#спорт
Бугун Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб спортнинг Таэквон-до WTF тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақада Хоразм вилояти Гурлан тумани жамоаси ҳамда қўшни Элликқалъа тумани спортчилари ҳам қатнашдилар.
Қизғин баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтган мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндор спортчилар БЎСМ томонидан ташкил қилинган тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланишди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт
Шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Бугун Тўрткўл тумани ХТБга қарашли 40-сонли мактабда туман ёшлар Иттифоқи Кенгаши билан ҳамкорликда шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани туман прокурорининг ёрдамчиси О.Зарипов очиб берди ва бу йил Президентимиз ташаббуси билан "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йилида ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида гапирди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар диплом билан тақдирландилар.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт БИЗ- СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ.

Тўрткўл тумани умумтаълим ўқувчи-ёшларни ўртасида Ватанпарварлик, мардлик ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларнинг спортга меҳрини уйғотиш мақсадида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Тўрткўл тумани 40-сонли умумтаълим мактабида 10-та умумтаълим мактабларидан 120-тадан ортиқ ўқувчилар уўртасида спортнинг кураш тури бўйича мусобоқаси уўтказилди.
Мусобақада Тўрткўл тумани Прокуратураси, Миллий гвардия 10-алоҳида отряди ходимлари ва туман БЎСМ ўқитувчи мураббийлари томонидан ўтказилиб, фахрли 1,2,3- ўринларни эгаллаган ёшлар медал ва дипломлар ҳамда фаол иштирок қилган спортчи ёшларга эсталик совғалар тантанали равишда топширилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт
16 январь куни Тўрткўл тумани БЎСМда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ -6099 фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда тренер Н.Аннамуратова томонидан волейбол мусобақаси ташкил қилинди.Мусобақада "Шодлик" ,"Гулистон" маҳалла фуқаролари йиғинлари фуқаролари , БЎСМ ва Миллий гвардия ходимлари иштирок этишди. Спорт мусобақаси якунида БЎСМ жамоаси 1-ўринни , "Шодлик" маҳалласи жамоаси 2- ўринни,"Гулистон" маҳалласи жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими томонидан ташкил қилинган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.co
#спорт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ -6099 Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида бугун Тўрткўл тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан тумандаги маҳалла ва овул фуқаролари йиғинлари раислари ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу спорт мусобақасида ҳудудлардан маҳалла ва овул фуқаролари йиғини раислари иштирок этишди.
Спорт мусобақаси якунида “Ғалаба”, “Тўрткўл” ва “Жайҳун” маҳалла фуқаролари йиғини раислари фахрли ўринларни эгаллашга мушарраф бўлдилар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi