Унда тегишли ташкилот вакиллари томонидан қишлоқ хўжалигида сув тежайдиган технологиялар, жумладан томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет суғориш технологиялари таништирилди.
Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган парваришлаш ишлари, қишлоқ хўжалиги экин майдонларини шўр ювишга тайёрлаш ишлари, экин майдонларини лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш борасида ҳам амалий таништирилди.
Семинар давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорвачилик, паррандачилик ҳамда улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан иборат кўргазма ҳам ташкил қилинди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ банки ўртасида Бош келишув имзоланди

Президентимизнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ўртасида тузилган “Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига микроқарзлар берилишини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” имзоланган меморандумга мувофиқ, Бош келишув тузилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқарув раиси Ф.Саламов ҳамда масъул ходимлар, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб, меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилгани, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, хорижга ишлаш учун кетаётган фуқаролар қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Батафсил
(https://migration.uz/news/view/116)Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Segment.uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини, ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Муаммо бартараф этилди.
2-сектор раҳбари томонидан аҳоли муаммолари билан тизимли ишлаш йўлга қўйилиб, муаммоли масалалар назоратга олиниб, тезкорлик билан бартараф қилинмоқда.
Жумладан, 16 январ куни «Шодлик» МФЙда ўтказилган сайёр қабулда маҳалла раиси томонидан ичимлик суви қувури носозлиги ҳақидаги мурожаати 17-январ куни уй-жой коммунал хўжалик туман бўлими томонидан махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Муҳим мавзуга бағишланди.
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таьлими вазирлигининг видеоселекторидаги топшириғига асосан, кўк, сариқ, қизил, ўта қизил ҳудудлардаги, яъни қизил ҳудудда бўлган ХТБ га қарашли 16-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси билан Халқ таьлими бўлими бошлиғи Д.Атаджанов ва И.Кутлиевлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Вазирликнинг топшириғига асосан тайёрланган буйруқлар билан таништирилиб, зарур кўрсатмалар берилди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
FОЛИБЛАР ШОҲСУПАДА.
Олдин маълум қилганимиздек, куни кеча Тўрткўл туманидаги Педагогика коллежи спорт базасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Тўрткўл тумани Миллий гвардия 10-алоҳида отряди томонидан бокс бўйича спорт мусобақаси ташкил қилинди.
Мусобоқада 52 кг вазн бўйича Тўрткўл тумани, 60 кг вазн бўйича Беруний тумани, 80 кг вазн бўйича Элликаъла тумани ғолиб деб топилди.
Қолган вазнлар бўйича кучлар тенг келганлиги сабабли дўстлик ғалаба қозонди.
Спорт мусобақаси якунида ғолиблар ҳамда иштирокчиларга диплом ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Президент Халық қабыллаўханалары шөлкемлетириўинде Қарақалпақстан Республикасындағы 4 сектор, Мәмлекетлик қәўипсизлик хызмети, Жаслар агентлиги, министрликлер ҳәм мәкеме (шөлкем) басшылары тәрепинен 2021-жылдың
1-шереги даўамында аймақларда жаслар менен өткерилетуғын ушырасыўлар кестесин дағазалаймыз

Өзбекстан Республикасы Президентиниң Қарақалпақстан Республикасындағы Халық қабыллаўханасы Баспасөз хызмети

@KrXaliqqabillawxana