#онлайн
Маълумки, 7-9 июнь кунлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мехмонлар ва ёшлар Бўзатов туманида ўтказилаётган “Бўзатов ёшларни кашф этади!” мавзусидаги фестивалда фаол иштирок этадилар.
Айни дақиқаларда Бўзатов туманида бўлиб ўтаётгани ёшлар фестивалида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари қаторида Тўрткўл туманидаги моҳир ошпазлар ҳам миллий қора уйларда миллий пазандачилик маҳоратларини намойиш этмоқдалар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
Ўзбекистон болалар меҳнатини бартараф этиш бўйича муҳим натижаларга эришди

Ҳар йили 12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Мақсад — болалар меҳнати муаммосига ва уни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш зарурлигига дунё эътиборини қаратишдир. Зеро, ҳозир жаҳонда ҳар ўн боладан бири болалар меҳнатига дучор қилинади, болалар меҳнатидан жабр кўрганларнинг сони 152 миллиондан ошган. Бунинг устига, коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқироз шароитида милионлаб болалар мажбурий меҳнат домига тортилиш хавфи остида қолди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангандан кейин мажбурий ва болалар меҳнатининг ҳар қандай шаклларига қарши курашиш давлатнинг энг устувор вазифаларидан бирига айланди. Аҳолисининг 40 фоизини болалар ташкил қилган мамлакатимиз учун бу вазифа принципиал аҳамиятга эга эди.

Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши курашишдаги муваффақиятларни қандай омилларга боғлаш мумкин?

📄 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони:

Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;

агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;

энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари). https://uza.uz/uz/posts/er-munosabatlarida-tenglik-va-shaffoflikni-taminlash-erga-bolgan-huquqlarni-ishonchli-himoya-qilish-va-ularni-bozor-aktiviga-aylantirish-chora-tadbirlari-togrisida_274458
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
АҚШ Конгресси Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади

«Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари, конгрессменлар Трент Келли ва Виценте Гонсалес AҚШ Конгресси Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этишди.

AҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Халқаро алоқалар қўмитасида ўтказилган тингловлар давомида конгрессмен Трент Келли AҚШ ва Ўзбекистон барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва минтақада барқарорликни сақлаш бўйича умумий мақсад ва устувор йўналишларга эга эканлигини таъкидлади. Трент Келли Конгрессни Ўзбекистон билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, AҚШ билан ҳар томонлама иқтисодий, савдо, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.

Резолюцияда қайд қилинишича, АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлиги таъкидланиб келинмоқда ва мамлакат муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларда сезиларли ютуқларни олқишлайди. Ҳужжатда Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида мустаҳкамланган ислоҳотлар дастурининг аҳамияти таъкидланган.

Стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берган 2018 йил май ойида Ўзбекистон раҳбарининг AҚШга тарихий ташрифи икки томонлама кун тартибидаги муҳим воқеа сифатида кўрсатилган. Конгрессменлар икки томонлама сиёсий мулоқот механизми - AҚШ ва Ўзбекистоннинг йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларини (Annual Bilateral Consultations) стратегик шериклик мулоқотига айлантиришни қўллаб-қувватладилар.

Ҳужжатда Ўзбекистон ҳукуматининг республикадаги инсон ҳуқуқлари ҳолатини яхшилашга, коррупцияга қарши курашиш чоралари ва суд тизимининг шаффофлигини оширишга, давлат хизматчиларининг жавобгарлигини кучайтиришга, сўз ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини, одам савдоси, шу жумладан пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатини йўқ қилиш ва диний эркинликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар дастурини олқишланган.

Резолюцияда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида ўрни таъкидланди. Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги диалогнинг Марказий Осиёдаги кўп қиррали ҳамкорлик форматлари, шу жумладан «C5 + 1» форматидаги аҳамияти таъкидланган. Мамлакатимизнинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи сифатидаги ўсиб бораётган роли тан олинади.
Тўрткўллик пиллакорлар биринчилар қаторида пилла режасини бажардилар! Тўрткўл туманида 2021 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва касаначилар билан «Turtkul Silk Carpets» ҳамда пиллакорлар ўртасида 2924 қути ипак қуртини парваришлаб, давлатга 163,0 тонна сифатли пилла топшириш бўйича контрактация шартномавий режаси тузилган эди.
Жорий йилнинг 10 июнь куни «Turtkul Silk Carpets» масъулияти чекланган жамияти томонидан давлатга пилла топшириш шартномавий режаси 163,0 тонна қилиб топширилиб, Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб белгиланган режа 100% га бажарилди!
Ғалабангиз муборак бўлсин азиз пиллакорлар!
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Ёшлар 1+1” дастури доирасида Тўрткўл туманида «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ёшларни “Тадбиркорлик асослари”га ўқитиш бўйича бир ҳафталик семинар-тренинг давом қилмоқда. Ушбу ўқув семинарда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга белгиланган режа асосида семинар –тренинг ўтказилмоқда. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев “Тадбиркорлик психологияси ва маънавияти” мавзусида маъруза қилиб, «Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари» рукни остида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродованинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, ҳаётий қарашлари, ёшларга ўрнак бўладиган иш тажрибалари, самимий, оддий аёлнинг она заминимизнинг ривожланиши учун қўшган ҳиссалари хусусан, маънавий ва руҳий, иқтисодий ва маърифий жиҳатларнинг тадбиркорликда муҳимлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TO`RTKO`LDA “YANGI OʻZBEKISTON YOSHLARI, BIRLASHAYLIK!” FESTIVALI KO`TARINKI KAYFIYATDA O`TDI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
To'rtko'l tumanida g'alla yig'im-terimi ishlari oldidan ko'rgazmali seminar tashkil qilindi
Тўрткўл туманида «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» тамойили асосида “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ёшларни “Тадбиркорлик асослари”га ўқитиш бўйича семинар-тренингги 10- босқичи фаолияти давом этмоқда.
Тўрткўл туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежи биносида туман ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси туман бўлими, Микрокредитбанк АТБ ҳамда “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази”, "Ягона дарча", Давлат солиқ инспекциясининг малакали ходимлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ҳамда "Ёшлар дафтари"да турган ишсиз ёшларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари" мавзуларида навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Фармони амалда