Бугун Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари» рукни остида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродованинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини туманда кенг тарғиб этиш мақсадида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок қилдилар.
Сўзга чиққанлар Лолахон Муродованинг ҳаётий қарашлари, ёшларга ўрнак бўладиган иш тажрибалари, самимий, оддий аёлнинг она заминимизнинг ривожланиши учун қўшган ҳиссалари эвазига эл ардоғига мушарраф бўлиши борасида сўз юритдилар. Тадбирда маҳалла фаол онахонларидан Рўзигул момо Саъдуллаева инсон ҳалол меҳнат килса ҳамиша эъзозда, ҳурматга сазовор бўлишини қаҳрамон Лолахон Муротова тимсолида ёшларга айтиб ўтдилар.
Ушбу маърифий тадбирда Президентимизнинг аёлларга айниқса, меҳнаткаш қишлоқ аёлларига бўлган эътибори юртимиздаги барча аёлларга эҳтиром эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
⚡️ Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

👉 Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида танишиш мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
На встрече были рассмотрены предложения и рекомендации советника Чакрабарти по подготовке стратегии экономических реформ в Узбекистане на долгосрочную перспективу, совершенствованию системы государственного управления, расширению взаимовыгодных отношений нашей страны с зарубежными партнерами.

#Mirziyoyev #qabul #SumaChakrabarti #strategiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аҳолини рўйхатга олиш учун Қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказилмаган. Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса, сўнгги марта эса 1989 йилда ўтказилган ва аҳоли сони 19,7 миллион кишини ташкил этган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда. Ҳозирда аҳоли тўғрисидаги мавжуд маълумотлар ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имкон бермайди.
Аҳолини рўйхтга олиш маълумотларининг одамлар ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5655-сон Фармони билан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни қабул қилинди.
Қонун 5-боб, 31-моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалари, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари ўтказилиш, синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1—25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
У.Ерджанов,
Тўрткўл тумани статистика
бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Тўрткўлда «Миллий Тикланиш» Демократик партияси навбатдаги Пленумида ёшлар масалалари ўринбосари тайинланди

👉 https://kar24.uz/?p=19588

📱 Kar24.uz расмий саҳифалари

Telegram | Instagram | Facebook
“ТЎРТКЎЛНОМА” ГАЗЕТАСИДАН ЯНГИ АКЦИЯ!!!

Сиз ўз ташкилотингизда кутубхона ташкил этишни хоҳлайсизми? Унда Президентимиз орзу этган “3-Ренессанс бугундан бошланади”, деб номланган "Тўрткўлнома" газетасининг акциясида фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо китоб совғаларига эга бўлинг. Бунинг учун сизнинг "Тўрткўлнома" газетасига обуна бўлишингиз кифоя. Акция 5 февралдан бошланди ва 31 март кунигача давом этади.
Батафсил маълумотлар учун (61)532-28-01 ёки (99) 955-55- 04 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шошилинг! Сизга ажойиб имконият берилмоқда!

Батафсил 👉 t.ly/U2du

“Тўрткўлнома” газетаси таҳририяти

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси аъзолари тумандаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Бизнинг мактаб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши” шиори остида ўқувчилар ўртасида волейбол ва шахмат мусобақалари ўтказди. Бундан ташқари ўқувчиларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳақида тушунча берилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши ўқувчилар ўқитувчи мураббийларини айтганини қилиб улар билан бирга курашиш зарурлигини айтиб керакли тавсиялар берилди. Юқоридаги масалалар юзасидан ўқувчилар ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Төрткүл районы халқын таза ишимлик суўы менен тәмийинлеў мақсетинде 2020-жылда «Ишимлик суў ҳәм ақаба суў хызметин раўажландырыў» қоры қаржылары есабынан «Өзбекстан» аўыл пуқаралар жыйынына 4 км ишимлик суўы тармағы ҳәм «Өзбекстан-1» суўды жеткерип бериўши қурылмаға реконструкция жумысларын алып барыў ушын 1638,1 млн. сўм қаржы ажыратылған еди. Ҳәзирги ўақытта обеъктте қурылыс ҳәм қайта оңлаў жумыслары жуўмақланды. Буның нәтийжесинде болса аймақ турғынларының таза ишимлик суўы тәмийнаты жақсыланды.

Қарақалпақ суў тәмийнаты АЖ мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
АНОНС!

ЖЕНИСБЕК ПИЯЗОВ ТЎРТКЎЛДА БАЙРАМ КОНЦЕРТИНИ ЎТКАЗАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” хусусан ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий умумбашарий маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, ёшларни санъат масканларига хусусан театр, музей, концерт томошаларига жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини орттириш, ватанимизнинг миллий маданият ва санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан эртага 4 март куни соат 11:00да Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги Маданият саройида ўзбек ва қорақалпоқ опера хонандаси Женисбек Пиязовнинг концерти бўлиб ўтади. Концерт туман ҳокимлиги хомийлигида ўтказилиши муносабати билан бепул ташкил қилинмоқда.
Барчангизни концертга таклиф этамиз!
Тўрткўл тумани ҳокимлиги.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №308-қарорини мазмун моҳиятини тўлиқроқ тушунтириш, ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аёл-қизлар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан волейбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi