Тўрткўлда “Лазги” рақс санъат байрами бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 сентябрдаги ПҚ-4843-сонли қарорига асосан, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта 25-30 апрел кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивалини ҳамда фестиваль доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш белгиланган. Бугунги кунда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Лазги” рақси инсониятнинг номоддий маданий мерос объектлари сифатида жаҳон рўйхатига киритган. Эндиликда ЮНЕСКО Хоразм лазги рақсини сақлаш, муҳофаза қилиш, ривожлантириш ва фойдаланиш, кенг тарғиб қилиш, сайқаллаштириш, тарғиб қилиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини олди. “Лазги”ни қадимий рақс эканлиги, минтақадаги бошқа рақс турларидан ажралиб туриши ва одамга ўзгача руҳ ва жўшқинлик беришини алоҳида такидланмоқда.
Шу муносабат билан Тўрткўл туманида ўтказилган “Лазги” рақс санъати байрамида туман халқ таълими бўлимига қарашли 18 та умумтаълим мактаби иқтидорли йигит-қизларидан ташкил топган бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва рақс санъатига қизиққан ёшлар иштирок этишди.
Санъат байрамида санъатсевар ёшлар томонидан рақсларнинг якка, дуэт, трио, квартет ҳамда оммавий ижро йўналишлари намойиш этилди.
Ҳар бир мактаб бадиий жамоаси 5 та йўналишнинг биттасини хоҳлаган йўналиши бўйича ижро қилдилар.
Санъат байрами якунида тадбирда фаол иштирок қилган жамоалар маданият бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва дипломлар билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#Онлайн
Тўрткўл туманида 2021йилда сувни тежаш ускуналаридан кенг кўламда фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил олиш мақсадида семинар ўтказилмоқда.
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!
“Боғёп” каналида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан эртага 18 январ куни эрталабки 8:00дан кечки 22:00 гача Тўрткўл туманидаги айрим маҳаллаларда, шу билан биргаликда Ш.Рашидов кўчасида ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатиб турилади.
«Қорақалпоқсувтаъминот» масъулияти чекланган жамияти Тўрткўл филиали

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#бугун

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.