This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-РЕНЕССАНС ЁШЛАР НИГОҲИДА ТАНЛОВИ
Сиз ихтирочимисиз ёки ўз инновацион ғоянгиз борми?
3-ренессанс ёшлар нигоҳида танловида иштирок этинг ва ўз ғоянгизни амалга оширин.
Сиз 3-ренессансни қандай тасаввур этасиз?
Сизнинг тасаввур ва ғояларингиз сизни ғолибликка етаклайди. Қандай дейсизми?
Танлов 4-босқичда бўлиб ўтади.
Факультетлараро, олий таълим муассасалари ўртасида, ҳудудлараро, ҳамда бутун республика бўйича.
1. Аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб этишда инновацион ёндашувлар
2. Олий таълимда сифатли билим олишда талабаларнинг шахсий мотивацияси(манфаатдорлиги)ни ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари
3. Ёшларни илм-фанга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари йўналишларида ҳужжатлар 20-январгача ҳар бир олий таълим муассасалари факультетларида қабул қилинади.
Танловда олий таълим муассасалари талабалари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этиши мумкин.
Агар сиз ўз иқтидорингиз ва ғояларингизга ишонсангиз ўзингизни ушбу 3 йўналишда синаб кўринг. Ғолиблар 50 миллион сўмгача тақдирланади.
ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИДА ЯНГИ ТИЗИМГА УЛАНИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ.
Бугун 2021 йил 14 - январ куни туман электр таъминоти корхонасида янги ишга туширилган АСКУЭ тизими бўйича жиҳозланган бўлимда Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов ҳамда сектор раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туман электр таъминоти корхонасида АСКУЭ тизими бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида мутахасисслар АСКУЭ тизимини жорий этишдан асосий мақсад истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги шаффофликни таъминлашга қаратилганлиги ва шу билан бирга, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш, электр энергиясини тақсимлашда ҳар бир истеъмолчи ва трансформатор пункти кесимида керакли маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш орқали модернизация ишларини амалга оширишдан иборат эканлиги ҳақида батафсил тўхталдилар.
Айтиб ўтиш жоизки, АСКУЭ тизими истеъмолчи ва таъминотчи ўртасида шаффофликни таъминлайди. Яъни, ушбу тизим орқали истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларига ташқаридан аралашувлар, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олди олинади.
Маълумот учун, бугунги кунга келиб тумандаги 40 775 дан ортиқ электр энергияси истеъмолчиларининг барчаси янги тизимга уланди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт
Шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Бугун Тўрткўл тумани ХТБга қарашли 40-сонли мактабда туман ёшлар Иттифоқи Кенгаши билан ҳамкорликда шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани туман прокурорининг ёрдамчиси О.Зарипов очиб берди ва бу йил Президентимиз ташаббуси билан "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йилида ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида гапирди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар диплом билан тақдирландилар.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Tõrtkõl tuman Maktabgacha ta'lim bõlimiga qarashli 33-Davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida õtkazilgan "14-yanvar Vatan himoyachilari kuni"ga bag'ishlangan tadbirdan foto lavhalar.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Президент Шавкат Мирзиёев торжественно вручил свидетельства о присвоении званий, ордена и медали

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
⚡️ Тинч, фаровон ва хотиржам ҳаётимиз кафолати

Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/39ByqDf

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Э Ъ Л О Н !

Хурматли табиий газ истеъмолчилари!

Тўрткўл тумани ҳудудидаги “Тошкент”, “Тўрткўл”, “Беруний”, “Янгиобод”, “Мустақиллик” ҳамда “Боғёп” МФЙ табиий газ истеъмолчиларига авария ҳолати юз берганлиги сабабли 2021-йил 15-январ куни соат 14:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.
Ҳурматли табиий газдан фойдаланувчи хонадон эгалари!
Газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг бу билан ўзингиз оила аъзоларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз. Хонада газ ҳидини сезсангиз дарҳол газ жўмракларини бекитиб, деразаларни очиб хонани шамоллатинг ва 104 ва 533-04-52 телефон рақамлари орқали авария диспетчерлик хизматига ёки 533-04-47 ишонч телефони рақами орқали туман газ таъминоти участкасига хабар беришингизни сўраймиз.
«Тўрткўлтумангаз» газ таъминоти» маъмурияти
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi