#Хотира
«Инсон азиз - хотира муқаддас"

Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида "9-май Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан 2020 йил пандемия даврида инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда ўзларининг инсонпарварлиги ила халқимиз қалбидан жой олиб, жон фидо қилган марҳум шифокорлар Султанов Мақсуд Сотимович, Авезов Рамат Аматович, Исмоилов Давронбек Генжебаевичларни эслаб хотирлаш кечаси ўтказилди. Мазкур хотирлаш кечасида тиббиёт бирлашмаси жамоаси, меҳнат фахрийлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ОАВ ходимлари, туман имом хатиблиги, марҳумларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Албатта инсон хотираси муқаддасдир. Шунинг учун ҳам инсонлар соғлиги йўлида жон фидо қилган асл фарзандларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди... WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
#хushxabar.
Shu yilning Iyun oyida INFORMATIKA fanidan Singapur davlatida bo'lib o'tishi rejalashtirilgan o'quvchilar o'rtasidagi eng nufuzli xalqaro IOI2021 olimpiadasiga O'zbekiston Respublikasi saralash bosqichi bo'lib o'tdi. Uning oxirgi bosqichiga yetib kelgan To'rtko'l tumani 13-son UO'T maktabining 11-A sinf o'quvchisi Yangiboyev Maqsut Davletmurat o'g'li oxirgi bosqich natijasiga ko'ra 3-o'rinni egallab, O'zbekiston milliy terma jamoasiga qabul qilingan 4 ta o'quvchi safiga kirdi. Endi bu 4 ta o'quvchi xalqaro maydonda Davlatimiz sharafini himoya qiladi. O'quvchimizga bu xalqaro olimpiadada g'olib bo'lib qaytishini tilaymiz! WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин!
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Тошкент шаҳрида шу йилнинг июнь ойида информатика бўйича Сингапур давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўқувчилар ўртасидаги халқаро олимпиадасига Ўзбекистон Республикаси саралаш босқичи ўтказилди.

Унда Тўрткўл туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11- синф ўқувчиси Мақсуд Янгибаев ҳам қатнашиб, 3-ўринни эгаллади ва халқаро олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Манба: Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тўрткўл туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежи биносида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Ҳунарманд» уюшмаси туман бўлими, Микрокредитбанк АТБ ҳамда “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази”нинг малакали ходимлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ҳамда "Ёшлар дафтари"да турган ишсиз ёшларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари" мавзусида ўқитиш бўйича навбатдаги ўқув-семинари давом этмоқда. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
Бугун туман Халқ таълими бўлимининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Меҳнат кодекси ижроси юзасидан бўлимга киритилган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномаси кўриб чиқилди. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
Тўрткўл туман Ички ишлар бўлимида туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Б. Авазметов ёш ички ишлар органи ходимлари билан уч авлод учрашувини ўтказди. Учрашувда Б. Авазметов мамлакатимизда ИИВ ва унинг тизимларини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берди. Шунингдек, ходимлар қасамиёдига содиқ бўлиб халқига виждонан хизмат қилиш керак эканлигини айтиб ўтди. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
#Инфографика: Инфографика: 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

📊2018-2020-йилларда Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий кўрсаткичлари "Экономическое обозрение" журнали инфографикасида.

ўзбек тилида: review.uz/oz/j77
рус тилида:
review.uz/j77
инглиз тилида:
review.uz/en/j77

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
Эълон!
Ҳурматли ёшлар!
Тўрткўл туманида илк маротаба “Cybersport” нинг
“PES-2019” тури бўйича ёшлар ўртасида “Тўрткўл туман биринчилиги” мусобақаси – якка тартибдаги мусобақа бўлиб ўтади.
Мусобақада Тўрткўл туманидаги барча маҳалла фуқаролари йиғинларидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Мусобақада иштирок этишни истаган ёшлар жорий йилнинг 4-13 май кунига қадар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими номига ариза, паспорт нусхасини мусобақа ташкилотчиларига тақдим этади.
Мусобақа 2021 йил 16 май куни соат 10:00да бўлиб ўтади.
Мусобақа якуни бўйича 1-ўрин ғолиби - ноутбук,
2-ўрин ғолиби - планшет, 3-ўрин ғолиби - смартфон билан тақдирланадилар.
Қўшимча маълумот учун телефон: 94-452-62-32 WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.
Бу борадаги тайёргарлик даражаси етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе подготовки отечественных спортсменов к предстоящим летним Олимпийским и Паралимпийским играм.
Глава государства отметил неудовлетворительный уровень подготовки. Указано на необходимость широкой поддержки спортсменов для увеличения числа лицензий национальной команды.
Даны указания по усилению обслуживания и всестороннему стимулированию спортсменов.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #Olimpiada

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter