Ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди. Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ва касб - ҳунар мактаблари жамоалари ўртасида "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!" шиори остида "Ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди. Ҳарбий спорт мусобақасига ҳудудларда юқори натижаларни қўлга киритган 12 та жамоалар иштирок қилдилар. Газниқоб кийиш меъёрини бажариш, мерганлик, турникда тортилиш, 400 метрга югуриш, гранаталарни улоқтириш каби шартлар давомида жамоалар ўзларининг жисмоний ва ҳарбий тайёргарликларини намойиш қилдилар. Мусобақа якунида 18-сон ихтисослаштирилган давлат мактаби жамоаси биринчи ўринни, 46-мактаб жамоаси иккинчи ва 34-мактаб жамоалари 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ғолиб жамоалар хомий ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Каналга уланиш 👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Спортчи ёшларимиздан яна бир яхши янгилик.
2021 йил 8 январ куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида спортнинг бокс тури бўйича 2005-2006, 2007-2008, 2009-2010 йилларда туғилган ўсмир-қизлар ўртасида Янгибозор туман очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилган эди. Унда 56 килограмм вазн тоифасида Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 64-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Юлдошева Соҳиба 1-ўринни эгаллаб Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олди. Спортчи қизимизнинг келгуси мусобақаларда ҳам юқори натижаларни эгаллашига тилакдошмиз!
Каналга уланиш 👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Диққат эълон!

Тўрткўлда "Лазги" санъат байрами ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 сентябрдаги ПК-4843-сонли қарорига асосан "Лазги" рақси ЮНЕСКО ташкилоти томонидан инсониятнинг номоддий маданий мерос объектлари жаҳон рўйхатига киритилган.
Эндиликда, ЮНЕСКО Хоразм “Лазги” рақсини сақлаш, муҳофаза қилиш, ривожлантириш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини олади. Инсоният номоддий маданий мерос дурдоналарининг репрезентатив рўйхатига кирган "Лазги" рақс санъат байрами Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номли маданият саройи томоша залида 2021 йил 16 январ куни соат 15:00да ташкил этилади ва юқори бадиий савияда ўтказилади.
"Лазги" рақс санъат байрамида туман халқ таълими бўлимига қарашли 21 та умумтаълим мактаби бадиий ҳаваскорлари ва рақс санъатига қизиққан ёшлар иштирок этишади. Барча иштирокчиларга зафарлар тилаган ҳолда санъатсевар ҳалқимизни "Лазги" санъат байрамига таклиф қиламиз.

Тўрткўл тумани Маданият саройи маъмурияти.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
Тўрткўл туманидаги мавжуд бўш иш ўринлари.
Тўрткўл туманида 629 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Тўрткўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли мактабда навбатдаги "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман прокурори М. Матчанов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ш.Сабуров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Якубов ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Учрашувда туман прокурори ёшлар билан очиқ мулоқот ўрнатиб уларнинг таклифларини ўрганди.
Учрашувда туман прокурори ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва ҳунар ўрганишлари учун тўгараклар ташкил қилиш таклифини қўллаб-қувватлади ҳамда бу борада мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Учрашув давомли ўтказилиши учун ёшлар билан келишиб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ендигиден былай оқытыўшының сабақ өтиўине кесент еткен оқыўшы, оны видеоға алып тарқатқан оқыўшының ата-анасы нызамға муўапық жуўапкершиликке тартылады.

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
Тўгараклар иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги 4539- қарорининг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими томонидан туман маданият саройи биносида тикувчилик, бисер тўқиш ва тўқувчилик тўгараклари иш бошлади. Тўгаракка маҳаллалардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»даги ёшлар орасидаги ҳунар ўрганиш истагидаги ёшлар бепул ҳунар ўрганиш имкониятига эга бўладилар.
Бугун уюшма аъзолари К.Ниязова ва М. Сабурбаевалар томонидан ташкил қилинган маҳорат дарсига туман прокурори М.Матчанов ташриф буюриб, ҳунармандларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди ва амалий ёрдам бериш мақсадида вазифаларни белгилаб олди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi