "Yo'l harakati xavfsizligi to'g'risidagi" O'RQ 384-son qonunining mazmun va mohiyati to'g'risida keng turda tushunchalar berdi. Shuningdek, YHX xodimlariga haydovchilar tomonidan YHQ ga rioya qilish madaniyatini shakllantirish bo'yicha profilaktik chora-tadbirlarni kuchaytirish bo'yicha tavsiyalar va huquqiy maslahatlar berdi. 🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
#harakatdagi_yoshlar

Yoshlar huquqlari bo‘yicha butunjahon konferensiyasida Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti a'zosi Akmal Sarajitdinov COVID-19 pandemiya davrida Xalqaro tashkilotlar tomonidan yoshlarga qanday imkoniyatlar yaratilayotganligi haqidagi savol bilan ishtirok etdi.

@Yoshlar_Parlamenti_official
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ózbekstan Respublikası Prezidenti saylawına 72 kún qaldı

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/QResMinistrlerKenesi