Бугун тантанали равишда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Р.Шамуратов ўқувчиларни ва уларни шундай натижаларга олиб чиққан устозларни табриклаб, туман ҳокимлиги ва касаба уюшмаси билан ҳамкорликда тайёрланган қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури эса барчага кўтаринки кайфият бахшида этди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2021 йил 27 январ кунги ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласида ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Шавкат Мирзиёев бу ишлар иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини белгилаб бердилар. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш; иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Бугунги кунда туманда “Ёшлар дафтари”га 5735 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 2021 йилда 4387 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, 450 нафар ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаб имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган.
Туманда «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида 450 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилиб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш каби вазифалар белгилаб олинган.
Шу кунгача 5 нафар ёшлар 25-27 январ кунлари Нукус шаҳар Ёшлар марказида тадбиркорлик бўйича “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган 6 кунлик (48 соатлик) ўқув курсини муваффақиятли якунлагани учун туманимиздаги 5 нафар ёшларга имтиёзли кредит олиш учун туман хокимлигида сертификат топширилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Tўрткўл тумани 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида 14-февраль Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб "Биз буюклар авлодимиз"мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Оролбўйи ҳудудларида янги боғзорлар
#13feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Диққат эълон!
Тўрткўл сув таъминоти
туманда электор энергиясидаги чекловлар сабаб сув таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлигини маълум килади.
Тўрткўл тумани сув таъминоти маъмурияти.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#КУН_ТАРИХИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ким исм қўйган?

📍https://uza.uz/posts/241594

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбир Тўрткўл тумани 1-сон касб-хунар мактабида ҳам бўлиб ўтди. Унда O.Xудайшукуров номидаги маданият саройи ижодий ходимлари З.М.Бобур қаламига мансуб ғазаллардан мақом йўналишида куйладилар. Шунингдек, ушбу маданият саройи тасарруфидаги "Онажоним шеърият" шеърият тўгараги аъзоларининг шеърий чиқишлари тақдим этилди. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саҳна кўринишларини 10-сонли мактаб ўқувчилари томонидан маҳорат билан ижро этилди. "Нилуфар" болалар жамоаси, "Феруз" ашула ва рақс халқ ансабли, кўзи ожизлар кутубхонаси тўгарак аъзосининг Бобур ғазалидан қуйлаши барчага манзур бўлди. Тадбирда рақс тўгараги аъзоларининг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi