Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида”ги 625-сон қарориги асосан, Давлат статистика қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар кўмагида республикамизда мультииндикатор кластер кузатувларини (MICS) халқаро тавсияларга мос равишда ўтказиш белгиланган.
Бугунги кунга қадар “Ўзбекистон мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш дастури”га асосан тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, кадастр органлари билан ҳамкорликда кузатувга тушган маҳаллаларнинг хариталари тўлиқ тайёрланиб, сегментлаш ишлари амалга оширилди.
Мазкур кузатувлар жорий йилнинг апрель-июль ойларида Тўрткўл тумани бўйича танлаб олинган 7 та маҳаллалардаги (“Янгиобод”, “Гулистон”, маҳалла фуқаролар йиғини, “Пахтачи”, “Шўрахон” ,”Калтаминор” “ Ўзбекистон” ва “Оққамиш”овул фуқаролар йиғини, жами 140 та уй хўжаликларида ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Тўрткўл тумани ҳокимлигида тегишли соҳа вакиллари, тумандаги танлаб олинган маҳаллалар вакиллари, ИИБ, Тиббиёт вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Уни туман ҳокимининг 1-ўринбосари Р.Ибадуллаев олиб борди.Унда Қорақалпоғистон Республикаси статистика бўлими бошлиғи Т. Ғаниев, Давлат статиктика қўмитаси вакиллари сўзга чиқиб, ҳудудларда режалаштирилаётган кузатувларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. Йиғилишдан кейин кузатув ишлари жараёни “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинидан бошланди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Олий Мажлис Сенати аъзоси У.Жалменов ва Жўқорғи Кенгес депутати Х.Ешимбетов халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари билан учрашди.
Учрашувда комиссия аъзолари билан бир қаторда тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармони мазмун моҳиятини ҳамда “Халқпарвар” комиссиясининг жамоатчилик назоратини ташкил этишдаги вазифалари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармони ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2021 йил 18 март кунги сессия йиғилишида сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаолларидан иборат таркибда “Халқпарвар” комиссияси ташкил этилган ва Низоми тасдиқланган эди.
Комиссия аъзоси бўлган фаол блогерларга “Халқпарвар” комиссияси томонидан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ипотека кредитлари, субсидиялар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишларни медиа режа асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия қилинди. Шунингдек, 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Кўкча” ва “Отаюрт” овул фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар бўйича назорат олиб бориш учун депутатлар бириктирганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Аёл муаммоси ижобий ечим топди

“Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Г.Абдуллаева оилавий шароити ва кўп йиллардан буён ечилмай келаётган ҳуқуқий масала юзасидан туманда шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Оилага маҳалла томонидан моддий ёрдамлар кўрсатилиб келинган. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, маҳалла, ФҲДЁ ва туман адлия бўлими вакиллари иштирокида аёлнинг муаммоси чуқур ўрганиб чиқилди ва 15 йилдан буён ечилмай келаётган ҳуқуқий муаммо ижобий ҳал этилди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Cеминар-тренинг ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 820-сонли қарори ижроси бўйича Тўрткўл туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ФҲДЁ бўлими, туман ХТБ хамкорликда ёш оила қурувчилар билан машғулотлар бўлиб ўтди. Унда ФҲДЁ мудираси Э.Ембергенова, психолог Д.Абдуллаевалар Оила-жамият-давлат, оилалар мустаҳкамлиги аввало ўзаро меҳр-оқибат ва бир-бирини ҳаётда қўллаб яшашдан иборатлиги тўғрисида фикр мулоҳазалар билан ўртоқлашиб, тренинглар ўтказилди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi